RU

Последние новости

10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  3 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  11 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  10 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  3 08:20Саудия қироли кубоги. "Олтин тўп" соҳиблари майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" ва "Ал Иттиҳод" кейинг босқичга чиқди  1 07:48Ҳусанов жароҳат сабабли "Манчестер Сити"нинг нечта учрашувида майдонга тушмаслиги маълум  14 02:24Италия кубоги. "Милан" "Лечче"га қарши учрашувда навбатдаги ишончли ғалабасини қайд этди  2 02:20Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Леванте"ни йирик ҳисобда таслим этди  19 02:10Англия лига кубоги. "Ливерпуль" ва "Челси" ўз учрашувларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  7 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  5 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  5 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  3 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0

Игорь Сергеев: "Асосий таркибга лойиқ эканлигимни исботлашим керак эди" Новости

Игорь Сергеев: "Асосий таркибга лойиқ эканлигимни исботлашим керак эди"

Ўзбекистон ва КХДР ўртасидаги ўйинда ягона голни урган ҳужумчи Игорь Сергеев ОФК томонидан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Учрашув тугагач микст зонада ҳужумчининг фикрлари билан қизиқдик.

- Биринчи булимда бошқа, иккинчи бўлимда умуман бошқа футбол гувоҳига айландик...
- Биз дастлабки бўлимда рақибни ўргандик десак ҳам бўлади. Тўғри бу жамоани ўргангандик лекин майдонда бутунлай бошқача бўлади. Бундан ташқари кучли ёмғир ёғиб турди. Иккинчи бўлимда эса биз жисмонан кучли эканлигимиз кўриниб турди. Ғалаба учун интилдик ва ёмғир ҳам бизга халал бера олмади.

- Гол урилган вақтда ёмғир сизга ёрдам бердими?
- Йўқ, йўқ. Аксинча бундай ёмғирда тўп сирпаниб кетади. Шу боис бор эътиборимни тўпга қаратдим ва бошим билан имкони борича аниқ зарба беришга уриндим.

- Бу энди ёшлар ўртасидаги мусобақа эмас, Осиё Кубоги. Илк учрашувда майдонга тушишингизни кутганмидингиз?
- Тўғрисини айтсам кутмагандим. Сабаби бизда рақобат жуда кучли. Лекин машғулотларда астойдил ишладим. Мураббий менга ишониб асосий таркибга киритди, унга лойиқ эканлигимни кўрсатишим керак эди.

Нодирхўжа Юлдашев
Сидней шаҳридан
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика