RU

Последние новости

21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  1 20:56ЕЧЛ. "Барселона" – "Олимпиакос". Таркиблар аниқ  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 20:17Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф" 2:1 (матнли трансляция)  60 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  5 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  5 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  16 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  7 17:27Алаба яна жароҳат олди  3 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  12 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0

Григорий Колосовский: “Ўйиндаги устунлигимиз ҳисобда акс этмади” Новости

Григорий Колосовский: “Ўйиндаги устунлигимиз ҳисобда акс этмади”

Олий лига доирасидаги “Нефтчи” – “Пахтакор” (1:0) баҳсидан кейин тошкентликлар устози Григорий Колосовский журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
-  “Нефтчи” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйинга жиддий йўқотишлар билан етиб келдик. Ушбу баҳсда Фарғона жамоаси ғолиб бўлмади аксинча “Пахтакор” мағлуб бўлди. Ўйин борасида яна нима дейиш мумкин ? Учрашувда устунликка эга бўлиб туриб вазиятлардан фойдалана олмаслик бизга қимматга тушди. “Нефтчи” ҳам “Пахтакор” ҳам яхши ўйнади.

Бугун дуранг натижа ўйинга мос эди. Бу менинг шахсий фикрим.  Баҳсни ёмон бошламадик. Бироқ тезкор гол ва ҳакам томонидан қилинган қарорлар барибир “Пахтакор”га ўз таъсирини ўтказди. Қизил карточка борасида гапирадиган бўлсам, бу вазиятни баҳолаш менинг вазифам эмас. Бироқ ушбу қарорни тўлиқ тўғри ҳам дея олмайман. Футбол кескин курашларга бой ўйин. Бундай ҳолатлар бўлиши мумкин,  - деди Колосовский.

“Нефтчи” матбуот хизмати
Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика