RU

Последние новости

15:23Гулер: "Алонсо қўл остида ўзимни "Реал"нинг муҳимроқ футболчиси сифатида ҳис қиляпман"  1 14:58"Челси" Жексон бўйича қарор қабул қилди  1 14:27"Арсенал" Хато билан музокара ўтказди  2 13:55"Реал" мухлислари учун хушхабар  3 13:21"Арсенал" жамоанинг эҳтимолий янги ўйинчисидан хафа  2 12:52"Тоттенхэм" 45 млн евролик харидни амалга ошириши мумкин  1 12:12Санчо Италиянинг қайси клубига ўтмоқчи?  1 11:41Мэйсон Маунт АПЛнинг бошқа клубига ўтади?!  1 11:10"Манчестер Сити" АПЛ стартига қадар таркибни қисқартирмоқчи  6 10:35Сергей Лушчан: "Мен фамилияга эътибор бермайман, ўйинчиларнинг ҳаракатини кузатаман"  11 10:13Миржалол Қосимов: "ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади"  5 09:30Саудия Арабистони? Месси келажаги борасида бир қарорга келди  35 09:04Мирко Еличич: “Учрашувда омадимиз келмади, лекин ўйинимиздан қониқдим“  1 08:35Янги мавсум совриндорлари катта миқдордаги пулга эга бўлишади. ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди  3 08:02Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  2

Ҳарбийлар кубоги Олий суд жамоасида Новости

Ҳарбийлар кубоги Олий суд жамоасида

Теги :  олий суд
11-25 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппарати ва Тошкент гарнизони терма жамоалари ўртасида мини-футбол бўйича мусобақа ўтказилди.

Ҳар йили ҳарбийлардан тузилган жамоалар ўзаро муросасиз баҳс олиб боришлари яхши анъанага айланган. Ўтган йилдан эътиборан ушбу турнирга Ўзбекистон Республикаси Олий суди жамоаси ҳам таклиф этилмоқда. Қизиғи шундаки, айнан ана шу жамоа финалда Тошкент ҳарбий округи жамоасини 2-0 ҳисобида енгиб, бош совринга сазовор бўлганди.

Шу боисдан, жорий йилдаги мусобақада ҳарбийлар совринни ўзларига қайтариб олишга уринишларини кутиш ўринли эди. Аммо Олий суд ходимлари бу сафар ҳам рақиблардан устун эканликларини исботлашди.

Турнирнинг дастлабки босқичида жамоалар тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда тўп тепишди. Раҳимжон Обидов бошчилигидаги Олий суд жамоаси ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллади. Сўнгра чорак финалда Тошкент ҳарбий округи (1-0), ярим финалда Марказий ҳарбий госпиталь (4-2) жамоаларини енгиб, финалга чиқди. Олий суд ходимлари ҳал қилувчи баҳсда Алоқачилар бригадаси (2-0) устидан зафар қучиб, мусобақа ғолибига аталган кубокни ўзларида сақлаб қолишга эришдилар.

- Энг муҳими, юртимизда турли соҳа вакиллари соғлом турмуш тарзига ошно бўлиб, бўш вақтни мазмунли ўтказишлари кенг тус олган анъанага айлангани барчамизни қувонтиради. Бизни ушбу турнирга таклиф этганларга ва майдонда муросасиз баҳс олиб борганларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Йигитларимиз мунтазам машқ қилиш ҳар қандай оғир вазиятларда ҳам енгилмасликка замин ҳозирлашига яна бир бор амин бўлишди, - деди Раҳимжон Обидов.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика