RU

Последние новости

22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  1 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  1 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  14 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  16 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  17 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  26 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  5

Футзалчиларимизга тасанно! Новости

Футзалчиларимизга тасанно!

Ўзбекистон футзал терма жамоаси жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида Эронга қарши жуда чиройли ўйин намойиш этди.

Яқиндагина якунига етган баҳсда футзалчиларимиз нафақат Осиё, балки жаҳоннинг энг кучли жамоалари сирасига кирувчи Эрон билан тенгма-тенг ўйин намойиш этиб, 8:9 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Гарчи биз мусобақани нимчорак финалда тарк этган бўлсак-да, футзалчиларимизга тасанно деб қоламиз. Йигитлар бугун ҳақиқатан мардонавор ўйин намойиш этишди. Биз гуруҳда футзал бўйича ЖЧ-2016 финалчиси Россия ҳамда 1/8 финалда ЖЧ-2016 учинчи ўрин соҳиби Эронга қарши баҳс олиб бордик. 

Тўғри, бугун мағлуб бўлдик, лекин бошни баралла кўтариб турнирни тарк этяпмиз. Бу чемпионатда Россия ва Эрон совриндорлар қаторидан ўрин эгаллаши мумкин, балки кимдир чемпион ҳам бўлар. Аммо биз ҳар икки жамоага қарши матонат намойиш эта олдик. 

Эронни жуда яхши биламиз. Улар авваллари бизни деярли менсимасдан ўйнарди, истаганча тўп киритарди. Ҳозир ҳам улар 9та гол уришди, бироқ биз ҳам қараб турмадик ва 8та гол билан жавоб бера олдик. Шунинг ўзиёқ Ўзбекистон футзал терма жамоаси учун катта ютуқ бўлди. 

Шу ўринда барча ўзбекистонлик мухлислар номидан футзалчиларимизни мусобақадаги ажойиб иштирок учун табриклаб қоламиз. Жаҳонгир Усмонов бошчилигидаги делегациямиз аъзоларига, Баҳодир Аҳмедов раҳбарлигидаги мураббийлар штабига, бугунги ўйин қаҳрамонларига ҳамда айни пайтда Литвада бўлиб жамоамизни тинмай қўллаб турган барча-барчага чуқур миннатдорчилик билдириб қоламиз.

Сиз раҳмат эшитишга лойиқсиз! Ишонамизки, бу ҳали бошланиши, Ўзбекистон футзали жаҳон ареналарида бунданда юқори натижалар қайд этиш учун астойдил ҳаракат қилишига тилакдошмиз. 

Championat.asia ва Olamsport.com бирлашган таҳририяти.

Рейтинг: +47   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика