RU

Последние новости

21:23"Истанбул Башакшехир" — "Антальяспор": Асосий таркиблар маълум  4 21:15Суперлига. "Бунёдкор" сафарда "Хоразм"дан устун келди, "қалдирғочлар" ўйинни 10 киши бўлиб тугатишди  7 21:11Суперлига. Драматик оқшомда "Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  53 21:05Суперлига. "Қизилқум" – ОКМК 0:1 (матнли трансляция)  2 20:51Ричардс:"ЕЧЛда "Реал"дан кучлироқ жамоалар бор, масалан "Барселона"!"  11 20:22Гвардиола: "Ман Сити" "Реал"дек бўлишини хоҳлайман!"  10 19:40Сенегал ҳукуматидан КАФга оғир айблов: "Улар коррупцияга ботган, кубокни Марокашга беришлари — адолатсизлик!"  3 17:54"Келиб олиб кетинглар!" Ниакате чемпионлик Марокашга олиб берилганидан даҳшатда  3 17:44Даҳшатли талаб! "Атлетико"нинг 55 минг мухлиси финалга бормоқчи, аммо чипталар етмайди  2 17:31"Реал"да катта хавотир: Куртуа "Атлетико"га қарши супердербини ўтказиб юборадими?  3 17:20Расман: Кудряшов жамоадан кетди. "Сурхон"ни вақтинча Анвар Ғофуров бошқаради   1 17:03Энрике "Челси"ни тор-мор этгач лол қолдирди: "Бизнинг иккита голимиз ўйин тақдирини ҳал қилиб бўлганди!"  1 16:55Ўзбекистон Жаҳон чемпионати арафасида Европанинг топ терма жамоасига қарши ўйнаши мумкин  21 16:46Котрина Кулбите: "Тарих яратишга бир қадам қолди"   2 16:26Дик Адвокат "Фейеноорд"да Робин ван Персига маслаҳатчи бўлади  1

Ҳамиджон Актамов: “Қуръадан кўнглим тўлди” Новости

Ҳамиджон Актамов: “Қуръадан кўнглим тўлди”

Кеча ЎФФда олий лига-2016га қуръа ташлаш маросими якунига етгач, “Қизилқум” менежери Ҳамиджон Акматовни суҳбатга чорладик.

- Ҳамиджон Ғуломович, бўлиб ўтган қуръа ҳақида фикрингизни билмоқчи эдик. Айтингчи бошқарувингиздаги “Қизилқум” учун қуръа қандай келди?
- Менимча ҳаммаси кўнгилдагидек. Биринчи турни ўз майдонимизда, ўтказадиган бўлдик. Ўйлайманки чемпионатнинг бошланиши биз учун қулай бўлди. Шу боис қониқдим дея оламан.  

- Қуръадан олдин чемпионатнинг илк турини сафарда ўтказишни истаганмидингиз ёки аксинча?
- Йўқ, илк турни ўз майдонимизда бўлишини хоҳлагандим. Чунки “Ёшлар спорт мажмуаси” стадионида бу йил иккинчи даврада таъмирлаш ишлари бўлгани сабабли ўйнамадик. Мухлислар мазкур стадионимизда ўйнашимизни кутиб қолишди. Ўйлайманки янги мавсумга стадионимиз ва майдоннинг холати тайёр бўлиб қолади.  

- “Қизилқум”нинг янги мавсумга тайёргарлик режаси тузиб чиқилганми?
- Ҳа. Биринчи йиғинни 15 декабрь кунидан бошлагандик. 22 куни йигитларга дам берамиз. 24 куни эса футболчиларни Тошкентда тиббий кўрикдан ўтказилади. Янги йил байрами муносабати билан йигитларга бироз дам берган холда, январнинг 3-4 кунидан бошлаб эса иккинчи босқич йиғинига киришамиз. Қисқача айтганда янги мавсумга асосан Тошкент-Навоий йўналиши бўйича тайёргарлик кўрилади.  


- Бу йил жамоангиз хорижда ҳам йиғин ўтказиб қайтганди. 2016 йил ҳам “Қизилқум” четда машғулот ўтказиб қайтадими?
- Ҳа, февраль ойининг иккинчи ярмида БААда йиғин ташкил этишни мўлжаллаб турибмиз.

- Мураббийлар штабида ўзгариш бўладими?
- Йўқ, бу йилги штаб сақланиб қолади ва унга қўшимча қилинмайди. Менга маҳаллий мураббийлар Юрий Лукин ва Акмал Холиқов яқиндан ёрдам беришда давом этади. Четдан бошқа мутахассисни таклиф этиш режамизда йўқ.

- Таркибда қандай ўзгаришларни кўришимиз мумкин?
- Асосий таркибнинг ўзагини сақлаб қолишга харакат қиляпмиз. Бу борада ортиқча муаммо йўқ деярли. Айрим ўйинчилар билан хайрлашишга қарор қилдик. Алимов, Клишин, Абдураҳмонов. Шунингдек Алишер Холиқов билан Асқар Муҳиддиновнинг ҳам шартномаси якунига етган. Йўқотишлар ўрнини муносиб равишда тўлдиришга харакат қиляпмиз. Кўз остимизга олиб қўйган футболчилар йўқ эмас. Бугунги кунга келиб 10 нафар футболчи билан оғзаки равишда келишиб қўйганмиз. Ҳозир сизга уларнинг номларини ошкор этмоқчи эмасман. Олдин расман шартнома имзолаб олайлик, кейин бу ҳақда маълумот берамиз.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика