RU

Последние новости

14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  2 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  16 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7

Интервью. Асадбек Собиржонов : “Муҳсин Муҳаммадиев жамоани Суперлигада олиб қола олади” Новости

Интервью. Асадбек Собиржонов : “Муҳсин Муҳаммадиев жамоани Суперлигада олиб қола олади”

Айни дамда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2020 йил Токио олимпиядасига йўлланма берувчи Таиланддаги осиё чемпионатига ҳозирлик кўрмоқда.

Аввал хабар берилганидек Любинко Друлович шогирдлари мазкур йиғин доирасида Жанубий Корея ОТЖ билан иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. “Бухоро”билан  Суперлигада қолишга интилаётган Асадбек  Собиржонов мураббий борасидаги фикрлари билан бир қаторда  клубдаги ҳолат ҳақида ҳам тўҳталиб ўтди.

- Асадбек, мана олимпия терма жамоасидан учинчи бор чорлов олдингиз. Бош мураббий Любинко Друловични талабларида, кўрсатмаларида ўзгаришлар, янгиликлар борми?

- Друлович боллардан машғулотларда  юз фоиз куч билан шуғулланишни талаб қилади ва жисмоний ҳолатга жиддий эътибор беради. Ўз клубларимизга жўнаб кетаётганимизда қайси жиҳат устида ишлаш кераклигини айтади. 

- Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши кечган назорат учрашувида ҳимояга эмас, балки ҳужумга кўпроқ ўтдинглар. Бу ўйндан олдин ўйланган режамиди ёки ҳисобдан келиб чиқиб шундай йўл тутдингларми?

- Миллий терма жамоага қарши ажойиб ўйин бўлди деб ўйлайман. Бизда ҳам вазиятлар бўлди, бироқ голга айлантиришда озгина қийналдик. Мураббий бў ўйинда ҳаммани синовдан ўтказиб кўрди. Биз ҳужумкор ўйин кўрсатдик, аммо тажриба ўз сўзини айтди. 

- “Бухоро”Суперлиганинг сўнгги турларини кўтаринки кайфиятда ўтказяпти. Пойтахт ва Қаршидан очко билан қайтди. Жамоа элитада қолиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Бухорода ҳозир ҳаммаси яхши кетмоқда. Бизниннг мақсадимиз жамоани лигада олиб қолиш. Муҳсин Муҳаммадиев буни эплай олади. Чунки у яхши мураббий ва ажойиб инсон.У болларни ғалабага ишонтира олмоқда. Агарда шу тарзда ўйнашда давом этсак жамоани кучлилар сафида олиб қоламиз. 


Абдулазиз суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика