RU

Последние новости

02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  12 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  3 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  0 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  1 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  66 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  5 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15

Жавоҳир Комилов: “Бизда асосий эътибор жамоавий ўйинга қаратилган” Новости

Жавоҳир Комилов: “Бизда асосий эътибор жамоавий ўйинга қаратилган”

“Насаф-2” – “Локомотив-БФК” 2:1 учрашуви якунлангач, бугунги учрашув қаҳрамонларидан бири – Жавоҳир Комиловни суҳбатга тортдик.

- Жамоамизнинг бугунги ғалабасидан жуда хурсанд бўлдим, мана кетма-кет тўртинчи ғалабани қўлга киритдик. Йигитлар мураббийимиз Нурали ака томонидан берилган кўрсатмаларни бажаришга ҳаракат қилишаяпти. Бизда асосий эътибор жамоавий ўйинга қаратилган. Мана кўриб турибсиз деярли барча ўйинчиларимиз ўзимизнинг футбол мактабини тарбияланувчилари ҳисобланишади. Тўғри, баъзан тажрибамиз камлик қилиб, хатолар ҳам қилиб турамиз. Ўйлайманки, бу камчиликларимиз вақтинчалик, бора-бора бу камчиликларга барҳам берамиз.

Бугунги учрашувда ўзим айб қилиб, дарвозамизга пенальти белгиланишига сабабчи бўлдим, аммо бу жаримани қайтариб жамоамни голдан асраб қолганимдан ва айбимни ювганимдан мамнунман. Албатта бундай ҳолатларни такрорланмаслигига эътибор қаратаман. Умуман жамоадошларимни майдонда катта иштиёқ билан тўп тепиши шахсан мени ғурурлантиради. Мана ҳужумчимиз Аслиддин Абдиев жамоамизда голурар бўлиб турибди, унинг ҳисобида 6та гол бор. Бугунги учрашувда гол киритмаган бўлсада, голга асисентлик қилди. Ундан ҳаммамизнинг умидимиз катта. Биз бундан кейинги ўйинларда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз, - дейди Комилов.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика