RU

Последние новости

00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  3 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  8 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  23 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  9 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  0 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  18 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  14 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  40 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  13 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  7

Карлуш Кейруш: "Ўзбекистонга қарши энг қийин баҳс Теҳронда бўлган" Новости

Карлуш Кейруш: "Ўзбекистонга қарши энг қийин баҳс Теҳронда бўлган"

Ўзбекистон ва Эрон учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Карлуш Кейруш иштирок этди.
"Иккала жамоа учун жуда қийин кечди. Бугун биз ғалабага лойиқ ўйин кўрсатдик. Ўзбекистон асосан ўз ярим майдонида тўпни эгаллаб турди ва тўпни ҳужум чизиғига узатиб беришга уринди. Гол урдик ғалабага эришдик", - дейди Кейруш.

- Азмун, Жаҳонбахш ва Дежага каби футболчилар нима учун асосий таркибда майдонга тушишмади?
- Улар илк дақиқадан ўйнашга тайёр эдилар. Шунчаки тактик қарор эди. Азмун ҳам, Жаҳонбахш ҳам захирадан ўйинга тушиб яхши ҳаракат қилишди.

- Эрон ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам яхши ўйнади. Ўзбекистон эса аксинча, дарвоза томон биронта аниқ зарба бера олмади. Рақибдан бунчалик кучсиз ўйин кутганмидингиз?
- Ўзбекистоннинг бундай ўйнашида Эроннинг хиссаси катта бўлди. Мен Сурия ва Қатар билан ўйинларни кўриб Ўзбекистонни ўрганиб чиққан эдим. Бугун рақибга зарба беришга имкон бермадик ва ғалабага эришдик. Эрон терма жамоаси футболчиларини табриклайман. Шу жумладан Ўзбекистон терма жамоасига ҳам раҳмат айтаман. Улар ҳам мухлисларга ғалаба тақдим этишга уринишди.

- Жаноб Кейруш, сиз Ўзбекистонни уч марта Эрон бош мураббийи сифатида рақиб бўлгансиз. Қайси ўйин сиз учун оғир ўтган?
- Энг қийини Теҳронда ўтган баҳс бўлган. Ўша ўйинда биз ютқазиб қўйган эдик. Бугунги ғалаба ёқимли, лекин саралаш баҳсларидаги олишимиз керак бўлган 30 очконинг атига 3тасини олдик холос. Ҳали олдинда ўйинлар кўп. Ўзбекистон ҳисобида ҳам 6 очко бор. Жанубий Корея ва Хитой терма жамоалари Тошкентда битта хато қилишса Ўзбекистон уларни жазолайди. Бунга ишонаман.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика