Ибрагимович “Верона”га қарши майдонга тушолмайди
02 фев 2020 09:58
Новости
Ибрагимович “Верона”га қарши майдонга тушолмайди
“Милан”нинг швециялик ҳужумчиси Златан Ибрагимович жамоасининг А серия 22-турида “Верона”га қарши ўйинидан иштирок этолмайди.
“Симон Кьер ва Златан Ибрагимович сўнгги кунларда бироз соғлиқлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келишди. Шу боис таркибимизда йўқотишлар бор. Аммо биз баҳсга тайёрмиз. Кейинги ҳафтадан Лукас Билья ҳам ярим ҳимоямиздаги бўшлиқни тўлдиради”, дея “Милан” мураббийи Стефан Пиолининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда “Милан” расмий сайти.
“Милан” ва “Верона” ўртасидаги баҳс бугун 2 февраль куни бўлиб ўтади. Ўйин соат 15:00да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Комментарии