RU

Последние новости

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  7 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  14 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  34 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  6 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Илҳомжон Қундузов: “Қўқон-1912” жамоаси ҳеч қачон ёлғиз қолмайди” Новости

Илҳомжон Қундузов: “Қўқон-1912” жамоаси ҳеч қачон ёлғиз қолмайди”

Айни дамда “Қўқон-1912” футболчилари билан бир қатор жамоа мухлислар клуби ҳам иккинчи даврага жиддий ҳозирлик курмоқда.

Илҳом Қундузов бошчилик қилаётган мухлислар клуби мавсумнинг иккинчи қисмида ҳам футолчиларни қўллаб-қувватлаш борасида бошқаларга ўрнак бўлишни мақсад қилишган. Хусусан, биринчи даврадаги айрим сафар ўйинларда “Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клуби кўпчиликнинг ҳавасини келтирганди.

Иккинчи давра арафасида “Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клуби раиси Илҳомжон Қундузов билан қисқача суҳбатда бўлдик.

– Футболчилар қатори “Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клуби ҳам иккинчи даврани интиқлик билан кутмоқдамиз, деб сўз бошлади Илҳомжон Қундузов. – Айни дамда қўқонлик футбол ихлосмандларининг кайфияти аъло. Улар жамоадаги ўзгаришлардан хурсанд бўлишмоқда. Ўйлайманки, иккинчи даврада “Марказий” ўйингоҳга мухлислар ташрифи яна ошади. Жамоамизнинг ёзги трансферлари мухлисларга манзур бўлди. Ҳамма бош мураббий Нўъмон Ҳасановга катта умид боғлаган. Клуб раҳбарияти ҳам бизга етарлича шароитларни яратиб беришди. Бунинг учун уларга ўз миннатдорчилигимизни изҳор этмоқчимиз.

Айтганча, Ўзбекистон Кубоги чорак финал жавоб учрашуви доирасидаги “Бухоро”га қарши бўладиган ўйинни бевосита стадионда кузатиш мақсадида 10 нафарга яқин мухлис Бухорога боришди. “Бухоро” жамоаси мухлислар клуби билан ҳамкорликни йўлга қўйганимиз боис, бухороликлар ҳам бизнинг ишқибозларимизни яхши кутиб олишди. Бухоролик мухлисларга ҳам раҳмат айтамиз.



Яна бир гап. Ҳақиқий мухлис дегани ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоани қўллаб-қувватлайди. Футболда ҳар доим ҳам ўзимиз кутган натижа қайд этилавермайди. Шундай бўлса-да, фидоий мухлислар ҳамиша жамоа билан бирга бўлишади. Бу албатта таҳсинга лойиқ. Қувонарлиси, “Қўқон-1912” жамоасининг фидоий ишқибозлари бисёр. Биз ҳеч қачон севимли жамоамизни ёлғизлатиб қўймаймиз.

Иккинчи даврада “Қўқон-1912” жамоасига омад тилаймиз.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика