RU

Последние новости

13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  58 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  0 12:19Каннаваро Тошкентда   16 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  16 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  11 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14

Камолиддин Мурзоев: "Умид қиламанки бу Европа лигаси ва "Иртиш“даги сўнгги голим эмас" Новости

Камолиддин Мурзоев: "Умид қиламанки бу Европа лигаси ва "Иртиш“даги сўнгги голим эмас"

Кеча Қозоғистоннинг "Иртиш" клуби Европа лигаси 1-саралаш босқичида "Левски"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб кейинги босқичга чиқди.
Ўйин тугагач учрашувда ҳисобни очган ҳамюртимиз Камолиддин Мурзоев sports.kz сайтига интервью берди.

— Камолиддин, ғалаба билан табриклаймиз! Айтинчи бу қандай бўлди?
— Табрик учун раҳмат! Бу жуда қийин ўйин бўлди. Учрашувни яхши бошладик ва иккита гол урдик. Кейин эса қарши ҳужумларда ўйнай бошладик. Кучли рақиб устидан ғалаба қозонганимиздан хурсандман.

— Танаффусда бош мураббий Талгат Байсуфинов нима деди ?

— Ўйинни сусайтирмаслигимизни айтди, рақибга бўш ҳудудлар қолдирмаслигимизни тайинлади. Ҳимояда яхши ўйнаб қарши ҳужумлардан унумли фойдаланишимизни таъкидлади.

— Урган голингизни кимга бағишладингиз?

— Тўғриси голимни ўз онамга ва клубимизнинг барча мухлисларига бағишладим. Умид қиламанки бу Европа лигаси ва "Иртиш“даги сўнгги голим эмас!

— "12-ўйинчи"нинг ёрдами сезилдими?

— Ҳа, бугун мухлисларимиз стадионда қойилақом муҳитни юзага келтиришди. Барча футболчилар уларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилиб турди. Уларга миннатдорчилик билдираман.

— Эндиги рақиб Босния ва Герцеговинанинг «Широки Бриег» клуби...

— Ҳа, менимча рақиб анойилардан эмас, аммо унгача бизни чемпионатда «Тараз»га қарши ўйинимиз бор. Айни пайтда барча ушбу ўйин ҳақида ўйламоқда.

Нарзулла Сайдуллаев таржимаси
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика