RU

Последние новости

14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  0 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  5 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  0 12:03Роҳатижон  6 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  3 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  2 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  7 07:45Суперлига. Бугун даҳшат учрашувлар бор  23

Жамшид Ҳасанов: "Машъал" ва Муборак менинг иккинчи уйим эди" Новости

Жамшид Ҳасанов: "Машъал" ва Муборак менинг иккинчи уйим эди"

Янги мавсумни "Қўқон-1912" жамоасида бошлайдиган Жамшид Ҳасанов собиқ клуби ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Мен бир неча йил аввал, Аниқроғи 2012 йилда «Янгиер» жамоасидан «Машъал» сафига қўшилганман. Мана беш мавсум мобайнида «газчилар» сафида тўп тепдим, Муборакда кўплаб дўстлар ортирдим футбол сир асрорларни ўргандим, - дейди Жамшид Ҳасанов.

- «Машъал»ни тарк этишингизга нима сабаб бўлди?
- Ҳеч қандай жиддий сабаб йўқ, ўзимни бошқа жамоада синаб кўрмоқчи бўлдим холос.

- «Қўқон-1912» жамоасига сизни ким таклиф этди?
- Нўъмон ака Ҳасанов таклиф этди, бошқа таклифлар ҳам бор эди. Аммо мен «Қўқон-1912» жамоасини танладим, ўйлайманки бу қарорим тўғри бўлди.

- Сиз учун «Машъал»да қадрли нима қолди?
- «Машъал» ва Муборак менинг иккинчи уйим эди. Ахир беш йил бу ерда ўйнадим, бутун жамоа менинг қадрдон дўстларим ўз оиламдек эди. Мен учун «Машъал» жамоаси ҳамиша қадрлидир. Қачондир яна Муборакда тўп тепишимга ишонаман.



- «Газчилар» таркибидаги энг кучли футболчи ким деб ўйлайсиз?
- Қийин савол, «Машъал» ўзи кучли жамоа бунга ўтган мавсумда, «Бунёдкор» билан бўлган иккита баҳсда дуранг, «Бухоро» ҳар икки баҳсда мағлуб этилди. Қолаверса «Насаф» ҳам Муборакда ожиз қолдирилди. Булардан ташқари «Пахтакор» айнан «Машъал» билан баҳсдаги дуранг тажидан кейин, мавсумни медалларсиз якунлашга мажбур бўлди.

- Муборак халқи ва «Машъал» мухлисларига тилакларингиз.
- Aввало клуб раҳбарияти ҳусусан, Илҳом Қурбоновга ҳамда барча мутасадди раҳбарлар, жамоадошларимга ўз миннатдорчилигимни бидириб қоламан. «Машъал»га омад ёр бўлсин жамоа яна ОЧЛ мусобоқаларига қайтсин. Муборак халқига ҳамиша тинчлик хотиржамлик, хонадонларидан файз барака аримасин. Мен ҳамиша «Машъал» ва Муборак ҳалқи билан биргаман.


«Машъал» матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика