Германия бундеслигаси 22-тур учрашувлари превьюси
21 фев 2014 17:51
Новости
Германия бундеслигаси 22-тур учрашувлари превьюси
Футбол мухлислари эътиборини яна Германия бундеслигасига қаратамиз.
Жорий ҳафтанинг дам олиш кунларида Германия бундеслигасида навбатдаги 22-тур учрашувлари ўтказилади. Мазкур турда ҳам қизиқарли ўтиши кутилаётган бир қатор учрашувлар мавжуд. "СА" сизни ушбу тўқнашувларнинг ўйинолди тафсилотлари билан қисқача таништириб ўтади. Демак, бизда бундеслига 22-тур учрашувлари превъюси.
Аввало, тур доирасидан ўрин олган баҳсларда қайси жамоалар ўзаро тўқнаш келишлари билан танишиб олинг:
22.02 00:30 да Шальке 04 - : - Майнц 05
22.02 19:30 да Фрайбург - : - Аугсбург
22.02 19:30 да Боруссия М - : - Хоффенхайм
22.02 19:30 да Штутгарт - : - Герта Берлин
22.02 19:30 да Гамбург - : - Боруссия Д
22.02 19:30 да Нюрнберг - : - Айнтрахт Б
22.02 22:30 да Волфсбург - : - Байер Леверкузен
23.02 19:30 да Айнтрахт Ф - : - Вердер Бремен
23.02 21:30 да Ганновер 96 - : - Бавария
Энди эса учрашувларга қисқача тўхталиб ўтамиз:
"Шальке 04" – "Майнц"
Бошланиш вақти: 22.02.2014 (00:30)
Стадион: Велтинс-Арена, Гелзенкирхен
Турнинг дастлабки учрашуви Гелзенкирхен шаҳрида жойлашган мухташам Велитнс-Аренада бўлиб ўтади. Унда мезбон "Шальке 04" кўрсатаётган ажойиб ўйинлари орқали мухлисларини шод этаётган "Майнц"ни қабул қилади. Ушбу учрашувга бўлган эътибор анча юқори. Боиси ҳар икки жамоа ҳам ўз олдига улкан мақсадларни қўйган ва бу йўлда фақат олға қадам ташлаб бормоқда. Мезбонлар ҳисобида 40 очко мавжуд ва улар турнир жадвалининг тўртинчи поғонасини банд этиб туришибди. "Майнц"да ҳам ишлар ёмон эмас. Бу жамоа ўтказилган 21 турдан сўнг 33 очко билан еттинчи ўринда бормоқда. Гелзенкирхенликлар учун минимум вазифа – медаллардан бирини қўлга киритиш. Аммо бугунги рақиб - "Майнц" ҳам анойилардан эмас. Жамоа мавсум якунида Еврокубокларда иштирок этиш имконини берувчи ўринлардан бирини эгаллашни мақсад қилган. Шу каби омилларни инобатга олган ҳолда айтишимиз мумкинки, олдинда бизни ўта муросасиз баҳс кутиб турибди. Чунки очко ҳар икки жамоа учун ҳам сув ва ҳаводек зарур. Айниқса, мезбонлар учрашувда фақат уч очко қўлга киритиш учун майдонга чиқишларига шубха йўқ. Улар мазкур беллашувда ғалаба қозониш орқали турнир жадвалидаги ўринларини янада яхшилаб олиш имконига эга бўлишади. Иккинчи ўринда бораётган "Байер" билан ўртадаги фарқ бор-йўғи уч очкони ташкил этади. Агар ҳаммаси кутилганидек кетадиган бўлса, "Шальке 04" хатто иккинчи поғонага кўтарилиб олиши ҳам мумкин. Шу боисдан гелзенкирхенликлар учрашувга жанговор руҳда чиқиб келишади. Аммо уч очко қўлга киритиш учун қаттиқ тер тўкишга тўғри келади. Кўрамиз, "Шальке 04" бу ишни уддалай олармикан…
"СА" тахмини: "Шальке 04" 60%-40% "Майнц"
"Фрайбург" – "Аугсбург"
Бошланиш вақти: 22.02.2014 (19:30)
Стадион: МАГЕ СОЛАР Штадион, Фрайбург
Ушбу турда бўлиб ўтадиган ўйинлар орасида унчалик катта қизиқишга сабаб бўлмаётган матчлардан бири Фрайбургда ўтказилади. "Фрайбург" – "Аугсбург" жамоалари тўқнашувига мухлислар эътибори чиндан пастдек, назаримизда. Боиси жамоалар нурсиз ўйин намойиш этишмоқда. Тўғри, бир қарашда "Аугсбург"да ҳамма ишлар ўз жойидадек. Жамоа 30 очко тўплаган ҳолда тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди. Аммо аугсбургликлар барибир ўртамиёна жамоалардан бири эканликларини кўрсатиб қўйишмоқда. Муҳим баҳсларда бой берилаётган очколар секин-аста ўз аҳамиятини кўрсата бошламоқда. Турнир жадвали юқори поғоналаридан жой олиб келган жамоа аста-секинлик билан пастга томон шўнғиб бормоқда. Бизнингча, ушбу клубга муқобиллик етишмаяпти. "Фрайбург" ҳақида эса бирор бир тайинли гап айтиш мушкул. Жамоа бундеслигани тарк этиш хавфи остида турган клублар рўйхатидаги ўрнини ҳеч кимга бермоқчи эмас. Ушбу клуб бор-йўғи 18 очко жамғаришга муваффақ бўлган, холос. Шу боисдан фрайбургликларнинг 16 поғонада боришаётгани кишини ҳайрон қолдирмайди. Кузатамиз, ушбу икки жамоа тўқнашувида кимнинг омади кулади ва муҳим уч очкога эга чиқади.
"СА" тахмини: "Фрайбург" 45%-55% "Аугсбург"
"Боруссия М" – "Хоффенхайм"
Бошланиш вақти: 22.02.2014 (19:30)
Стадион: Боруссия-Парк, Мёнхенгладбах
Бу турда "Хоффенхайм" Боруссия-Паркда турнир жадвали етакчиларидан бири бўлмиш Мёнхенгладбахнинг “Боруссия“ жамоаси мехмони бўлади. Зинсхаймлик футболчилар жами 25 очко тўплаган ҳолда ўнинчи поғонани банд этиб туришибди. “Боруссия“ ҳисобида эса 34 очко мавжуд ва мёнхенгладбахликлар турнир жадвалининг олтинчи поғонасидан жой олишган. Кўриниб турибдики, мезбонлар бироз устун. Лекин учрашув мхемонлари ҳам бу баҳсга жиддий тайёргарлик олиб боришди. Улар учун очко қўлга киритилишининг нақадар муҳим эканини хисобга олсак, учрашувни анчагина қизиқ ўтишини тахмин қилишимиз мумкин бўлади. Аммо мёнхенгладбахлик футболчилар ҳам фақат ва фақат уч очко учун майдонда тўп тепадилар. Чунки жамоа борган сари турнир жадвалидаги ўрнидан пастга томон шўнғиб бормоқда. Агар "Боруссия" шу йўсинда давом этса, мавсум якунида халқаро турнирларда қатнашиш имконидан ҳам айрилиб қолиши мумкин. Иккинчи даврани жуда суст бошлаган гладбахлик футболчилар учун мазкур баҳсда ғалаба қозониш жуда муҳим. Қолаверса, жамоа ўз уйида, ўз мухлислари қаршисида ўйнайди. "Боруссия" Мёнхенгладбахга жонажон деворлар ёрдам берармикан, жамоа кетма-кет муваффақиятсизликлардан сўнг ниҳоят ижобий натижа қўлга кирита олармикан… Ушбу саволларга яқин вақт ичида жавоб топиш имконига эга бўламиз.
"СА" тахмини: "Боруссия М" 60%-40% "Хоффенхайм"
"Штутгарт" – "Герта" Берлин
Бошланиш вақти: 22.02.2014 (19:30)
Стадион: Мерседес – Бенц Арена, Штутгарт
Турнинг қизиқ ўтиши кутилаётган баҳсларидан яна бири Штутгартда, Германиянинг энг кўркам стадионларидан бири саналувчи Мерседес – Бенц Аренада бўлиб ўтади. "Штутгарт" бу сафар етакчилар қаторида бораётган "Герта"ни қабул қилади. Кўпчилик футбол мухлис ва мутахассислари ушбу учрашувда мехмонларнинг ғалаба қозонишларини тахмин қилишмоқда. Боиси пойтахтлик футболчиларининг ўйинлари турдан-турга очилиб бормоқда. Буни уларнинг 31 очко билан саккизинчи ўринда бораётганликлари ҳам кўрсатиб турибди. Аммо "Штутгарт"да барчаси аксинча кўриниш олган. Бундеслига грандлари қаторида эътироф этилувчи клубнинг намойиш этаётган ўйин сифати борган сари ёмонлашиб бормоқда ва бу натижада ўз аксини топмоқда. Шу инобатга олиниб учрашувда "Герта" фаворит деб саналмоқда. Кўрамиз, тахминлар ўзини оқлайдими ёки штутгартликлар бу каби гап-сўзларга чек қўйишадими …
"СА" тахмини: "Штутгарт" 50%-50% "Герта" Берлин
"Гамбург" – "Боруссия" Дортмунд
Бошланиш вақти: 22.02.2014 (19:30)
Стадион: Имтех-Арена, Гамбург
Бу турда "Гамбург" Имтех-Аренада турнир жадвали етакчиларидан бири Дортмунднинг "Боруссия" жамоасига қарши баҳс юритади. Германиянинг энг йирик бандаргоҳ шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи "Гамбург" жами 16 очко тўплаган ҳолда ўн еттинчи поғонани банд этиб турибди. "Боруссия" ҳисобида эса 42 очко мавжуд ва "сариқ-қоралар" турнир жадвалининг учинчи поғонасидан жой олишган. Кўриниб турибдики, устунлик мехмонлар томонида. Лекин учрашув мезбонлари ҳам мазкур баҳсга жиддий тайёргарлик олиб боришди. Кетма-кет муваффақиятсизликлар туфайли жамоа анча қийин вазиятга тушиб қолганди. Аммо клуб раҳбарияти ижобий ўзгаришлар қилишга ваъда берди ва жамоада бир қатор янгиликлар амалга оширила бошланди. Қолаверса, гамбургликлар ўз майдонларида тўп суришларини ҳам хисобга олсак, учрашувни анчагина қизиқ ўтишини тахмин қилишимиз мумкин бўлади. Юрген Клоп шогирдлари ҳар қандай ҳолатда ҳам уч очко учун майдонга чиқишади. Чунки улар жамғарган очколар сони "Байер"никига қараганда бир очкога кам. Бу эса "сариқ-қоралар" мухлисларини қониқтираётгани йўқ. Шу боисдан Клоп шогирдлари эртага бўладиган баҳсда фақат ғалаба қозонишни мақсад қилишган. "Байер"ни қувиб ўтиш учун "Гамбург"ни мағлуб этишга тўғри келади. Аммо буни уддалаш осон кечмаслиги - аниқ.
"СА" тахмини: "Гамбург" 40%-60% "Боруссия" Дортмунд
"Нюрнберг" – "Айнтрахт" Брауншвайг
Бошланиш вақти: 22.02.2014 (19:30)
Стадион: Грундиг Штадион, Нюрнберг
Тур доирасидан ўрин олган ўйинлар орасида унчалик катта қизиқишга сабаб бўлмаётган матчлардан бири Нюрнбергда ўтказилади. Унда мезбон - "Нюрнберг" Брауншвайгнинг "Айнтрахт" жамоасига қарши баҳс юритади. Брауншвайглик футболчилар ҳамон охирги ўринни ҳеч кимга бермай келишмоқда. Бу жамоа ҳисобида бор-йўғи 15 очко! мавжуд. Тўплар нисбати бўйича энг ёмон кўрсаткич ҳам айнан брауншавайгликларга тегишли: - 24. "Нюрнберг"нинг аҳволига ҳам ҳавас қилиб бўлмайди. Нюрнбергликлар 21 турдан сўнг 20 очко тўплаганча, 14 ўринда боришмоқда. Бу жамоа аслида бундеслига ўртамиёналаридан бири саналади ва амалда шундай эканини исботламоқда ҳам. Биринчи даврада турнир жадвали сўнгги поғоналарида борган жамоа аста-секинлик билан хавфли зонадан узоқлашиб бормоқда. Аммо хотиржамликка берилишга ҳали эрта, назаримизда. Боиси "Штутгарт" ва "Вердер" ҳам турнир жадвали иккинчи қисмидан узоқлашиш ҳаракатини бошлаб юборишган. Кўриб турганингиздек, аутсайдерлар ўртасида ҳам рақобат кучайиб бормоқда. Бугунги баҳсда эса мезбонларнинг ғалабасига кўпчилик шубха қилмаяпти. Лекин "Айнтрахт Б"га ҳам очко сув ва ҳаводек зарур. Агар бу жамоа мухим очколарни йиғмайдиган бўлса, янги мавсумни иккинчи бундеслигада бошлашига тўғри келади. Шу сабабдан брауншвайгликлардан ҳам ниманидир кутсак бўлади.
"СА" тахмини: "Нюрнберг" 60%-40% "Айнтрахт Б"
"Волфсбург" – "Байер" Леверкузен
Бошланиш вақти: 22.02.2014 (22:30)
Стадион: Фолксваген-Арена, Волфсбург
Турнинг марказий учрашуви Волфсбург шаҳри кўркига кўрк қўшиб турган, Германиядаги энг мухташам ўйингоҳлардан бири саналувчи Фолксваген-Аренада бўлиб ўтади. Унда "Волфсбург" турнир жадвалида иккинчи поғонани банд этиб турган "Байер"га қарши баҳс олиб боради. "Бўрилар" учун мавсум анча яхши кечмоқда. Уларнинг ҳисобида 36 очко мавжуд ва "бўрилар" мусобақа жадвалининг бешинчи поғонасини эгаллаб туришибди. Бир сўз билан айтганда, икки жамоанинг ҳам ишлари кутилганидек яхши. Бу борада айниқса, Леверкузен шаҳри бош жамоасига ҳавас қилса арзийди. Сами Хюпия шогирдлари ҳеч ҳам бўшашишаётгани йўқ ва иккинчи поғонадан тушишга чоғланишмаяпти. Дортмунднинг "Боруссия"си билан кечаётган курашда фақат олдинга интилаётган "доришунослар" бундеслигада кетма-кет ижобий натижалар қайд этишмоқда. Аммо "Байер" мухлисларини бироз хафа қилган ҳолат – бу жамоанинг ЧЛда қабул қилиб олган йирик мағлубиятидир. Шу ҳолат Хюпия жамоасининг кайфиятига бироз таъсир қилиши мумкин. Умуман олганда эса "Волфсбург" - "Байер" тўқнашувини жуда ҳам муросасиз руҳда кечишини тахмин қила оламиз. Боиси мазкур жамоалар ўртасидаги тўқнашувлар ҳар доим ҳам кескин курашларга бой тарзда ўтиб келган. Умид қиламизки, бу сафарги баҳс ҳам бундан мустасно бўлмайди.
"СА" тахмини: "Волфсбург" 45%-55% "Байер"
"Айнтрахт Ф" – "Вердер"
Бошланиш вақти: 23.02.2014 (19:30)
Стадион: Коммерцбанк-Арена, Франкфурт
Бременнинг "Вердер" жамоаси 22-турда "Айнтрахт" Франкфурт мехмони бўлади. Мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўринлари бўйича қўшни бўлиб турган икки жамоа баҳси ҳам қизиқ ўтиши кутилмоқда. Ҳар икки жамоа ҳисобида 21 очко бор ва улар ўн иккинчи ва ўн учинчи ўринларни бўлишиб олишган. Демак, ўртага олти очко маслаласи қўйилган ва ким омадлироқ бўлса ҳам уч очкога эга бўлади, ҳам асосий рақобатчини уч очкодан махрум қилади. Мазкур матчда кўпчилик мухлис ва мутахассислар мезбонларнинг ғалабасини тахмин қилишмоқда. Амалда ҳам шундай бўлиб чиқармикан! Бунисини яқин вақт орасида билиб оламиз…
"СА" тахмини: "Айнтрахт Ф" 55%-45% "Вердер"
"Ганновер" – "Бавария"
Бошланиш вақти: 23.02.2014 (21:30)
Стадион: HDI Арена, Ганновер
"Ганновер" - "Бавария" учрашуви билан 22-тур баҳсларига якун ясалади. Ушбу матчнинг ҳам қизиқ ўтиши кутилмоқда. Икки хил ўйин кўрсатаётган жамоалар баҳси кўпчиликда қизиқиш уйғотгани бежиз эмас. Зеро, "Бавария" янгидан-янги рекордлар ўрнатишда давом этмоқда. "Голливуд ФК" ўзининг энг яқин таъқибчиси - "Байер"дан 16 очко илгарилаб кетган. Шу пайтга қадар бундеслигада бундай натижа қайд этилмаган эди. Қолаверса, мавсумнинг иккинчи даврасига келиб 21 тур ўтиб бўлди ҳам-ки "Бавария" ҳали бирор марта бўлса-да мағлубиятга учрамади. Мюнхенликларнинг бу турдаги рақиби "Ганновер"да эса ишлар унчалик "силлиқ" кечаётгани йўқ. Қуйи Саксонияликлар 24 очко билан ўн биринчи поғонани банд этиб туришибди. Мусобақа етакчиларидан бирининг аутсайдерга қарши баҳси қандай қилиб қизиқ ўтиши мумкин, дерсиз… Аммо, айнан, ўша етакчининг бу турда ҳам очко олишнинг уддасидан чиқа олиши ёки буни уддалай олмаслиги кўпчилик мухлислар учун қизиқ-да! Шу боисдан ҳам биз сизга ушбу баҳсни ҳам томоша қилишни маслаҳат берамиз.
Мазкур турда бир қатор натижалар янгиланиши ва янги рекордлар қайд этилиши мумкин:
* "Айнтрахт" Франкфурт футболчиси Александер Майер ўзининг бундеслигадаги юбилей – 200-ўйини арафасида турибди. Футболчи 2004 йилдан буён "Айнтрахт" сафида тўп суриб келади ва шу кунгача Германия бундеслигаси доирасида 199 учрашувда майдонга тушиб улгурди. Эътиборга молик жиҳати шундаки, Майер сўнгги йилларга келиб анча мазмунли ўйин намойиш этмоқда ва жамоасининг энг етакчи футболчиларидан бирига айланди. У ўтган мавсумда 16 бор рақиблар дарвозасига тўп киритиб, ўзининг шахсий рекордини қайд этганди. Бу амвсумда ҳам Майер яхши ўйнамоқда. У беш марта гол уришга эришди ва жамоасининг тўпурари бўлиб турибди.
* "Бавария"нинг бирйўла уч футболчиси юбиляр бўлиш арафасида. Бразилиялик Данте "Ганновер"га қарши кечадиган учрашувда майдонга чиқиш орқали ўзининг бундеслигадаги 50-учрашувини ўтказиши мумкин. Унинг яна икки жамоадошлари – Марио Манджукич ва Марио Гётце 100лик довон қаршисида туришибди.
* Биласиз, "Боруссия-Парк" Германиядаги энг кўркам футбол ареналаридан бири саналади. Айнан, ушбу ўйингоҳда мазкур тур доирасидан ўрин олган "Боруссия М" - "Хоффенхайм" баҳсида кичик юбилей нишонланиши мумкин. Гап шундаки, "Боруссия-Парк"да шу пайтга қадар 398 марта гол киритилган экан. Агар эртага жамоалар икки бор тўп киритишнинг уддасидан чиқишса, "Боруссия-Парк" 400 голлик довондан ўтган ареналардан бирига айланади.
* Мануел Нойер "Бавария" учун жуда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Айнан, ушбу дарвозабон майдонга тушган ўйинларда мюнхенликлар ишончлироқ ўйин намойиш этишлари – ҳаммамизга аён. Биласизми, Нойер майдонга чиққан сўнгги 43 ўйиннинг бирортасида "Голливуд ФК" мағлубиятга учрамабди. Агар Нойер эртанги баҳсда майдонга чиқса ва Мюнхен супер-клуби навбатдаги ғалабасини тантана қилса, дарвозабон жамоадоши, ҳозирда жароҳати боис ўйнай олмаётган Франк Риберининг натижасини янгилаш имконига эга бўлади. Франк ўйнаган 44 учрашувда "Бавария" ютқазмаган. Демак, Нойер ҳам Риберига тенглашиб олишга яқин турибди. Бу йўлда унга омад тилаймиз.
Мусобақа тўпурарлари:
Тўпурарлар баҳси ҳам турдан-турга қизиб бормоқда. "Герта" ҳужумчиси Адриан Рамос ўтган турда гол ура олмади. Бу эса Роберт Левандовскига жуда қўл келди ва у Рамосга тенглашиб олиш имкониятидан унумли фойдаланади. Энди тўпурарлар баҳсида қўш ҳокимият пайдо бўлди, деб айтсак хато бўлмас. Чунки Левандовскининг ҳам, Рамоснинг ҳам ҳисобида 14 тадан гол мавжуд. Қолаверса, Обамеянг ва Манджукич каби футболчилар ҳам турдан-турга ҳисобидаги голлар сонини ошириб боришмоқда. Секин-аста қизиб бораётган ушбу кичик баҳсда омад охир-оқибат қайси футболчига кулиб боқар экан. Кузатишда давом этамиз…
Мусобақа жадвали эса бугунга келиб қуйидагича кўриниш олган:
Гувоҳи бўлганингиздек, 22-тур ҳам қизиқарли ва муросасиз ўтиши кутилаётган учрашувларга бой. Бизнингча, ушбу учрашувларни томоша қилиб асло кетказган вақтингизга ачинмайсиз. "СА" сизни ҳар доим бундеслигага оид "қайноқ" хабар ва маълумотлар билан таништириб боради.
Бундеслигани томоша қилинг! Бундеслигага мухлислик қилинг!
Зохиржон АКРАМХОНОВ тайёрлади

# |
Ўйинчи |
Жамоа |
Голлар |
1 |
Роберт Левандовски |
Боруссия Дортмунд |
14 |
2 |
Адриан Рамос |
Герта Берлин |
14 |
3 |
Пиер-Эмерик Обамеянг |
Боруссия Дортмунд |
13 |
4 |
Марио Манджукич |
Бавария Мюнхен |
12 |
5 |
Йосип Дрмич |
Нюрнберг |
11 |
6 |
Роберто Фирмино |
Хоффенхайм |
10 |
7 |
Ведад Ибишевич |
Штутгарт |
10 |
8 |
Штефан Кислинг |
Байер Л |
10 |
Мусобақа жадвали эса бугунга келиб қуйидагича кўриниш олган:
# |
Жамоа |
Ў |
Ю |
Д |
M |
Т-Н |
Оч |
1 |
Бавария |
21 |
19 |
2 |
0 |
48 |
59 |
2 |
Байер |
21 |
14 |
1 |
6 |
16 |
43 |
3 |
Боруссия Д |
21 |
13 |
3 |
5 |
27 |
42 |
4 |
Шальке 04 |
21 |
12 |
4 |
5 |
11 |
40 |
5 |
Волфсбург |
21 |
11 |
3 |
7 |
10 |
36 |
6 |
Боруссия М |
21 |
10 |
4 |
7 |
11 |
34 |
7 |
Майнц 05 |
21 |
10 |
3 |
8 |
-4 |
33 |
8 |
Герта Берлин |
21 |
9 |
4 |
8 |
6 |
31 |
9 |
Аугсбург |
21 |
9 |
4 |
8 |
0 |
31 |
10 |
Хоффенхайм |
21 |
6 |
7 |
8 |
0 |
25 |
11 |
Ганновер 96 |
21 |
7 |
3 |
11 |
-8 |
24 |
12 |
Айнтрахт Ф |
21 |
5 |
6 |
10 |
-14 |
21 |
13 |
Вердер Бремен |
21 |
5 |
6 |
10 |
-21 |
21 |
14 |
Нюрнберг |
21 |
3 |
11 |
7 |
-11 |
20 |
15 |
Штутгарт |
21 |
5 |
4 |
12 |
-11 |
19 |
16 |
Фрайбург |
21 |
4 |
6 |
11 |
-20 |
18 |
17 |
Гамбург |
21 |
4 |
4 |
13 |
-16 |
16 |
18 |
Айнтрахт Б |
21 |
4 |
3 |
14 |
-24 |

Комментарии