RU

Последние новости

10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  0 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0

Интервью. Райан Гиггз: “Жаҳонда энг яхши мураббий бўлишни истайман” Новости

Интервью. Райан Гиггз: “Жаҳонда энг яхши мураббий бўлишни истайман”

“Манчестер Юнайтед”да 25 йил фаолият олиб борган Райан Гиггз эндиликда жамоа мураббийлар штабида меҳнат қилмоқда.

Мухлисларга клуб тизимидан чиққан инсонларни бундай лавозимларда кўриш ҳар доим ёқимли. Гиггз мураббийлик ролида мақсади улкан эканлигини таъкидлаб ўтди.

- Райан, 1991 йил жамоада дебютингиздан нималарни эслайсиз?
- Бу мен учун қўрқинчли воқеа эмасди, чунки ушбу клубда вояга етганман. “МЮ”да 12 ёшимдан бери ўйнаб, “Олд Траффорд”да кўп бор ёшлар ва ўринбосарлар жамоалари сафида майдонга тушгандим. Шу сабабли юлдузлик касали ёки қўрқувни ҳис қилмаганман. Шу муҳитда ўсганим туфайли омад кулиб боққан деб айта оламан. Шу билан бирга жамоа либосини илк бор кийиб, майдонга тушганингизда тана бўйлаб чумоли ўрмалагандек бўлади, кичик асабийликни ҳис қиласиз – ажойиб ҳиссиёт!

- Ёшлар жамоасидан асосий таркибга ўтишда нима энг кўп халал берган?
- Ёшлардан асосий жамоага ўтиш катта қадам демакдир. Ёшлар сафида нима қилган бўлсам, шуни амалга ошириш лозимлигини айтган мураббий борлиги омадим бўлган. Шу сабабли ўз футболимни намойиш этишга интилганман. Албатта, фарқ бор эди. Телевизорда намойиш этиладиган ва 45 минг мухлис қаршисида ўйнашнинг бир неча юз ишқибоз олдида ўйнаш ўртасида фарқ мавжуд. Бунда босим кўпроқ, бироқ уни ҳис қилмаганман.


- Сэр Мэтт Басби ёшларга имкон бергани билан машҳур. Бу клуб тарихининг бир қисмига айланган. Унинг таъсирини бугун ҳам ҳис қиляпсизми?
- Ўйлашимча, клубнинг барча буюк футболчилари таъсирини ҳис қилишингиз мумкин. Сэр Мэтт маҳаллий ва британиялик ёшлар орасидан иқтидорлиларини танлаб олишда моҳир бўлган ва буни анъанага айлантирган. Бугун ҳам у давом этмоқда. Мухлисларга ёш ўйинчиларни жаҳон савиясидаги футболчилар билан бирга кўриш ёқади.

- Сэр Бобби Чарльтоннинг “МЮ” тарихига майдон ва унинг ташқарисида қўшган ҳиссасини қандай баҳолайсиз?
- Швейцарияда 14 ёшгача футболчилар турнирида қатнашганман. Ўшанда Сэр Мэтт ва Бобби биз билан бирга саёҳат қилганди. Аэропортга етиб келганимизда одамларнинг уларни ўраб олганини яхши эслайман. Жаҳонда ишқибозлар уларни қандай ёқтиришини ҳис қилиш мумкин эди. Қаерга бормайдик, Сэр Боббини ҳар ерда танишарди. Ундан дастхат олиш учун одамлар навбатда туришарди. Доим ундан дастлаб олишни хоҳловчилар ўша пайтда ўйнаётганлар мухлисларидан кўпроқ бўларди.

Сэрр Бобби клубнинг ўсишида энг катта қадам ташлаб берган. Ёшлар жамоасидан бошлаб, Мюнхендаги ҳалокатни бошдан кечирди. Ундан қайтиб, шунча совринларга эришди. Ҳозиргача “МЮ”га у катта таъсир кўрсатади.

- Унинг ўйинлар бўйича рекордини 2008 йил Москвада янгилагансиз. Ўша машҳур тун нимаси билан ёдда қолган?
- Сэр Боббининг рекордини янгилаганимдан жуда фахрлангандим. Бунга етишишимни ҳеч ким кутмаганди. Уни Чемпионлар лигаси финалида амалга оширганим ва хурсандчиликни Сэр Боббининг ўзи билан нишонлаш фаолиятимдаги энг яхши лаҳзаларидан бирига айланганди.



- 1999 йилдаги треблда ярим финалдаги голингиз ва “Ноу Камп”даги финалдан қай бири ўша мавсумдаги ёқимли ҳолат сифатида эсда қолган?
- Динсгейтда, Манчестер марказидаги бурилиш. Биз очиқ автобусда кетардик ва миллионлаб одамларни кўчада кўргандик. Ўшанда нимага эришганимизни англаб етгандик. Чемпионат, Англия Кубоги ва Чемпионлар лигасини Барселонадаги драматик финалда ютиш ажойиб. Муваффақиятни Манчестер ва жаҳондаги мухлислар билан баҳам кўриш такрорланмас бўлганди. Барча футболчи ўша куни кўрган нарсалари билан ҳайратда қолганди. Одамлар бизни кўриш учун нафақат кўча, балки бинолардан ҳам қараб туришарди. Ўша вазиятни ҳеч қачон унутмайман.

- Ўша ғалабаларда нима энг ҳал қилувчи бўлганди?
- Ўшанда кўплаб нарсалар тўғри келганди. Охирги дақиқалардаги голлар ҳал қилувчи бўлганди. Биз ҳеч қачон таслим бўлмасдик. Ютқазадиган туюлган ҳолатимизда ҳам ғалабаларни қайтариб олардик. Чемпионлар лигаси финалида урилган икки гол энг муҳими эди. Бу қандайдир ғайриоддий бўлганди. Бунгача ҳам сўнгги дақиқаларда кўплаб тўп киритгандик. Таслим бўлиш биз учун эмасди.


- Ўшанда “Класс-92”нинг муваффақиятда катта ҳиссаси бўлганди. Ўша тарихни билмаган инсонларга буни қандай айтиб берган бўлардингиз?
- Ажойиб воқеа! Ҳар йили асосий жамоада ёшлардан 1-2 нафари пайдо бўлади, лекин ўшанда 6 ўйинчи эдик. Биз шунчаки жамоадошлар эмас, 12-13 ёшдан бирга катта бўлган дўстлар бўлганмиз. 20 йил ўтгач, клуб учун кўп миқдорда учрашувлар ўтказишга эришдик. Биргаликда ажойиб лаҳзаларни бошдан ўтказдик ва ҳалигача дўст бўлиб қоляпмиз. Бу камдан-кам рўй беради. Бу “Басби болалари” билан боғлиқ ҳолатга ўхшашиб кетади. Энг катта муваффақиятимиз – асосий жамоа учун шунча ўйин ўтказганимизда. Ёшлар жамоасидан келиб, 2, 5, 10 йил ва ундан ортиқ вақт мобайнида асосий таркибда жойни сақлаб, ғалабаларга иштиёқни сақлаб қолиш осон иш саналмайди.

Мақсадимиз шунчаки биринчи жамоа сафига қўшилиб олиш эмас, у билан ғалабаларни қўлга киритиш бўлган. Ҳамиша бир-биримизни қўллаб-қувватлардик. Турлича характерга эга бўлсак ҳам, айнан шу ҳолат бизга асқотган. Майдон ва унинг ташқарисида ҳақиқий дўст бўлганмиз, ҳозиргача шундай. Футбол ва ҳаётда кўп тажриба орттиргандик. Баъзан машғулотга 8:30да келиб, у ердан 16:30да кетардик. Ғалабаларни бирга нишонлаш билан бирга хафагарчиликни ҳам бирга бошдан ўтказардик. Бир пайтнинг ўзида кимдир яхши, кимдир ёмон ўйнаши мумкин. Шундай пайтда ўзаро ёрдам ва бирдамлик катта аҳамиятга эга.

- Футболчи ва мураббий Райан Гиггзни ўзаро таққослаш мумкинми?
- Аслида улар бир-бирига ўхшаш. Жаҳонда энг яхши футболчи бўлишни истагандим, энди энг яхши мураббий бўлишни хоҳлайман. Бунинг учун юракдан ишлаб, барчасини кучинг етганча бажариш лозим. Ва бу чақириқ қалбан бўлиши ҳам муҳим.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика