RU

Последние новости

23:15Леандро Лино: "Жаҳон чемпионатигача жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз самарасини берди"  0 22:58Алан Бранди: "Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Нима бўлганини ҳамма кўрди"  1 22:44"Манчестер Сити" судда АПЛни мағлуб этди  3 22:42Пабло Таборда: "Мағлубиятга қарамай, бошимизни баланд кўтарган ҳолда Ўзбекистонни тарк этамиз"  0 22:16Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал терма жамоасини тарк этди  8 22:11Тожикистон терма жамоаси Россия билан ўйнашни хоҳламади  6 21:48Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Сурхон" 1:3  1 21:39Тўртта таймдан иборат назорат учрашувида ОКМК "Локомотив"ни таслим қилди  0 21:11Ўзбекистон терма жамоаси йиғини бошланди, Машарипов ва Шукуровдан интервью  1 21:09Ўзбекистон МТЖ Эрон ва БАА қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади  9 21:00"Барселона"да жароҳатланганлар сафига яна бир футболчи қўшилди  5 20:40"Мен халқаро танаффусларни яхши кўраман! Ҳар икки ҳафтада шундай бўлишини хоҳлардим!" — Гвардиола  0 20:08Испания футболи афсонаси фаолиятини якунлади  14 19:50"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Олимпик"ни 3 та тўп фарқи билан енгди  1 19:37Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Жанубий Америкага йўл оладиган таркиби маълум  5

Интервью. Мўйдин Мамазулумов: “Абрамов ҳақида фақат илиқ фикрлар билдира оламан” Новости

Интервью. Мўйдин Мамазулумов: “Абрамов ҳақида фақат илиқ фикрлар билдира оламан”

Ўзбекистоннинг беш карра чемпиони ҳисобланган Фарғонанинг “Нефтчи” клуби бу йилги мавсумни муваффақиятсиз тарзда бошлади.

Водий клуби 12та ўйиндан 10 очко тўплаб олий лигада 16та клуб орасида 15-ўринни эгаллаб турганини бошқача изоҳлаб бўлмайди.

Яқинда “Нефтчи” клуби раҳбарияти ва мураббийлар штабида ўзгаришлар юзага келди. Жамоага тажрибали мутахассис Вадим Абрамов бош мураббий этиб тайинланди. Биринчи давранинг сўнгги учта ўйини ва иккинчи давра баҳсларини жамоа Абрамов қўл остида ўтказади. Биз “Нефтчи” ҳужумчиси Мўйдин Мамазулумовдан мавсумнинг боши ва Абрамовнинг тайинлануви ҳақида интервью олишга қарор қилдик.

- "Нефтчи"дек клубнинг мавсумни омадсиз бошлаганига нималар сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Тўғри таъкидладингиз 2017 йилги мавсумни яхши бошлай олмадик. Бунга бир қатор жиҳатлар сабаб бўлди. Улардан асосийси бу омад. Биз омадни ушлашга ҳаракат қилдик. Бироқ хатто ўз майдонимизда ҳам рақибларга ютқазиб қўявердик. Натижада очколаримиз сони айни пайтга келиб жуда ҳам кам.

- Омад туфайли дедингиз. Сизнингча бу мавсумдаги "Нефтчи"нинг энг омадсиз ўйини қайси бўлди?

- Бундан баҳслар кўп бўлди. Масалан, Навоийда “Қизилқум” билан ўйинда биз 2:0 ҳисобида олдинда бораётгандик, аммо  мезбонлар иккита жавоб тўпи киритишди ва ғалабани бой бердик.

- Қишда “Нефтчи”ни тарк этган етакчиларнинг ўрни тўлдирилди деб ҳисоблайсизми?

- Мен қишда жамоага келганимда Мансур Саидов, Шукурали Пўлатов ва Жаҳонгир Меҳмонов каби футболчилар клубни тарк этишди. Булар “Нефтчи”нинг етакчилари эди. Уларнинг ўрнига легионерлар олиб келинди. Биринчи давра ўйинлари орқали кўриндики юқоридаги уч нафар футболчининг ўрни тўлдира олинмади. Легионерлар ўзларини ёрқин томонлама кўрсата олишмади. Балки улар жамоага мослашиб кета олишмагандир, балки бошқа сабаб бордир. Шахсий фикрим шундай.

- Биламизки азалдан Фарғонада футболни жуда севишади. Лекин сўнгги пайтларда "Нефтчи"нинг уй ўйинларига жуда кам сонли томошабинлар келишмоқда. Бу фақат мағлубиятлар билан боғлиқ деб ўйлайсизми?

- Албатта, мағлубият сабаб деб ўйлайман. Агар ғолиб бўлиб турсангиз мухлислар ўз-ўзидан кўпайяди, кетма-кет мағлубиятлардан кейин стадионга ташриф жуда ҳам камайиб кетди. Янги бош мураббий Вадим Абрамов илк интервьюларидан бирида мухлисларни стадионга қайтариш асосий вазифалардан бири эканлигини айтди. Ўзим фарғоналикман, шу боис бу ернинг мухлисларини жуда яхши биламан. Улар жонажон клублари учун борларини беришга тайёрлар.  Насиб қилса биринчи давранинг охирги ўйинларида ва иккинчи даврада уларга манзур бўладиган ўйинлар ҳамда натижалар қайд этамиз. Ҳар ҳолда барча футболчилар шунинг учун машғулотларда ишлашмоқда.


- Сиз ҳужумчисиз, аммо бу мавсумда атига битта гол урдингиз. Бу паст натижа экани аниқ. Ушбу мавсумда жами қанча гол ура оламан деб ўйлайсиз?
- Ҳар қандай футболчи йил бошида ўз олдига маълум бир мақсадларни қўяди. Ҳозирга қадар бўлиб ўтган 12та турда ҳеч бир ўйинда асосий таркибда майдонга тушганим йўқ. Захирадан асосан 15-20 дақиқага тушдим ва 1та гол урдим холос. Ҳужумчи бўлганимдан кейин камида 10та гол уришни мақсад қилганман. Голларим билан жамоамга ёрдам берсам бундан албатта хурсанд бўламан. Имконият беришса ўйнашга ва голлар уришга доим тайёрман.

- "Нефтчи" ҳужумчилари орасида рақобат қанчалик кучли деб ўйлайсиз?

- Жамоамизда Шерзод Ҳакимов ва Отабек Исроилов каби ҳужумчилар бор. Бу футболчилар билан рақобат яхши даражада. Ким машғулотларда ўзини кўрсатса ва мураббий кимни танласа ўша майдонга тушади. Кўп нарса тактикага ҳам боғлиқ деб ўйлайман. Уйда ҳам меҳмонда ҳам кўпинчи 5 ҳимоячи, 3 ярим ҳимоячи 2 ҳужумчи ёки 5-4-1 тактикасида ўйнадик. Шуни эвазига ҳужумчилар ҳам, жамоа ҳам кам гол урди деб ўйлайман. Асосан ҳимоявий ўйин кўрсатганимиз туфайли мухлислар биздан бироз ранжишди деб ҳисоблайман.

- Вадим Абрамовни жамоа қандай кутиб олди? У футболчилардан нималарни талаб қилмоқда?

- Вадим Карленовични барча яхши кутиб олди. Футболчилар ҳам, раҳбарият ҳам, мухлислар ҳам. Бу мураббийни Ўзбекистонда барча яхши танийди десам муболаға бўлмаса керак. У ўз вақтида Ўзбекистон терма жамоасида ишлаган. Абрамов келгач машғулотларда ўзгаришлар бўлди. У футболчилар билан босқичма-босқич танишиб бормоқда. Машғулот жараёнларида ҳар бир ўйинчининг миясига мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этиш уқтирилмоқда. Мураббий биздан тўп билан кўпроқ муомала қилишимизни сўрамоқда.

- Абрамов билан "Локомотив"да ҳам бирга ишлагансиз. Бу сизга қайсидир маънода ёрдам берадими?

- Тўғри айтдингиз, 2015 йилги мавсумда Карленович мени “Локомотив”га чақирган эди. У билан бирга ишлаганмиз, бир-биримизни яхши таниймиз. Ушбу мураббий ҳақида фақат илиқ фикрлар билдиришим мумкин. Аммо у мени танийди деб ўз устимда ишламай қўйсам захирада қолиб кетишим аниқ, шу боис машғулотлар орқали асосий таркибга лойиқ эканлигимни кўрсатишим ва исботлашим керак.

- Тажрибали футболчи сифатида “Нефтчи” таркибида бу мавсумда қайси ёш футболчилар кашфиёт бўлишди деб айта оласиз?

- Бир қатор ёшлар таркибга жалб қилинмоқда. Улар орасида ёш ҳужумкор ярим ҳимоячи Абдураҳмон Абдулҳақовни алоҳида таъкидлаган бўлардим. У ўзини яхши томонлама кўрсата олди. Аббос Махсталиев эса жамоанинг етакчи футболчилардан бирига айланиб олди.

- Жамоа сафида Отабек Ҳайдаров кўрикдан ўтаётгани маълум бўлди. Бу ҳужумчи ҳақида нималар дея оласиз?

- Бу футболчини олдиндан яхши биламан. “Қўқон-1912”да ва “Нефтчи”да ўйнаган пайтларида ўйинларини кўрганман. Яхши савиядаги ҳужумчи деб ўйлайман. Футболдан ташқарида ҳам ўзаро муносабатимиз яхши. Қишда оёғини операция қилдирганди. Энди секин аста сафга қайтмоқда. Агар мураббийлар уни жамоада олиб қолишса иккинчи даврада албатта “Нефтчи”га ёрдами тегади деб ўйлайман.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика