RU

Последние новости

20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:0 (матнли транлсяция)  11 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  4 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  0 19:29ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" - "Олимпик" 2:0 (онлайн ҳисоб)  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  5 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  1 18:06Суперлига. "Навбаҳор" - "Машъал" 6:0 (матнли трансляция)  45 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  13 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  16 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  3 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  3

Илҳом Мўминжонов: "Биз майдонга қараб эмас, рақибдан келиб чиқиб ўйнаймиз" Новости

Илҳом Мўминжонов: "Биз майдонга қараб эмас, рақибдан келиб чиқиб ўйнаймиз"

Суперлиганинг 23-тури доирасидаги "Навбаҳор" - "Пахтакор" (3:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Илҳом Мўминжонов қатнашди.

- Бугун Ўзбекистондаги энг кучли жамоага қарши ўйнадик. Учрашув мухлисларга ёқди, деб ўйлайман. Чунки голлар-шоусига гувоҳ бўлишди. Мени хурсанд қилган жиҳат шуки, футболчилар ўйинни 90 дақиқа ўйнаш кераклигини тушунишди ва ҳакам ҳуштагига қадар курашишди. Ўйинга танланган тактика ишлади. Тўғри, бугун кўп гол ўтказиб юбордик. "Навбаҳор" мен келганимдан буён Наманганда ҳеч қачон учта гол қўйвормаганди. Аммо бу "Пахтакор" эканлигини унутмаслик керак. Футболчиларга охиригача курашишгани ва футбол ўйнашгани учун раҳмат айтаман. 


- Жамоа сардори боғичини Даврон Ҳошимовда кўриш кутилмаган воқеа бўлди. Тўғри, аввалги баҳсларда жамоани сардор сифатида етаклаб тушган Меҳмонов ўйинни ўтказиб юборди. Лекин майдонда Дилшод Жабборов ҳам ҳаракат қилаётганди...

- Бугун иккита футболчимиз - Ўрунов ва Меҳмонов ўйнамади. Жамоа сардорини эса футболчилар танлашди. Эндиликда йил охирига қадар жамоани Ҳошимов сардор сифатида майдонга бошлаб тушади. Унинг сардорлик ўйини айнан "Пахтакор"га қарши учрашувда бошланди. Бугун Ҳошимов тўртинчи огоҳлантиришни олди ва келаси ўйинни ўтказиб юборади. Кейинги баҳсда яна бошқа сардорни кўрамиз (кулади).


- Бугун Ўзбекистоннинг энг кучли жамоасига қарши ўйнадик дедингиз. Бу билан "Пахтакор"ни "Локомотив"дан кучли демоқчимисиз?

- Йўқ, йўқ. Охирги беш йилни ҳисобга олиб бу гапни айтдим. Чунки охирги йилларда "Локо" ва "Пахтакор" чемпионлик шоҳсупасидан пастга тушмаяпти. Аммо "Бунёдкор"ни ҳам унутмаслик керак. "Пахтакор" энг кучли жамоалардан бири. Чунки ҳар бир футболчи "Пахтакор" номини эшитганда бир кўз олдига йирик ва кучли жамоа гавдаланади.

Суперлиганинг кучли-олтилиида осон жамоанинг ўзи йўқ. Чемпионлик учун кураш эса давом этади. Биз майдонга қараб ўйнамаймиз, аксинча рақибдан келиб чиқиб ўйин қурамиз.  

Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика