RU

Последние новости

20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  0 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  1 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  12 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1

Илҳом Қурбонов: "Машъал" доим максимал натижа кўрсатишга ҳаракат қилади" Новости

Илҳом Қурбонов: "Машъал" доим максимал натижа кўрсатишга ҳаракат қилади"

«Машъал» клуби маҳаллий тарбияланувчилар билан қандай ишлаш кераклигини жуда яхши билади. Бошқа жамоалардан фарқли ўлароқ бу ердаги инфратузилма ҳар жиҳатдан пухта ишлаб чиқилган.
Шунинг натижасида ҳар йили «Машъал»дан келажаги порлоқ ёшлар етишиб чиқмоқда. Клубнинг мақсад ва вазифалари ўзига яраша мукаммал дейишимиз мумкин. Масалан, ўтган йили биринчи лигада қатнашиб яна олий лигага қайтган жамоа кучлилар орасида аввалгидек ижобий таассурот қолдириш учун курашмоқда. Энг муҳими, таркибнинг ярмидан кўпи маҳаллий футболчилардан тузилган.

Қаршига уюштирган сафаримиз чоғида Муборакка ҳам ўтиб «Машъал» жамоасининг иш фаолияти билан яқиндан танишдик. Кутилганидек, қизғин иш фаолияти ҳукм сураётганига гувоҳ бўлдик. Ижрочи директор Илҳом Қурбонов эндигина 31 ёшга тўлган бўлса-да, ўзига нисбатан жуда талабчан ва кенг доирада фикрлайди. Қолаверса, у доимо максимал натижалар учун курашишни ўз олдига бош мақсад қилиб қўяди. Табиийки, жамоа билан танишиш жараёнида у билан суҳбатда бўлдик.



- Илҳом Абдуғаниевич, «Машъал» ўтган йили биринчи лигада иштирок этганини инобатга олганда, бу йил олий лигада барқарор ўйин кўрсатаётгани қувонарлидир. Айтингчи, жамоанинг иш тизими қандай йўлга қўйилган ва бу асосан нималардан иборат?
- Бошидан бошлайдиган бўлсам, Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг жамоамиз учун чиқарган ички қарори бор. Шунга монанд Чироқчи, Миришкор, Яккабоғ, Касби ва Муборакда «Машъал»нинг фарм-клублари фаолият кўрсатяпти. Ҳозир эса ёшлар ўртасида селекция ишларини бошлаб юборганмиз. Мени тушунаётган бўлсангиз, ишлаб чиқилган дастуримизни пирамида асосида қурганмиз ва унинг биринчи бўғини футбол мактабларидир. Улар бизнинг пойдеворимизга айланади. Мактабдан сараланган кучли болалар кейинчалик академиямизга қабул қилинади. Шунингдек, Қашқадарё вилоятининг иккинчи лигасида 13-14 ҳамда 15-16 ёшлилардан иборат жамоаларимиз қатнашмоқдалар. Бу орқали улар яхшигина ўйин амалиётига эга бўлишяпти.

Биласиз, биринчи лигада ҳам фарм-клубимиз фаолият кўрсатмоқда. Тарбияланувчиларимиз у ерда тўп суриб ўзларини кўрсатиш имконига эга бўлмоқдалар. Мақсад саккизликдан жой олиб иккинчи босқичда қатнашишдир. Биринчи лигада ўзини кўрсатганлар кейинчалик «Машъал»нинг ёшлар жамоасига қабул қилинадилар. Табиийки, у ерда ўзини ҳар томонлама кўрсата олганлар олий лигада тўп суришни бошлашади. Эътибор берсангиз, бизнинг пирамидамиз шу йўсинда тузиб чиқилган.

Ўтган йили биринчи лигада деярли 85-90 фоиз маҳаллий тарбияланувчиларимиз билан қатнашдик ва олий лигага қайтдик. Тўғри, бу йил четдан бир қатор ўйинчилар олинди-ку, дейишингиз мумкин. Аммо уларга яхшилаб эътибор берсак, Ботир Носиров қашқадарёлик, Қаҳрамон Баҳодиров ўзимизнинг тарбияланувчимиз ҳисобланади. Отабек Нарзуллаев ҳам худди шундай. Зафар Тўраев, Мўйдин Мамазулумов ва Баҳриддин Омоновгина «Машъал»дан етишиб чиқишмаган. Қолганлари асосан ўзимизнинг йигитлар.  

- «Машъал»нинг инфратузилмасига кўпчилик ҳавас билан қарайди. Ўзингиз айтиб ўтганингиздек, бу ерда ҳаммаси тўғри йўлга қўйилганлиги сезилиб турибди. Айниқса, ёш футболчилар билан ишлаш борасида ҳар қанча мақтанса арзийди. Айтингчи, бу борада яна қандай янги ғоялар ишлаб чиқилмоқда?
- Биз тўрт йилга мўлжалланган ривожланиш дастурини ишлаб чиқяпмиз ва ҳозир бунинг устида бош қотиряпмиз. Аввалги дастуримиз тугаганига 3-4 ой бўлди. Академиядан олий лигагача режа ишлаб чиқамиз. Спорт директори, мен ва бош мураббий бу борада фикрларни айтиб, бир қарорга келамиз. Кейин раҳбарият ва ҳомийларимизга янги ишлаб чиқилган дастуримизни тақдим этамиз.



Яъни, уларга олий лигадаги тўрт йиллик дастуримиз нималардан иборат эканлигини тушунтириб берамиз. Агар истиқболли режалар тузилмаса, у ҳолда клуб ташкил қилишнинг кераги йўқ. Чунки биз албатта ўсишимиз ва шунга яраша интилишимиз лозим. Сиз билан ўтган сафар гаплашганимизда ҳам айтгандим, биз фақат 1-ўрин учун курашишимиз керак. Режаларимиз мана шундай юқори марраларни кўзлаган ҳолда тузилиши мақсадга мувофиқдир.

Қачондир Осиё Чемпионлар лигасида қатнашишни хоҳлаймиз. Бунинг учун ишни пухта йўлга қўйишимиз шарт. Маркетинг соҳасида ҳам ривожланишга эришишимиз талаб этилади. Клуб аста-cекин оёққа туриши ва ўзини-ўзи маблағ билан таъминлашни ўрганиши ҳозирги замон талабидир. Четга чиқиб ўйнаб маҳаллий ёшларимизни кўрсата олсак, шундагина ҳозирги ишлар мева беради. Ҳозир ҳам ўзбек футболида бир қатор ўйинчиларни четга беряпмиз, аммо бу ҳозирча ўзини оқлаши қийин бўлмоқда. Ҳомийларимиз янги дастуримизни тасдиқлаб берса, Чемпионлар лигасида иштирок этишга ҳаракат қиламиз.

Бу орқали маҳаллий йигитларимизни хориж жамоаларига сотиш имкониятига эга бўлишимиз мумкин. Барчамизнинг асосий мақсадимиз Ўзбекистон футболини янада ривожлантириш ҳамда миллий терма жамоани юксалтиришдан иборат. Ўртамиёна  футболчилар деган тушунчани олиб ташлашимиз керак. Юқори савияли ўйинчиларни етиштиришни бошлаш давр талаби ҳисобланади. Биринчи лигадаги жамоаларда 50-60 фоиз ўйинчилар бизнинг тарбияланувчиларимиздир. Олий лигада ўйнаётган ўйинчиларнинг 40 фоизи ҳам жамоамизда тарбия олишган. Шунинг учун академиямизда янада кўпроқ иқтидорди ёшларни тарбиялаш устида жиддий ишларни амалга оширишга ҳаракат қиляпмиз. Янги дастур устида бир ойдан бери ишлаяпмиз. Умид қиламанки, 15 кун ичида ҳаммаси тайёр бўлади.   



- Қишда Жаҳонгир Абдумўминов Қозоғистоннинг «Шахтёр» жамоасига ўтиши ҳақида гапирилди. Кейин эса Отабек Шукуров кўрикдан ўтиш учун Германияга бориб келди.
- Албатта, қизиқиш бўлмоқда. Аммо ҳозирги пайтда футболчилар Европада тўп суришга 100 фоиз тайёр эмас. Масалан, Абдумўминовга Қозоғистон жамоаси таклиф билан чиққан. Тўғри, тарбияланувчиларимизнинг келажаги порлоқ, лекин ҳали Абдумўминовнинг хорижга чиқишига имкон бўлади. Унгача ўзимизда малакасини янада ошириши талаб қилинмоқда. Шукуров масаласига тўхталадиган бўлсам, у Германияга бориб келди. Мавсум тугаганидан кейин яна бир бор у ерга бориб келиши режалаштирилмоқда. Шундан сўнг улар якуний қарорни маълум қилишади. Отабек иккинчи даврада малакасини янада ошириши керак ва бу борада унга кўмаклашамиз. Германиядаги агентлар футболчимиз билан ишлашяпти.   

- Бундан кейин ҳам «Машъал»да шунга ўхшаш эътиборга молик янгиликларни кўришимиз мумкинми?
- Ҳа, мумкин. Мисол учун умидли футболчимиз Шомуродов билан бир қатор клублар қизиқмоқда. Аммо ҳозирча рад жавобини беряпмиз. Биз унга ўхшаган футболчиларни яхшироқ тайёрлаб юқори савияга олиб чиққанимиздан кейингина бирор-бир клубга беришимиз мумкин.

- Биринчи даврадан қанчалик қониқиш ҳосил қилдингиз?
- Менимча, раҳбарият ҳеч қачон қониқмаса керак. 100 фоиз деб айта олмасам-да, 60-70 фоизга қониқарли дейишим мумкин. Нимагадир етакчилар билан учрашувларда ўйинимизни топа олмаяпмиз. Биласиз, таркибимиз асосан ёшлардан иборат. Балки улар «Пахтакор», «Бунёдкор» каби номларни эшитганда ўзларини босиб олишга қийналаётгандир.

Қандайдир ҳаяжонга берилишяпти. Қолган ўйинларда асосан тенг кучли жамоалар тўқнаш келди. Масалан, сафарда «Бухоро» дарвозасига тўртта тўп киритган бўлсак-да, улардан яққол кучли эдик деб айтмаган бўлардим. Ўшанда мезбонлар ҳам яхши ўйин кўрсатишди. Фақат биз имкониятлардан самарали фойдаландик. Футболда яратилган вазиятлардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Биз «Бухоро» билан беллашувда 100 фоиз имкониятларимизни рўёбга чиқардик.



- Биринчи давранинг ярмига келиб «Машъал» ўзини нисбатан ўнглаб олди, тўғрими?
- Ҳа, бу фикрга қўшиламан. Бундан кейин ҳам ўз устимизда ишлаймиз. Доим максимал даражада натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- Иккинчи давра учун таркибда ўзгаришларни кўрамизми?
- Ўзгаришлар бўлиши мумкин. Ярим ҳимоячи Отабек Нарзуллаевнинг кетишига рухсат бердик. Энди унинг ўрнига футболчи қидиряпмиз. «Андижон»да ижарада тўп сураётган Шахзод Шайманов орқали ушбу муаммони бартараф этишимиз мумкин. Биласиз, у тарбияланувчимиздир, фақат «Андижон»га ижарага бергандик. Уни яна бир бор қайтариб маҳоратини янада оширмоқчимиз. Бирор-бир ўйинчимиз «Машъал»да ўзини кўрсата олмаса, уни бошқа клубга бепул ижарага берсак ва у асосий таркибда тўп сурса, бу биз учун фойдали бўлади.

Шунингдек, Украина биринчи дивизионида 13та гол урган ҳужумчи Руслан Качурни айтишим мумкин. У яқинда жамоамизда бўлиб, машғулотларимизда қатнашиб кетганди. Иккинчи даврага тайёргарлик жараёнида яна биз билан шуғулланмоқда. Уни ўртоқлик ўйинларида синаб кўрганимиздан кейин бир қарорга келамиз. Ҳозирча бу футболчининг статистикаси ёмон эмас. 13та гол билан тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринда бормоқда. Аммо бу статистика. Уни реал ўйинда кўрганимиздан сўнг ҳал қиламиз. Ҳомийларимиз таркибни бундан-да кучайтириш учун кучли ҳужумчиларни таклиф қилиш масаласини кўтаришмоқчи. Керак бўлса, Камерундан ўйинчи олиб келинглар дея таклиф билдиришмоқда. Легионер маҳаллий футболчилардан 100 фоиз кучли кўриниб, ўз номига тўлиқ лойиқ бўлсагина жалб қиламиз. Нима учун легионерларни чақирамиз? Уларда профессионализм кучли бўлади. Улар ёшларимизга ҳар тарафлама ўрнак бўлиши керак.



Майдондан ташқарида ўзини қандай тутиши, машғулотларда қандай ишлаши борасида ҳам эътиборли бўлиш талаб қилинади. Хуллас, легионер ҳар жиҳатдан ўрнак бўла олса, уни жамоамизга қабул қиламиз. Масалан, таркибимизда Андрей Деркач тўп суряпти. Бизга унинг барча сифатлари тўғри келгани учун жамоамизга қабул қилганмиз. У доим ўзидан илиқ таассурот қолдиради.

ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика