RU

Последние новости

19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  0 19:03"Сўғдиёна" — "Насаф". Таркиблар маълум  6 19:00Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  16 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  2 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4

Футзал: Осиё Чемпионатидаги рақибларнинг тайёргарлиги ҳақида Новости

Футзал: Осиё Чемпионатидаги рақибларнинг тайёргарлиги ҳақида

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Чемпионати гуруҳ босқичидаги рақиби – Қирғизистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди.
Эндиликда Қирғизистон терма жамоасини Рустам Исаев бошқаради. Исаев айни дамда, шунингдек, Қирғизистоннинг «Булат» клуби бош мураббийи сифатида фаолият юритади. Таъкидлаш лозим, терма жамоани шу пайтгача бошқариб келган Нуржан Жебибаев ОЧ баҳслари олдидан истеъфога чиқарилди. Айнан Жебибаев бошчилигида Қирғизистон терма жамоаси ўтган йилнинг ноябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган ОЧ саралаш босқичидан муваффақиятли ўтиб ОЧ финал босқичига йўлланмани қўлга киритганди.

Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Рустам Исаевга эндиликда россиялик таниқли мураббий Андрей Полховский ёрдам беради. Айнан Полховский мураббийлигида Москванинг «Динамо» клуби етти маротаба Россия чемпионатида, шунингдек 6 маротаба Европа Чемпионлари Кубогида ғалаба қозонган эди.

Қайд этиш лозим, Қирғизистон терма жамоаси апрель ойи ўртасида Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказди ва Қозоғистон клубларига қарши ўртоқлик-назорат учрашувларида майдонга тушди. Дастлаб, Қирғизистон термаси футзалчилари «СКА» клубига қарши учрашувда 7:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсалар, Олма-Отанинг «Қайрат» клубига қарши ўйинда 5:6 ҳисобида мағлубиятга учрашди.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 30 апрель куни Вьетнамда старт оладиган ОЧ гуруҳ босқичидаги илк ўйини айнан Қирғизистон терма жамоасига қарши ўтказади. Қирғизистон терма жамоасига қарши ўйин 1 май куни бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика