RU

Последние новости

21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  0 21:09ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳалдия". "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйин старт олди (онлайн ҳисоб)  0 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  103 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  2 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  19 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  10 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  17 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  7 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  12 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   256 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0

Илҳом Мўминжонов: “1:0 ҳисоби бизни қониқтирди” Новости

Илҳом Мўминжонов: “1:0 ҳисоби бизни қониқтирди”

“Навбаҳор” – АГМК жамоалари ўртасидаги кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжонов иштирок этди.

Илҳом Мўминжонов: - Муҳим учрашувда ғалаба қозондик. Футболчиларимизга ўзларини кўрсатишгани учун каттакон раҳмат айтаман. Ушбу ғалабани унутган ҳолда ишлашда ва изланишда давом этамиз. Олдин ҳам айтиб ўтганимдек, тактикани рақибга қараб танлаймиз.

Мураббийлар штаби ва футболчилар билан рақиб ўйин услубини ўрганиб чиққандик. Шундан келиб чиққан ҳолда ўйинимизни ташкил этдик. Балки “Қўқон-1912” жамоасига қарши баҳсда бошқача тактикада тўп сурармиз. Бир сўз билан айтганда танлаган тактикамиз ўз самарасини берди. Учрашув давомида гол уриш учун бир қатор имкониятларга эга бўлсакда, битта вазиятни голга айлантира олдик холос. Бугунги учрашувда айрим футболчиларимиз жароҳат туфайли, Мирзоҳид Ғофуров эса сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги сабабли майдонга туша олишмади.

Ишонч билдирилган футболчиларимиз ўзларини кўрсатишди ва чиройли ғалабага эришдик. Бу футбол. Аслини олганда жорий йилги мавсумда Суперлигада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Бунга ўзинглар ҳам гувоҳ бўлмоқдасизлар. Мисол учун “Қизилқум” жамоаси олдинги турда “Локомотив” майдонида дуранг ўйнаб бугун Қўқонда ғалаба қозонди. Бир сўз билан айтганда қандай натижа қайд этилишини олдиндан айтиб бўлмайди. Агарда рақиб дарвозаси олдида юзага келтирилган вазиятларнинг барчасидан фойдалана олганимизда йирик ҳисоб қайд этилиши мумкин эди. Машғулотлар чоғида имкониятлардан фойдаланиш борасидаги камчиликларимиз устида ишлаймиз. Қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар таблодаги 1:0 ҳисоби бизни қониқтирди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика