RU

Последние новости

12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  2 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   3 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  15 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  23

Жаҳонгир Меҳмонов: “Иккинчи даврадаги илк ўйинимни ўтказаман” Новости

Жаҳонгир Меҳмонов: “Иккинчи даврадаги илк ўйинимни ўтказаман”

Бугун миллий чемпионатимизнинг 25-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Ушбу турда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўз уйида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини қабул қилади. Ушбу учрашув олдидан мезбонлар жамоаси футболчиси Жаҳонгир Меҳмонов ўз фикрларини билдирди.

“Ушбу учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик. “Пахтакор” яхши шаклланган жамоа. Мана шу ҳолатни инобатга олган ҳолда машғулотларда кўпроқ тер тўкдик. Айни дамда “шерлар” яхши спорт формада. Чемпионатимизда бироз танаффус юзага келганидан унумли фойдаландик. Машғулотларда кўпроқ ҳимоя ва ҳужум чизиғимизни кучайтириш бўйича ишлар олиб бордик. “Пахтакор” устидан ғалаба қозониш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Рақибларимизни керакли даражада ўргандик, деб ўйлайман. Бугунги учрашувда бизга Аббос Маҳсталиев ва Муҳсин Убайдуллаев ёрдам бера олмайди.

Тўғри, бундан аввалги турда сафарда “Обод” жамоасига имкониятни бой бергандик. Бу-футбол! Кимдир ғалаба қозонади яна кимдир мағлуб бўлади. Ғалаба қозонсак барча хурсанд бўлади, мағлуб бўлсак барча футболчилар тушкун кайфиятга тушиб қолади. Мағлуб бўлишни ҳеч бир футболчи истамайди. Бугун фақат ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз. Бугунги рақибларимиз иккинчи даврада анча мазмунли ўйин кўрсатишмоқда. Лекин бизга ҳам очко керак. Ҳозир барча жамоалар фақат ғалаба қозониш учун майдонга тушмоқда. Олган жароҳатимдан сўнг, бугун иккинчи даврадаги илк ўйинимни ўтказаман”, - дейди “Нефтчи” жамоаси футболчиси Жаҳонгир Меҳмонов.

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика