RU

Последние новости

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

Голларини бувисига атайдиган, қўшнисиникидан лимон ўғирлаган, мактабда ёмон ўқиган ҳамда иккинчи рақамли либосда ўйнаган Лионель Мессининг болаликдаги уйига ташриф Новости

Голларини бувисига атайдиган, қўшнисиникидан лимон ўғирлаган, мактабда ёмон ўқиган ҳамда иккинчи рақамли либосда ўйнаган Лионель Мессининг болаликдаги уйига ташриф

Қулоғингизга чалинмаган саргузаштлар ҳақида ҳикоя қиламиз.

Марадонанинг вояга етган бошпанасига ташриф буюргач, яқинда "Интер Майами" клуби аъзосига айланган Лионель Мессининг ҳам ширин хотиралар ила улғайган уйига бормасдан кетолмасдик.

Ушбу иморат Буэнос-Айресдан 300 километр шимолий-шарқда жойлашган Росарио шаҳридаги Ла-Бажада маҳалласи, Исроил кўчасида қад ростлаган.

Панжара билан тўсилган ҳамда Аргентина байроқлари илинган бу уйда ҳозирги кунда ҳеч ким яшамайди, аммо иморат Мессилар оиласига қарашли ҳисобланади.

Росарио аҳолиси ҳам худди Марадона туғилган Вилла Флорито сингари бой эмас. Кўпчиликнинг топгани рўзғоридан ортмайди. Айтилишича, бу ерда гиёҳвандлик натижасида зўравонлик юқори. Қотиллик даражаси мамлакатдаги ўртача кўрсаткичдан тўрт баравар юқори.

Лео мазкур даргоҳда 13 ёшига қадар истиқомат қилган бўлса-да, ундан ҳам Диего сингари ёрқин хотиралар қолган. Унинг болалиги ҳамда қўшниларининг футболчи тўғрисидаги фикрларини баҳам кўришга ҳаракат қиламиз.

Лионель Месси 1987 йилнинг 24 июнида тонгги 6 га яқин Росарио шаҳридаги Италиано Гардибали шифохонасида дунёга келган. Лео туғилганида 3 килограмм вазнга ҳамда тахминан 47 сантиметр бўйга эга эди. 

У пўлат заводи менежери Хорхе Месси ва магнит ишлаб чиқариш заводи ишчиси Селия Кучиттининг тўрт нафар фарзандидан учинчиси эди. Леонинг Родриго ва Матиас исмли акалари ва Мария исмли синглиси бор.

Мессининг болаликдаги дўстларидан бири Диего Вальехос бўлажак юлдуз ҳақида шундай хотирлайди: 

"Лео бошқалар сингари оддий инсон эди. Биз билан велосипедда сайр қилар, чўп ва тошлардан уйчалар қурар, бекинмачоқ ўйнар ва баъзида ичимлик тайёрлаш учун қўшнимиз эккан дарахтдан лимон ўғирлардик".

Месси билан болаликда бирга футбол ўйнаган Барбара Сосси ҳам футболчини вазмин эканлигини таъкидлади: 

"Лео жуда камтар эди, худди ҳозиргидек. У бутун умри давомида шундай бўлиб қолган".

Футболчининг бошланғич синфда тутган кундалиги ҳамон сақлаб келинмоқда. Аммо бошланғич синфда болакай аълочи ўқувчи эмасди, фақат жисмоний тарбия фанидан ўзини кўрсата олган. Унинг дард-у хаёли футболда эди. Ҳатто у таҳсил олган 66-мактаб ўқитувчиларидан бири шундай танбеҳ берган: "Болам, копток тепишни бас қил ва ўқишни бошла, чунки бу йўл ҳеч қайерга олиб бормайди".

Мессининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Густаво Терес мактабда футбол ўйнаш тақиқлаб қўйилганини, аммо Лионель ҳамиша ушбу "қоида"ни бузишга ҳамиша вақт топганини ёдга олди.

"У мактабда деярли гапирмасди. Синфда жимгина ўтирарди, аммо қўнғироқ чалиниши билан футбол ўйнагани югурарди. Чармми, резинами, қанақа тўп бўлишидан қатъи назар, у ўйнайверарди. Ўқитувчилар ундан тўпни олиб қўя олмасди".

Месси бошланғич таълим олган 66-мактаб деворига бразилиялик рассом Пауло Консентино томонидан футболчининг сурати чизилган. Шунингдек, яқинда мактаб қаршисида унинг деворий сурати пайдо бўлди.

Мессининг собиқ қўшниси, 67 ёшли нонвой Себастьян Муруа эса ҳужумчини олтинга қиёслади: 

"Мен Хорхега (Мессининг отаси) сенда олтин бор деб айтардим. Бу ерга ўзгача машина келганини кўрсангиз, қорайтирилган ойналар ортида Лео ёки унинг оила аъзоларидан кимдир келган бўлади. Улар бир оила бўлиб вояга етган. Мен уларни дўконда кўрсам, гўё бутун умр бирга яшагандек саломлашади".

Мессининг оиласи футболга бегона эмасди. Унинг акалари майдонда тўп тепган, шунингдек, амакиваччалари — Максимилиано ва Эмануэль футболчи бўлган. Бироқ унинг иқтидори кашф этилишида бувиси Селия Оливейра Кучиттини катта роль ўйнаган. Оила аъзолари орасида ўша вақтда фақат Селия хоним Мессининг футболчи бўлишини хоҳлаган ва шахсан ўзи тўрт ёшли набирасини маҳаллий футбол клуби машғулотига етаклаб борган. 

"Бувим стадионга етаклаб бориб, мени синаб кўриши лозимлиги айтган. Мураббийлар эса "Йўқ, йўқ, бу болакай жуда митти" деб жавоб қайтарган. Кейин кичик жанжал бўлди. Бувим "Бу бола жамоангни қутқариб қолади", деди. Бироз гап талашгач, мени майдонга тушишимга рухсат беришди. Якунда иккита гол урдим", — дея хотирлайди Месси. 

"Ньюэллс Олд Бойз" таркибидаги жажжи Лионель Месси (ВИДЕО)

Лео голларини осмонга ишора қилганча нишонлаши бежизга эмас. 

"Бувим ҳақида кўп ўйлайман ва голларимни унга бағишлайман. Мен унинг майдондаги ўйинимни томоша қилишини истардим, бироқ у муваффақиятга эришганимни кўролмасдан дунёдан кўз юмди. Бу эса менга азоб беради", — деган етти карра "Олтин тўп" соҳиби.

Бир куни 10 ёшли Лионель бувисининг қабрини зиёрат қилиш учун (бувиси 1998 йил вафот этган) уйдан қочиб кетган ва дўсти Диего Вальехо билан бирга тахминан 20 километр масофага автобусда бориб келган.

Месси тўрт-беш ёшида катта акаси Матиас фаолият олиб борадиган "Грандоли" болалар жамоасида тўп тепа бошлади. Кейинчалик "Марказий Кордоба" таркибида бир нечта ўйин ўтказди.

1994 йилнинг 21 мартида у "Ньюэллс Олд Бойз" билан профессионал шартнома имзолади ҳамда клубдаги олти йиллик фаолияти давомида 176 ўйин ўтказиб, 234 та тўп киритди.


"Ньюэллс Олд Бойз" болалар жамоаси дарвозабони Хуан Круз Легуизамоннинг ёдга олишича, жамоа ғолибларга велосипед совға қилинадиган турнир финалида иштирок этиши лозим эди. Месси эса учрашувга кечиккан ва ўйин усиз бошланган. Уйдан рухсат ололмаган ва қулфлаб қўйилган зумраша эса деразани синдириб қочади ва кеч бўлса ҳам иккинчи бўлимга етиб боради. Танаффусга қадар 0:2 ҳисобида ютқазаётган жамоа эса иккинчи таймда Мессининг хет-триги эвазига янги велосипедларни ўзиники қилади.

"Кордоба"нинг ёшлар жамоаси ўйинчиси бўлган Марио Чупете Перейранинг эслашича, унинг жамоаси минтақавий турнир финалида Месси жамоаси билан тўқнаш келган. Ўйиндан кейин эса болакайларнинг ота-оналари ва мураббийлари либос алмашишга келишиб олишган. Перейра ўшанда рақиб жамоадан Лукас Скалиянинг формасини олишни хоҳлаган, аммо уни жамоадоши аллақачон ўзиники қилишга улгурганди. Тасодиф туфайли у 10-рақамли жажжи футболчи билан либос алмашишга мажбур бўлади. Кейинчалик бу футболка қимматбаҳо хазинага айланишини эса хаёлига келтирмаганди.

Маҳаллий чемпионатнинг дастлабки учта ўйинида ўтга яқин гол урган Мессининг довруғи аста-секин мамлакат бўйлаб тарқала бошлайди. Навбатдаги рақиб мураббийи бўлажак ўйиндан аввал 10-рақамли "Ньюэллс Олд Бойз" футболчисини қаттиқ қўриқлашни буюради. Леонинг устози эса бунга жавобан ҳийла йўлини тутади ва "сеҳрли таёқча"сини 2-рақамли либосда майдонга туширади ва... ўйин давомида ушбу рақамда қайси футболчи ўйнаётганини барча англаб етади.

Лео 10 ёшга тўлганда, унда ўсиш гормонларининг етишмаётгани аниқланди, бу эса футболчининг жисмоний ривожланишига кескин таъсир ўтказарди. Месси 11 ёшга тўлганда, бўйи атиги 1,3 метрни ташкил этарди. Кўпгина ўйинчиларнинг уларнинг етарлича ривожланишга эришмагани учун болалик чоғидаёқ тўхтаб қолган. Унинг даволаниши учун ойига камида 1000 доллар харажат қилиш керак эди. Мессининг оиласи учун эса бу қимматлик қиларди.

Унга на "Ньюэллс Олд Бойз", на Мессини ўз сафида кўришни истаган "Ривер Плейт" пул тўлашни истади. Бироқ "Барселона" унга ёрдам қўлини чўзди ва футболчи билан салфеткада дастлабки битим тузилди. 

"Ривер Плейт" музейи ва стадионига саёҳат. Аргентинанинг номдор клуби тарихи ҳақида мусиқа садолари остида тасаввурга эга бўлишингиз мумкин

Қизиқ томони, Лионель 2000 йил "Барселона"га йўл олишидан бир неча ой илгари машғулотлардан бирида ўнг билагини синдириб олган ва бир муддат шуғулланишдан четда қолган.

У қўли тузалиш арафасида жамоаси билан навбатдаги турнирга бормоқчи бўлади. Гарчанд унинг қўли гипс бўлса-да, мураббийлар унинг ҳам томоша учун боришича рухсат беришади. Месси эса сумкаси билан йўлга чиқади. Кейинроқ маълум бўлишича, ушбу кичик сумкага унинг бутсалари ва ўйин учун керакли буюмлар солинган экан.

Мен оиламни ва Аргентинани тарк этиб, янги ҳаёт бошлаш учун кўп қийинчиликларга дуч келдим ва кўп нарсадан воз кечдим. Лекин барчаси футбол учун, орзумга эришиш учун эди. Шу боис, беҳуда нарсаларга берилмадим. Испанияда бир йил истиқомат қилгач, акам ортга қайтишни хоҳлади, чунки у соғинч азобига чидолмади. Мен эса улар қайтиб кетишса ҳам, шу ерда қолишни танладим.

Икки йил давомида Лео ҳар куни оёқларидан укол олишига тўғри келди. Уколни ўзига ўзи қиларди. Узоқ даволанишдан сўнг унинг бўйи 1,70 метрга етади. Гармонларсиз эса Месси 1,55 метрдан ошмаган бўларди.

Мессининг "Барселона"да фантастик фаолияти тўғрисида эса сўзлашнинг ҳожати йўқдир. Кези келганда, Леонинг қулоққа чалинмаган саргузаштлари билан ҳам ўртоқлашишга ҳаракат қиламиз. Ташрифимиз унинг болаликдаги уйига бўлгани учун, асосан, футболчининг илк хотиралари билан ўртоқлашишга қарор қилдик.

Мен, Лионель Месси, футболчи бўлдим. Аслида, шундай бўлиши ҳам керак эди. Бошқа йўлим йўқ эди. Эсимда, мен доим футбол ўйнашни хоҳлардим. Илк бор тўп билан рўбарў келган онни ёддан чиқармаганман... Оқ ва қизил рангли тўп эди... Оёғим билан тўпга зарба берганимни ва ўзгача кучни ҳис қилганман. Тўп юмалаб кетди, мен унга етиб олдим ва яна зарба бердим... Акаларим ҳайқириқлар билан далда беришарди. Ҳеч ким менга халақит бермади, ҳеч ким мендан тўпни тортиб олишга уринмади ва мен уни дарвоза устунини англатувчи иккита тош орасига киритишга муваффақ бўлдим. Бу менинг биринчи голим эди. Мингта голнинг биринчиси. Умид қиламанки, бир кун келиб, мингинчи голимни ураман. Ҳозирча у мендан олисда.

Отам ҳамон болалигимда тўп билан қандай моҳирона муомала қилганимдан ҳайратланади. "Ҳеч ким сенга ўргатмаган, - дея такрорлайди у, - лекин сен ҳамма нарсани билардинг. Қандай қилиб?" Бу ҳақда ҳеч ўйлаб кўрмаганман. Мен қандай ўйнашим ва тўп билан нима қилишим кераклиги ҳақида сира ўйламайман. Мен фақат тўпни дарвозага қандай киритиш, рақибларни қандай қилиб энг яхши усулда алдаб ўтиш ҳақида ўйлайман. Қолган барчаси оёқ орқали амалга оширилади. Менимча, инсон бирор ишни севса ва унга чинакам меҳр қўйса, у буни ўз-ўзидан амалга оширади.

Бу мақсад деб аталади.

Футбол — менинг ҳаётим. Бошқача бўлиши мумкин эмас, чунки мен аҳолиси футболга меҳр қўйган Росариода туғилганман. Росариода футбол тўпи кўринишида бўлган болалар шақилдоғининг овозини эшитишингиз ҳамда қабрлар устида тўп кўринишидаги ёдгорликларни кўришингиз мумкин. Футбол юртдошларим учун туғилгандан то ўлимгача ҳамроҳ бўлади. Футбол Росарионинг ҳавоси, унинг пулси, фалсафаси ҳисобланади.

Туғилмасидан илгари юлдузликка эришган, уч ёшида унутилмас совғага эга бўлган ҳамда сохта ном остида футбол ўйнаган “Карадона” — Диего Марадонанинг дастлабки ва сўнгги манзилига ташриф

Аргентинада битта бўлса, бизда иккита Марадона бор, улардан бирининг ўғли — Месси 


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика