ЖЧ-2018 саралаши. Бугун меҳмонларга мухлислик қиламиз
31 авг 2017 10:52
Новости
ЖЧ-2018 саралаши. Бугун меҳмонларга мухлислик қиламиз
Бугун Осиё қитъасида ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги навбатдаги баҳслар бўлиб ўтади.
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой меҳмони бўлади. Барча мухлислар терма жамоамиздан фақат ва фақат ғалаба кутмоқда. Бундан ташқари гуруҳимизда яна икки учрашув ўтказилади. Сурия Қатар билан, Жанубий Корея эса Эрон билан ўйнайди.
Биз учун бу ўйинларда меҳмонларнинг ғалабалари идеал натижа бўлар эди. Чунки Сурия ютқазса учинчи ўрин учун умидини буткул узади. Ўзбекистон ютиб Жанубий Корея ютқазса сўнгги тур олдидан асосий рақибимиздан икки очкога ўтиб кетамиз.
Шундай экан бугун меҳмон жамоалардан ижобий натижалар кутамиз.
"А" гуруҳи
17:00 - Сурия - Қатар
17:00 - Хитой - Ўзбекистон
17:00 - Жанубий Корея - Эрон
"B" гуруҳи
15:35 - Япония - Австралия
17:00 - Таиланд - Ироқ

Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Комментарии