Григорий Колосовский: "Пахтакор" доимо чемпионлик учун курашади"
03 мар 2017 19:41
Новости
Григорий Колосовский: "Пахтакор" доимо чемпионлик учун курашади"
"Мавсум энди бошланган бўлсада ўйинимиз анча яхши чиқди. Иккинчи бўлимда кўпроқ ташаббусга эгалик қилдик ва муҳим ғалабани қўлга киритдик. Баъзи вазиятларда яхши, баъзида эса кўнгилдагидек ҳаракат қилолмадик. Умуман олганда учрашув анча қизиқарли ва яхши ўтди. Барча футболчиларимизга бугунги ўйин учун миннатдорчилик билдираман", - дея ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди Григорий Колосовский.
- Игорь Сергеевнинг жароҳати жиддийми?
- "Бухоро" билан бўлиб ўтган назорат учрашуви Игорь Сергеев жароҳат олди. Умид қиламизки, Сергеев тезда сафга қайтади. "Нефтчи" билан бўладиган учрашувга қадар ҳужумчи таркибга қайтса албатта яхши бўларди.
- "Пахтакор" олдига қандай вазифа қўйилган?
- Бизнинг олдимизга доимо чемпионлик вазифаси қўйилади. Албатта бош тож учун кураш олиб борамиз.
- Жамоанинг мавжуд таркиби чемпионлик учун курашишга йўл қўядими?
- Албатта. Таркибимизда Лобанов, Сергеев сингари юқори малакали футболчилар бор.
- Демак қўл остингиздаги футболчилардан кўнглиз тўқ?
- Қисман баъзи жиҳатларни инобатга олмаганда, ҳа. Бу борада кўнглим тўқ.
P.S. Матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Қизилқум" бош мураббийи Ҳамиджон Актамов қон босими кўтарилгани сабабли иштирок эта олмади.
Комментарии