RU

Последние новости

12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  0 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  0 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  1 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  1 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  2 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  1 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  1 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  11 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  5 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  1 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  4 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0

Жозе Моуриньо: “Машғулотларга зўр бераяпман. Марказий ҳимояда ўйнашим мумкин” Новости

Жозе Моуриньо: “Машғулотларга зўр бераяпман. Марказий ҳимояда ўйнашим мумкин”

“Манчестер Юнайтед” устози Жозе Моуриньо “Суонси”га қарши баҳс олдидан жамоасидаги жароҳатлар билан боғлиқ вазиятга тўхталди.

“Погба “Селта” билан бўладиган баҳсгача майдонга қайтади. Шуни очиқ айтишим керакки, бу борада бизга омад кулиб боқмаяпти. Пол ва Валенсиянинг жароҳати бу чарчоқ аломатлари билан боғлиқ.

Ихтиёримда марказий ҳимояда тўп тепадиган учта футболчи қолди. Туанзебе, Байи ва Блинд. Менимча, Байи ва Блинд “Сити”га қарши ажойиб ўйин ўтказишди. Мен улар билан гаплашиб, ўзларини қай даражада ҳис қилаётганларини билишим лозим.

Мен ўзим ҳам машғулотларда астойдил шуғулланаяпман. Шу сабаб яна битта вариантни кўриб чиқишим мумкин. Бу Моуриньо-Туанзебе дуэти!

Битта учрашувнинг ўзида Ибрагимович ва Рохо бир хил жароҳат олишди. Смоллинг ва Жонс Англия термасидаги машғулотлардан сўнг жароҳатланишди.

Балки бу ҳолат жамоамизни янада кучайтирар. Жароҳатланганларни сафга қайтишларини кутамиз. Дастлаб Мата машғулотларга киришиши керак. Хуан ҳужум чизиғимизда ранг барангликни таъминлайди. Аммо биз ҳозир энг муҳими ва кераги марказий ҳимоячиларимизнинг сафга қайтиши деган бўлардим”, дейди португалиялик мутахассис.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика