RU

Последние новости

15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 15:14"ФарДУ" — "Олимпик MobiUz". Таркиблар маълум  0 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  5 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  7 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  42 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  62

"Газовик"ни Премьер-лигага олиб чиққан ўзбекистонлик ҳақида Новости

"Газовик"ни Премьер-лигага олиб чиққан ўзбекистонлик ҳақида

Оренбургнинг "Газовик" клуби Россиянинг иккинчи даражали дивизиони ҳисобланувчи ФНЛда ғолиб бўлди ва Премьер-лигага (олий лига) чиқди.

Championat.com сайти ушбу жамоа ва унинг футболчилари ҳақида мақола тайёрлади. Унда "Шўртан" собиқ ярим ҳимоячиси, ўзбекистонлик Вадим Афонин ҳақида ҳам ёзилган.

"Ҳужумдаги бешликни келаси мавсумда Премьер-лигада кашфиёт бўлиши кутилаётган Вадим Афонин қўриқлайди. "Локомотив"га қарши ўша баҳсда Афонин ҳимоя марказида ҳаракат қилди ва ажойиб ўйин кўрсатди. Унинг услуби Хавьер Маскераноникига ўхшайди: Афонин ҳам майдонда кўп кўриниш бермайдиган футболчилар сирасига киради. Ўзбек футболи тарбияланувчиси, Қурбон Бердиев машғулотларида қатнашган кўп қиррали ярим ҳимоячи таянч зонасида ҳужумларни бартараф қилиш ва сеҳрли оширмаси билан ажойиб ҳужумлар ярата олиш қобилиятига эга.

Афонинг 2014 йилнинг қишида Оренбургга кўчиб ўтиб, "Газовик" бош мураббийи Роберт Евдокимовнинг Премьер-лигага чиқиш бошқотирмасининг сўнгги калити бўлади. Ўзбек таянч ярим ҳимоячисининг тўп билан ва тўпсиз ҳаракатлари туфайли ветеран ҳимоячилар (Ойеволе 33 ёш, Андреев 35 ёш) бемалол ўйнай олишади, қанот ҳимоячилари эса мураббий фалсафасига кўра, иккинчи темпда ҳужумларни қўллаб туриши керак. Агар биринчи прессингда тўп олдирилмаса, Афонин қарши ҳужумни секинлаштириб "Газовик"нинг севимли позицион ҳужумини бошлаб беради. "Газовик"нинг кўп йиллардан бери қўллаб келаётган услуби "Ростов"никига ўхшайди ва кундан-кунга Европада машҳурлашиб бормоқда" - дейилади мақолада.


Вадим Сергеевич Афонин - жорий мавсумда ФНЛнинг 31 учрашувида (2679 дақиқа) майдонга тушиб 3 та голга муаллифлик қилди.

Россия биринчи лигаси


Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика