RU

Последние новости

00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  15 23:56"Милан" — "Рома". Таркиблар маълум  0 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  16 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  3 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  17 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0

Жаҳон чемпионатлари эволюцияси Новости

Жаҳон чемпионатлари эволюцияси

Кеча ФИФА расмий "Твиттери" 2026 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида 48 та жамоа иштирок этишини эълон қилди.

Ушбу воқеа туфайли мундиал иштирокчилари сони оширилган жаҳон чемпионатларини ёдга оламиз.

ЖЧ-1930 Уругвай

Футбол тарихидаги илк жаҳон чемпионати 1930 йил Уругвайда ўтказилган. Ўша мундиалда бор-йўғи 13 та мамлакат иштирок этган. 13-30 июль кунлари ўтказилган ушбу мусобақада Уругвай, Аргентина, Чили, Франция, Мексика, Югославия, Бразилия, Боливия, Руминия, Перу, АҚШ, Парагвай ва Бельгия иштирок этган. Биринчи жаҳон чемпиони илк мундиал мезбони Уругвай терма жамоаси бўлган.



ЖЧ-1934 Италия

Иккинчи жаҳон чемпионатидаги иштирокчилар сони 16 тага етди. 4 та гуруҳдаги жамоалар сонини тенглаштириш учун шу қарорга келинди. Мундиалга чиқиш учун илк маротаба 32 та жамоа саралаш баҳсларида иштирок этди. Амалдаги жаҳон чемпиони бўлган Уругвай ушбу мусобақада иштирок этмади. Бу турнирда ҳам мусобақа мезбони ғолиб бўлди. Италия финалда Чехословакияни 2:1 ҳисобида таслим этди.



ЖЧ-1982 Испания

Испанияда ўтган мундиалда жаҳон чемпионати иштирокчилари сони 24 тага етди. Биринчи 4 та жамоадан ташкил топган 6 та гуруҳ ташкил этилди. Жазоир, Камерун, Гондурас, Қувайт ва Янги Зеландия биринчи маротаба ушбу мусобақада иштирок этишди. Гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаган 12 та жамоалар учун навбатдаги 3 та жамоадан ташкил топган 4 та гуруҳга бўлинди. Иккинчи босқичдаги гуруҳ ғолиблари ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди. Ушбу мундиалда ҳам Италия ғолиб бўлади.



ЖЧ-1998 Франция

Франция майдонларида ўтган 1998 йилги жаҳон чемпионатида 32 та жамоа қатнашди. Ушбу мундиалда 64 та ўйин ўтказилди. Франциядаги жаҳон чемпионатида 32 та жамоа 8 та гуруҳга бўлинди ва гуруҳ босқичидан сўнг, плей-офф ўйинлари ўтказила бошланди. Турнир финалида Бразилия ва Франция тўқнаш келади. Ҳозирда "Реал" бош мураббийи сифатида ишлаётган Зинедин Зидан бразилияликлар дарвозасига 2 та гол уриб, ўз мамлакатига жаҳон чемпиони номини олиб беради.



ЖЧ-2026

ФИФАнинг амалдаги президенти Жанни Инфантино футбол фақат Европа ва Жанубий Америка эмаслигини айтиб, бошқа мамлакатларга ҳам имкон бериш ниятида мундиал иштирокчилари сонини 48 тага етказиш таклифини берди. 2017 йил 10 январь куни ўтказилган ФИФА йиғилишида ушба таклиф қўллаб-қувватланди ва 2026 йилдаги мундиалда 48 та жамоа иштирок этиши расман тасдиқланди. Ҳозирча мезбонлик қилиши номаълум бўлган жаҳон чемпионати формати қуйидагича бўлади: 3 та жамоадан ташкил топган 16 та гуруҳ ташкил этилади. Гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни олганлар турнирнинг плей-офф босқичига ўтади ва ғолиб финалда аниқланади.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика