"Гулистон" - "Насаф" 0:4. Мураббийлар қандай фикрда?
05 июл 2013 10:23
Новости
"Гулистон" - "Насаф" 0:4. Мураббийлар қандай фикрда?
Кеча бўлиб ўтган "Гулистон" - “Насаф” 0:4 учрашувидан сўнг одатдагидек мураббийлар учрашув ҳақидаги ўз фикрларини баён қилиб ўтишди.
"Гулистон" футбол клуби расмий сайти - www.fcguliston.uz сайтида чоп этилган хабарга кўра: Бахтиёр Ашурматов шогирдлари мазкур учрашувга бир қатор йўқотишлар билан етиб келишганди. Жумладан, жамоанинг етакчи аъзолари Алишер Шoғуломов ва Собир Усмонхўжаевлар жарроҳлик столига ётишган бўлса, тажрибали ҳужумчи Носир Отақўзиев жамоани тарк этган.
Бахтиёр Ашурматов: "Учрашув арафасида таркибдаги йўқотишлар бугунги баҳсда ўз сўзини айтмасдан қолмади. Ўйиннинг биринчи бўлими давомида меҳмонларга муносиб қаршилик кўрсатдик. Афсуски, иккинчи бўлимда ҳимоядаги хатолар қимматга тушиб, йирик ҳисобда имконият бой берилди",-дейди бош мураббий.
Рўзиқул Бердиев: "Олий лига дебютанти бу йилги мавсумни анча шов-шувли тарзда бошлади. Нафақат ўз майдонида балки сафарда ҳам кучли жамоалар билан тенгма-тенг ўйнаб келишаётганини алоҳида таъкидламоқ керак. Бугунги баҳсда ҳам гулистонликларнинг муносиб қаршилигига учрадик. Иккинчи бўлимда амалга оширилган ўзгаришлар эса йирик ҳисобда ғалаба қозонишимизни таъминлади",-деб ўз фикр билдирди бош мураббий.

Комментарии