RU

Последние новости

07:31Суперлига. Бугун 13-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  4 07:20Суперлига. Захирадан тушган Жокичнинг голи "Нефтчи"га уч очко тақдим этди, "Насаф" эса Қашқадарё дербисида "Машъал"ни енгди  0 01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  7 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  16 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  1 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  1 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  1 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  13 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  12 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  16 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  49 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  4

Илҳом Мўминжонов: "Олти очкога тенг ўйин бўлди" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Олти очкога тенг ўйин бўлди"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Нефтчи" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Бугун ғалабани қўлдан чиқардик. Уч очкрга эга бўлай деб турганимизда, 76-дақиқада гол ўтказиб юбордик. Қолаверса, 11 метрли нуқтадан ҳамда яна иккита хавфли вазиятдан гол уролмадик. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 10 дақиқасида хавфли вазиятлар юзага келтирдик, аммо улардан фойдаланишда оқсадик. Натижада ғалабани қўлдан бой бердик. Футболда "Сен урмасанг, сенга уришади", деган мақол бор. Бу олти очколик ўйин эди. Кейинги учрашувларга яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз. Иккинчи даврагача узоқ муддатли танаффус бор. 

- Ҳакамлик иши ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ҳакамлар ҳақида нимадир дейиш қийин. Улар ўйинни яхши бошқаришди ҳамда футболчиларнинг кураш олиб боришига қўйди. Менимча, ҳакам ўйинни яхши бошқарди. 

- Иккинчи бўлимда жамоанингиз ғалаба қозонаётган бир паллада икки қанот вингери ўйиндан олиб, ўрнига икки ҳужумкор ярим ҳимоячини майдонга туширдингиз. Бу нимадан далолат беради?

- Шогирдларим биринчи бўлимда тартибли ўйнади. Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириш учун захирадан икки кучни майдонга туширдим, афсуски, улар кутганимдек ўйин намойиш эта олмади. Рақибни қарши ҳужумлар орқали жазоламоқчи эдик. Афсуски, имкониятлардан фойдалана олмадик. Устига-устак гол ўтказиб юбордик.

- Биринчи даврадан сўнг жамоангизнинг ўйинларидан қониқдингизми?

- Жамоа ўйинларидан қониқмадим. Сабаби, биз қуйи ўринлардан биридамиз. Бу поғона "Нефтчи"га лойиқ эмас. Иккинчи даврада ўз ўйинимизни кўрсатамиз, деб ўйлайман. Дастлабки ўйинни ўз майдонимизда чиройли тарзда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Бизга натижа керак эди, аммо уч очкога эга чиқолмадик. Клубни ҳозирча ҳеч ким тарк этмади.

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика