RU

Последние новости

13:51"Жароҳатланганлар йўқлиги қувонарли" — Қирғиз Республикаси устози  0 13:24Эрон терма жамоаси қайдномаси яна 7 нафар футболчи билан тўлдирилди. Улар орасида Алиризо Бейранванд, Рузбеҳ Чешми бор  3 13:00Абдуқодир Ҳусанов қимматбаҳо машина харид қилди  9 12:31Марказлашган тарзда давом этадиган Элит ОЧЛга қуръа ташланди: "Ал Ҳилол" Корея клуби билан, "Ал Насср" Япония клуби билан ўйнайди  6 12:04"Ливерпуль" ва "Арсенал" Малик Фофана учун курашади  2 11:40"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов учун Эронга махсус самолёт юборади  12 11:25Термизга катта футбол қайтган "Сурхон" - "Хоразм" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:02Таҳлил. Суперлигада шовқин солаётган "Хоразм"нинг ғалабали старти ва олдинда кутаётган синовлар ҳақида  4 11:01«Ман Сити» раҳбари ёзда Гвардиола билан хайрлашишга қарор қилди. Унинг ўрнига асосий номзод маълум  13 10:47Италиялик футболчи дублга эришган "Шўртан" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 10:23«Рома» етакчиси жароҳат олди  0 09:57Флик супер камбэкдан сўнг нималар деди?  13 09:25"Сўғдиёна" — "Навбаҳор" ўртасида бўлиб ўтган супер учрашувдан ажойиб ГАЛEРEЯ  3 08:48Sofascore. Ашурматов ва Файзуллаев неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:21Ўзбекистон U-23 ва U-21 терма жамоалари таркибида биттадан ўзгариш содир бўлди  0

Илҳом Шомуродовнинг соғлиги қандай? Новости

Илҳом Шомуродовнинг соғлиги қандай?

Хабарингиз бор, кеча "Насаф" жамоаси Гулистоннинг "Гулистон" жамоасини сафарда 0:4 ҳисобида доғда қолдирди.
"Насаф"нинг моҳир ҳужумчиси Илҳом Шомуродов учрашув 58-дақиқасида жароҳати туфайли Азамат Алланиёзовга алмаштирилди.

Кеча Илҳом Шомуродов ўзининг мавсумдаги 8-голини киритди. У учрашув 57-дақиқасида майдон марказида Абдуллаев билан ўзаро комбинация ташкил қилди. Зоҳид чап қанотдан катта тезликда рақиб жарима майдончасига кириб борди ва тўпни ҳужумдаги шеригига оширди. Дарвозабон билан тўп учун курашга чиққан Шомуродов тўпни дарвозага йўллаб ҳисобни очди ва жароҳат олиб майдонни тарк этди.

Албатта бу бу ҳол "Насаф" мухлисларини хавотирга солиши турган гап. Биз бугун Илҳомга қўнғироқ қилиб, унинг соғлиги билан қизиқдик. "Йўқ, жароҳат олганим йўқ. Ҳаммаси жойида. Соппа-соғман. Мана биринчи даврани ҳам яхши якунлаб олдик. Мени ва йигитларнинг кайфиятимиз жуда яхши. Ҳозир Тошкентдаман, энди бироз дам оламиз. 11 июлда Тошкентда йиғиламиз жамоамиз бу ерда тиббий кўрикдан ўтишади. Қаршидаги базамизда 14 июль куни йиғиламиз ва иккинчи даврага тайёргарликни бошлаймиз",-дейди Илҳом Шомуродов.

Биз сайтимиз орқали Илҳом Шомуродовга мустаҳкам соғлик тилаймиз, умид қиламизки, у иккинчи даврада ҳам ўзининг голлари билан биз мухлисларни хурсанд қилаверади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика