Жилардино D Серия жамоасини бошқаради
08 сен 2020 22:16
Новости
Жилардино D Серия жамоасини бошқаради
"Милан", "Фиорентина" ва кўплаб машҳур жамоаларнинг собиқ футболчиси Алберто Жилардино "Сиена" бош мураббийи бўлди.
"Football Italia" хабарига кўра, томонлар 1 йиллик шартномага имзо чекди. Айни дамда клуб D Серия ўйинларида қатнашмоқда.
Жилардино 2018 йили футболчилик фаолиятини якунлаганди. Шу кунга қадар у 2 клубда ишлади, бироқ иккисида ҳам фаолияти узоққа чўзилмади.
Италияда мавсум 19 сентябрь куни старт олиши режалаштирилган.
Похожие новости
championat.asia
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Комментарии