Жаҳонгир Аҳмадов: “Насаф” билан ўйинда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди”
13 ноя 2021 10:20
Новости
Жаҳонгир Аҳмадов: “Насаф” билан ўйинда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди”
Учрашув 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг натижа билан якун топди. Мазкур баҳсдан кейин термизликлар футболчиси Жаҳонгир Аҳмадов билан суҳбатлашдик.
- “Насаф” билан учрашувдан олган таассуротларингиз қандай?
- “Насаф” билан учрашувда бизга очко жуда муҳим эди. Биз ҳам катта мақсадларни кўзлаган ҳолда майдонга тушдик. 2:0 ҳисобида ортда қолаётган бўлсак-да, йигитлар ўзларида куч топа олишди ҳамда охиригача курашдик. Иккита тўп киритиб олишда жамоамиз қаттиқ меҳнат қилди дея оламан.
- Бу ўйинда ғалаба ҳам қозониш мумкинмиди?
- Албатта. Бу ўйинда ғалабани ҳам илиб кетишимиз мумкин эди. Ҳисоб тенглашганидан сўнг бизда яна бир нечта гол уриш учун имкониятлар юзага келди. Афсуски, омад келмагани туфайли имкониятларимиздан фойдалана олмадик.
- “Сурхон” олдига қандай мақсадлар қўйилганди?
- Мавсум аввалида ҳар бир ўйинда ғалаба қозониб, мухлисларимизни хурсанд қилиш вазифаси қўйилган. Биз шуни амалга ошириш учун ҳаракат қилмоқдамиз.

- Ортда қолган 24-турдан кейин жамоанинг очколари сони 22тага етди. Суперлигада қолиш вазифаси қанчалик бажарилди?
- Суперлигада қолиш вазифасини тўлиқ ҳал қила олмадик. Олдимизда иккита учрашув бор. Қолганларга нисбатан имкониятимиз юқори бўлса-да, аввалдан хулоса қилишимиз яхшимас. Шу сабабли қолган иккита учрашувда ҳам ижобий натижа кўрсатиш ва Суперлигада қолиш вазифасини бажарамиз.
- “Сурхон” Суперлигада қолса жамоадаги фаолиятингизни давом эттирасизми?
- Олдиндан бирор нима дея олмайман. Ҳаммасини вақт кўрсатади.
- Бу йил Суперлигада тўп суриш орқали қанчалик тажриба тўплай олдинги?
- Футболчи сифатида янада ўсишим учун фойдали бўлди. Суперлига доирасида қанча кўп майдонга тушсам, бу менинг ўсишим ҳам хизмат қилади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии