RU

Последние новости

18:29"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  1 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  10 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  3 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  8 17:10CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  4 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  3 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  6 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  4 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  7 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  5

Илҳом Мўминжонов: "Ҳошимовнинг тажовузкор ўйинлари менга ёқади" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Ҳошимовнинг тажовузкор ўйинлари менга ёқади"

Ўзбекистон Суперлигаси 14-тури доирасида "Локомотив" (1:3) жамоасига қарши ўйиндан кейин "Навбаҳор" устози Илҳом Мўминжонов ва жамоанинг учрашувдаги энг яхши футболчиси Аъзам Алиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Локомотив" жамоасига қарши 10 киши бўлиб ўйнаш жуда қийин. Уларнинг ҳар бир чизиғида тажрибали футболчилар ўйнашади. Бироқ шогирдларимнинг иккинчи бўлимдаги ўйини учун раҳмат айтаман. Улар яхши ўйин кўрсата олишди.

Ҳошимов? Футбол - бу балет эмас. Унинг тажовузкор ўйинлари менга ёқади. Унинг иккита қўпол хатоси туфайли биз 10 киши бўлиб қолдик ва мағлубиятга учрадик. У ҳозирги кунда 80 фоиз кучи билан ўйнамоқда. Даврон биринчи даврадаги жароҳати сабабли анча муддатни майдондан ташқарида ўтказиб юборди. Ҳар бир футболчининг ўзига ҳос эмоциялари бор. У қизил карточкага лойиқ эди.

Никач? У 10 кун қолганда бизнингсафимизга келиб қўшилди. У жамоага кўника олмаяпти. Аста-секин у олдинги ўйинларини "Навбаҳор"да ҳам кўрсата олади. Дарко ғалабаларда ўз ҳиссасини қўшишига умид қиламан. Илк давра олдидан жамоага олиб келган янгилартезда ўзини кўрсата олганди. Бироқ Никач бизга кўникиши қийин бўлмоқда.

Аъзам Алиев: "Ўйин яхши бўлди. Қизил карточка туфайли режаларни ўзгартирдик.“Локомотив”га қарши 10 киши бўлиб ҳаракат қилиш жуда ҳам оғир. Иккинчи бўлимда яхши ўйин кўрсата олгандик. Бироқ мағлубиятга учрадик.

Ўзим марказий ярим ҳимоячиман. Ўзимни шу позицияда эркинроқ ҳис қиламан. Аммо мураббийлар мени қаерга қўйса, ўша ерда ўзимни кўрсатишга интиламан".

Рейтинг: -22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика