RU

Последние новости

12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  1 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  10 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  2 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  18 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4 08:05Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" – "Бухоро" 1:0  10 07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  11 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  1 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0

Жасур Яхшибоевнинг ОФК расмий сайтига берган интервьюси (тўлиқ) Новости

Жасур Яхшибоевнинг ОФК расмий сайтига берган интервьюси (тўлиқ)

Беларуснинг “Энергетик-БГУ” клуби аъзоси Жасур Яхшибоев ОФК расмий сайтига интервью берди. Суҳбат давомида футболчи собиқ клуби “Пахтакор”га қайтиш нияти йўқлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

- Сизни Беларусь чемпионатидаги ажойиб старт билан табриклаймиз. Сиз эришган муваффақият ўзингизни ҳайрон қолдирдими ёки бу яхши тайёргарлик билан боғлиқми?
- Биз чемпионатнинг дастлабки турларини яхши бошладик. БАТЭга қарши ўйинда ғалаба қозонишимизни ҳеч ким кутмаганди. Боиси, бу жамоа Европада ўз обрўйига эга ҳисобланади. Бироқ, майдонда бизда иштиёқ кучлилик қилди.Ушбу қарама-қаршиликдан сўнг ўзимни ижобий жиҳатларимни кўрсатишга астойдил интилдим. Мендан шунчаки ўзимни вазифамни бажаришим ва гол уришим талаб этиларди. Ҳужумчи доим рақиб дарвозасига гол уриши керак деб ўйлайман.

- Мамлакатда футбол мавсуми бошланишидан олдин нималарни ният ва мақсад қилдингиз?

- Бу жамоага келишимни сабаби шуки, ўзимнинг энг яхши ўйинларимни Беларусда кўрсатишни истайман. Шу орқали мен Европанинг кучли клубларига йўл олишим мумкин. Менинг мақсадим ҳар бир учрашувда дарвозага тўп киритиш ва жамоадошларимга ёрдам бериш. Мазкур чемпионатда энг яхши тўпурар бўлишни мақсад қилганман.

- БАТЭга қарши кечган беллашувдан сўнг мухлислар ўйинингизга қандай муносабат билдиришди?

- Бундай даражаси юқори баҳсларда тўп киритиш ёқимли. Кўпчилик ижобий қабул қилди. Ишқибозлар дубл билан табриклашди. Аста-секин мени янада яқинроқ таний бошлашади деб ўйлайман.


- Беларусь ва Ўзбекистон чемпионатини таққослаб бера оласизми?

- Агар таққослайдиган бўлсак фақат ўйин услубида бироз фарқни кўришимиз мумкин. Икки мамлакат чемпионати ҳам кучли. Умуман олганда ҳар бир чемпионатнинг ўзига хос кучли томонлари бўлади. Беларусда кўпроқ Европага яқин бўлган услубда ўйнашади.

- Легионер сифатида биринчи маротаба хорижда тўп тепяпсиз. Ўз номи билан легионер маҳаллий футболчилардан бир бош устун бўлиши лозим...

- Тўғри айтдингиз. Фаолиятимда илк бор легионерга айландим. Легионер доим ҳамма жойда маҳаллий ўйинчилардан кучли эканлигини исботлаши керак. Шахсан мен бу клубдаги жамоадошларимга қараганда чиройли ўйин намойиш этишим зарур. Хорижда ўйнашнинг кўп афзалликлари бор. Сиз шахс сифатида ўсишга эришасиз. Бундан ташқари ҳозир футболчи сифатида улғайишим учун ажойиб фурсат.

- Албатта, Беларусь чемпионати бугунги кунгача давом этаётган кам сонли футбол лигаларидан бири саналади. Ўйинчи сифатида ўзингизда босим ва четдан эътиборни ҳис қиляпсизми ёки бунга кўникиб қолдингизми?

- Тўғри. Кўпгина давлатлар коронавирус туфайли юзага келган танаффус туфайли Беларусь чемпионатини транслятсия қилишмоқда. Бутун дунё мазкур мамлакатдаги футбол мусобақаларини кузатмоқда. Биринчидан бу ажойиб реклама, футболчилар учун ҳам бир имконият. Шунинг учун мен ҳар бир турда ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиляпман.

- Ўтган мавсум тўпурари Илья Шкурин ЦСКА билан шартнома имзолади. Сизда ҳам шундай имконият юзага келса фойдаланасизми ёки “Пахтакор”га қайтиш ниятингиз борми?

- Шкурин аввалги мавсумда “Энергетик-БГУ”нинг голеадори бўлганди. Менда ҳам бундай имконият пайдо бўлиши мумкин. Агарда йил охиригача барқарор ўйин намойиш қилсам, кўплаб голлар урсам янада кучли чемпионатга йўл олиш ва гранд клублар либосида майдонга тушиш имкони бўлади. Мақсадим Европага кетиш. “Пахтакор”га қайтишни хоҳламайман.


- Жорий йил бошида Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг асосий ўйинчиларидан бири бўлдингиз. Тўғри, терма жамоа Токио йўлланмасига эга чиқмади. Лекин, сиз махоратли футболчи сифатида ёмон таассурот қолдирмадингиз. Муваффақиятсизликнинг сабаби омадсизликми ёки бошқа омиллар ҳам борми?

- Биз ярим финалга қадар етиб бордик. Мақсадимиз Олимпиядага чиқиш эди. Аслида ярим финал ёмон натижа эмас. Лекин, ҳар тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасига йўлланма олмадик. Демак, мен учун буни ижобий натижа демайман.

- Қитъа чемпионати сиз ва терма жамоага муҳим нима берди?

- Турнирда иштирок этиш орқали ўз махоратимизни ва тажрибамизни оширишга муваффақ бўлдик. Ушбу мусобақа ёш футболчиларга иқтидорларини кўрсатиш учун бир имкониятдир. Гарчи, омадсиз якунлаган бўлсакда бир қатор ижобий таассуротларга эга бўлдим.

- Сиз энди 22 ёшдасиз. Айни пайтда халқаро ва терма жамоа миқёсидаги учрашувлар қачон қайтиши ноаниқ. Ҳозирги ҳолатингиз, бу ерда олиб борилаётган машғулотлар Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилишингизга ёрдам берадими?

- Терма жамоа шарафини ҳимоя қилиш ҳар бир футболчининг орзуси. Беларусдаги ўйинларим билан миллий жамоа таркибидан жой олишни истайман. Келажакда ватаним терма жамоаси учун муҳим футболчилардан бири бўлишни олдимга мақсад қилганман.


Абдулазиз Искандаров таржимаси

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика