Икром Алибоев: "Ҳозирча омадимиз келмаяпти"
30 апр 2018 14:19
Новости
Икром Алибоев: "Ҳозирча омадимиз келмаяпти"
Ушбу турда Тошкентнинг икки клуби "Локомотив" ва "Пахтакор" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Учрашувдан сўнг, "темирйўлчилар" футболчиси Икром Алибоев ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Пахтакор"га қарши баҳс биз учун жуда ҳам қийин кечди. Бунинг сабаби, биз рақибларимизга қараганда бир кун кам дам олдик. Бу кўп нарсадан далолат беради. Шунинг учун, кўпроқ ҳимоядан ўйин ташкил этишга ҳаракат қилдик. Қарши ҳужум тактикасини қўлламоқчи бўлдик. Кўп вазиятлар яратдик, афсуски улардан фойдалана ололмадик. Мавсум бошидан бери ҳар ўйинда кўплаб голли вазиятлар яратяпмиз, афсуски уларни голга айлантира олмаяпмиз. Бунинг барчаси омад билан боғлиқ. Машғулотларда тинмай ишлаймиз. Омад футболда жуда ҳам катта рол ўйнайди. Ҳозирча бизнинг омадимиз келмаяпти", - дейди Икром Алибоев

Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии