RU

Последние новости

23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  5 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  106 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  216 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  6 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  11 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  34 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3

"Жавоҳир Эсонқулов пашшадан фил ясамаслиги керак эди" — Асрор Ғофуров барча ҳақиқатларни ошкор қилди Новости

"Жавоҳир Эсонқулов пашшадан фил ясамаслиги керак эди" — Асрор Ғофуров барча ҳақиқатларни ошкор қилди

"Сурхон" ва Жавоҳир Эсонқулов масаласи бугун кун мавзусига айланди, десак муболаға бўлмайди.

Хўш, аслида нима бўлган эди? Вазият нима учун бундай тус олди? Бу борада барчасига ойдинлик киритиш мақсадида "Сурхон" жамоаси сардори Асрор Ғофуровга юзландик. 

"Бўлган воқеани озми-кўпми кўпчилик билади. Сайтингиз орқали ўқидим. Вазият бундай бўлди. Мукофот пуллари берилаётгани муносабати билан клуб офисига бордим. Шу паллада эшикдан кираверишда ҳақоратли ёзув кўрдим. Ким қилди, деб сўрадим. Видеоёзувни кўрсатишди. Тасвирларда Акром Хўжаев билан Жавоҳир Эсонқулов бор эди. Телефон орқали Акромни чақиртирдим. У буни қилмаганини айтди, Жавоҳир қилдими, десам, билмайман, деди. Нима учун қилишганини сўрадим. Жаҳл устида бу ишга қўл уришганини таъкидлади. 

"Сизлар жамоадан ҳайдадиларинг, биз клубсиз қолдик", каби гаплар бўлди. Биздан жаҳли чиққан экан. Жавоҳир Эсонқулов 15-20 дақиқада етиб келди. Унга видеоёзувни кўрсатдим. Жавоҳир "мен қилдим", деди. Ўша пайт жанжал келиб чиқди. Эслайман, кўзига қўлим қаттиқроқ тегиб кетди. Бир-биримизга ёпишмоқчи бўлганимизда ажратишди. Акром ажратаётган паллада унга ҳам қўлим тегиб кетди. Қараган пайтим боши озроқ шишганди. Анча пайт гаплашиб ўтирдик. 

Улар айтаётган "бизни ушлаб турди, тўрт киши урди", деган нарса бўлгани йўқ. Агар шундай ҳолат юз берганида, тан жароҳат қаттиқ етказилган бўларди. Якунда келишиб олдик. Ўзлари ҳам қоғозга ёзиб беришди. Ёшлик қилдик, кечиринг дейишди. Ташқарига чиқиб илиқ хайрлашдик. Эркакча қўл ташалди. Кечқурун 22-30ларда маҳалла нозири қўнғироқ қилиб чақирди. Бўлган воқеа шу. Жавоҳир Эсонқулов пашшадан фил ясамаслиги керак эди. У айтаётганидек, "бир киши ушлаб, бир киши урди", деган гаплар нотўғри. Кўзи шишиб кетди. Ўзим ҳам афсусланиб қолдим. Тўқмоқ ("бита")да урди, деган гаплар миш-миш. Ушбу ҳолат футболимиз учун яхши эмас. Юзига теккан гард. Бутун халқимиз гувоҳ бўлди. Бу кичкина нарса эди, дея оламан. Жамоа сардори сифатида тўғри тушунтирдим. Озми-кўпми шу ердан нон-туз еди. Клубга молиявий томондан эътирозим йўқ, деб ёзиб берган. 

Ўзим Сурхондарё фарзанди бўлганим учун оғриқли бўлди. ЎФАдан ҳам, ПФЛдан ҳам узр сўрайман. Мақтанадиган нарса эмас. Тарқалиб кетиши хаёлимга ҳам келмаганди. Агар футболдаги шунга ўхшаш нарсалар оммага олиб чиқилиб тарқатилса, футболни футболлиги қолмайди. Футболда, майдонда қизишиб кетиш натижасида бўлиб туради. Лекин охири қўл бериб келишиб кетилади. Акромдан кутмагандим. Бу ўзбек футболи, фаолиятимиз учун ёқимли ҳолат ҳисобланмайди. Ҳаётимда илк бор бундай ҳодиса бўляпти", – дейди Асрор Ғофуров.

Камолиддин Мурзоев: "Сурхон" клуби ҳамма айбни футболчи Асрор Ғофуровга юклаб қўяётгани ачинарли ҳол"

Жавоҳир Эсонқуловнинг рафиқаси видеомурожаат билан чиқди

Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари: "Жавоҳир Эсонқулов ва "Сурхон" масаласида ЎФАга мурожаат билан чиқдик"

Жавоҳир Эсонқулов ва "Сурхон" ўртасида нима муаммо бўлганди? Клуб расмий жавоб берди

Рейтинг: -15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика