RU

Последние новости

00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:39Англия лига кубоги. ​"Кардифф Сити" – "Челси". Таркиблар маълум  1 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  3 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 00:06Испания кубоги. "Гвадалахара" – "Барселона": Тер Штеген бу мавсумдаги илк ўйинида майдонга тушади  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  9 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  8 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  5 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  9 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2 22:14Сауль: "Реал"нинг мухлислари йўқ. Стадионга борсангиз, ҳеч нарсани ҳис қилмайсиз"  8 21:27Акмал Мозговой Жаҳон чемпионатидаги рақиблар, "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги иштироки ва "Банияс" ҳақида гапирди  0 20:55Мусиала 164 кундан сўнг "Бавария"нинг умумий гуруҳида машғулотларида қатнашди  3 20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  1 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  4

Истеъфо - энг осон ечим Новости

Истеъфо - энг осон ечим

Кеча Суперлиганинг 4-тур баҳслари доирасидан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.

Жиззах шаҳрида кечган беллашувда "Қизилқум" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Навоийликларнинг грузиялик легионери Элгужа Григалашвили учта гол уриб мавсумдаги илк хет-трик муаллифи бўлганидан хабарингиз бор.

Натижада "Қизилқум" кетма-кет учта мағлубиятдан сўнг Суперлигадаги дастлабки ғалабасини қўлга киритган бўлса, "Сўғдиёна" қаторасига иккинчи бор мағлуб бўлди. Умуман олганда, жиззахликлар бўлиб ўтган тўртта учрашувнинг бирортасида ғалаба қозона олишмади: уч мағлубият ва бир дуранг.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Сўғдиёна" бош мураббийи Александр Мочинов барча айбни ўзига олиб жамоани тайёрлай олмаганини ҳамда таркибни аниқлашда хатога йўл қўйгани ҳақида гапирди. Шунингдек, жамоа кичик инқирозни бошдан кечираётганини, футболчиларга ишонч етишмаётганини айтиб ўтди. Ва энг муҳими, Мочинов натижа бўлмас экан, бундай вазиятларда бош мураббий истеъфога чиқишини эслаб ўтди.

Футболда мураббийлар одатда уч хил вазиятда ишдан бўшашади. Биринчиси, натижа кўрсата олмагани учун ўзи истеъфо сўрайди. Иккинчиси, раҳбарият унинг ишидан қониқмай бўшатади. Учинчиси эса жамоа яхши ўйин кўрсатаётган пайтда ҳам мураббий айтайлик соғлиги ёки оиласидаги бирор муаммо сабаб ўзи кетишга рухсат беришларини илтимос қилади.

Кўп мураббийлар биринчи ва иккинчи ҳолатга тушишни хоҳлашмайди, чунки ҳеч бир мураббий жамоани қабул қилиб олаётганида натижа барибир ўхшамайди демайди, ҳамма фақат яхшисига умид қилади. Лекин бу - футбол. Иккита энг кучли жамоа бир-бири билан ўйнаган тақдирда ҳам барибир кимдир мағлуб бўлади.

Бунгача учта ўйинда гол урмаган "Сўғдиёна" кеча ҳартугул тўп киритишга муваффақ бўлди. Майли, рикошетдан бўлса ҳам гол урди. Аммо умумий ҳисобда тўртта ўйинда атиги битта гол уриш бу Суперлига жамоаси учун уят. ЎФА вице-президенти Умид Аҳмаджонов хизмат сафари билан Жиззахга борганида клубдаги мавжуд шароитларни кўриб, "Сўғдиёна"нинг Суперлигада ўйнашига рухсат берганди. Энди бўлса бу жамоа Суперлига даражасида ўйин кўрсатмай Аҳмаджонов олдида изза бўлиб қолди.

Агар "Сўғдиёна" ҳаммага "емиш" бўладиган бўлса, унда Суперлигада юрганидан нима фойда? Тинчгина Про-лигада ўйнаб юрса бўлармиди. Мочинов эса бу ҳолатда энг осон ечимни танлагандек кўринмоқда: натижа ўхшамадими, истеъфо беради. Тўғри-да, кетгани билан нима йўқотади? Мураббий бирор жамоани қабул қилиб олар экан, олдин ўзига савол бериши керак эмасми: мен жамоага нима бера оламан? Ишлаш қўлимдан келадими? Суперлигада натижа қила оламанми?

Бўлса бўлди, бўлмаса йўқ қабилида ҳаммасини ташлаб кетса ундан қолган жамоани ким олади? Йил бошида Мочинов бутун жамоани ўзи йиғди, ҳеч ким унинг ишига аралашмади. Ўзи нолдан бошлади ҳаммасини. Энди бўлса таркибни танлай олмадим деб ўтирибди. Кечирасиз-у, бу ғирт мактаб боласининг гапи. Ҳозир бўшади ҳам дейлик, лекин кейинги мураббий бу футболчиларни мен йиғмаганман, менга талаб қўйманглар демаслигига ким кафолат беради. Шундай қилиб натижа расво бўлишда давом этаверадими?

Александр Мочинов "Бухоро"да ишлаганидаёқ ҳали олий лига даражасида мураббий эмаслигини кўргандик, сал қолса бухороликлар биринчи лигага тушиб кетарди. Ундан кейин ёшлар термамизни Тожикистондаги саралашга олиб бориб, якунда Осиё чемпионатига олиб чиқа олмади. Бундан кўриниб турибдики, Мочиновнинг жойи ё биринчи лига, ё ўринбосарлар жамоаси ёки бўлмаса болалар футболи, аммо асло Суперлига эмас.

P.S. Истеъфо бермоқчиман, қўлимдан келмаяпти деб кетишдан осони йўқ, аммо кетишдан олдин ўзимдан кейинги мураббийга қандай жамоани қолдириб кетяпман деб бир савол бериб кўринглар, ҳурматли мураббийлар.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика