RU

Последние новости

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Футзал. ЖЧ. Аҳад Юсупов: "Кечаги натижа ҳеч қанақасига камбэк эмас" Новости

Футзал. ЖЧ. Аҳад Юсупов: "Кечаги натижа ҳеч қанақасига камбэк эмас"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги иштирокини мағлубият билан бошлади.

Футзалчиларимиз Литвада бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатининг илк турини Гватемалага қарши ўтказиб, 4:5 ҳисобида имкониятни бой беришди. Вакилларимиз 1:4 ҳисобида ютқазаётган бўлишларига қарамай, 4:4 натижасини қайд эта олишди, бироқ ўйин тугашига 14 сония қолганида 5-тўпни ўтказиб, шу тариқа мағлуб бўлдик. 

Мазкур баҳс ҳақида таниқли футзал мураббийи Аҳад Юсупов ўз фикрларини билдирди. 

Ўйин ҳақида

- Ўйинни барчамиз катта иштиёқ билан кўрдик. Чунки жаҳон чемпионатини ҳамма орзиқиб кутиб яшайди. Бу футзал бўйича дунёдаги энг катта мусобақа. Энди ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Албатта, охирги сонияларда гол ўтказиб ютқазиб қўйганимиз алам қилди. Лекин мен ютсак керак деб ўйлагандим, чунки Гватемала у қадар кучли эмас. Фақат улардаги шижоат устунлик қилди. Бизга эса авваламбор шу нарса етишмади. Шунингдек, баҳс охирида ҳисоб тенглашганидан кейин совуққонликни ушлаб қола билмадик.

- Яна бир жиҳатга алоҳида эътибор қаратдим. Нима учундир футзалчиларимизнинг кўзи ёнмади. Бу ўртоқлик ўйини ёки бўлмаса бошқа мусобақа эмас, балки жаҳон чемпионати. Ҳамма орзиқиб кутадиган турнир. Акбар Усмонов билан Дилшод Раҳматовдан кўп нарса кутгандим, лекин нимагадир улар умуман кўринмай қолди. Дарвозабон Рустам Умаров ҳам кўп хатоларга йўл қўйди. Ўтказиб юборилган ҳамма голларда унинг айби бор.


Аббос Элмуродов ҳақида

- Бундай ўйинларда вазиятдан келиб чиқиб жамоада ўйновчи-дарвозабоннинг бўлиши жуда асқотади. Бизнинг таркибда шундай дарвозабон бор эди: Аббос Элмуродов. Лекин нимагадир мураббийлар уни учрашув протоколига киритишмади. Натижада фақат Рустам Умаровга ишониб қолишди, у бўлса хатоларга йўл қўйди. Захирамизда иккинчи дарвозабон Равшан Элибоев ҳам бор эди, у ҳам яхши дарвозабон, бироқ нимагадир уни ҳам синаб кўришмади.


Тажрибали футзалчилар йўқлиги панд берди

- Жаҳон чемпионати - бу оддий мусобақа эмас. Шундай экан, таркибда маҳоратли футзалчиларнинг бўлиши жуда катта ёрдам беради. Шахсий фикримча, икки нафар етакчи футзалчининг олиб кетилмагани панд берди. Булар - Фарҳод Абдумавлонов билан Артур Юсупов. Тўғри, жамоани ёшартириш ишлари олиб борилгандир, бироқ катта турнирларда етакчи бўлиши жуда муҳим роль ўйнайди. Артур билан Фарҳодга кўп вақт керак эмас, уларга ўзини кўрсатиш учун беш дақиқа етарди. Агар сафимизда шу икки футзалчидан бири бўлганида, менимча Гватемалага ютқазмасдик. 


Тайм-аутда нима бўлганини кўрдингизми? 

- Эътибор берган бўлсангиз, иккинчи таймда бизникилар тайм-аут олишди. Бош мураббий Баҳодир Аҳмедов энди футзалчиларга қандай ўйнаш кераклигини тушунтираётган бир пайтда унинг ёрдамчиси Нодир Элибоев орага суқилиб, ўз билганича нималарнидир гапира кетди. Бу нима деган гап? Жамоада бош мураббий ким? Бу ҳолат кадрда яққол кўринди ва шахсан менга жуда ғалати туюлди. Шундан кейин Баҳодир Аҳмедовнинг гапи ичида қолиб кетди. Ўша вазиятда Нодир Элибоев ёрдамчи мураббий бўлгани учун ўзини жим тутиб туриши керакмиди.


Иштиёқ йўқолиб қолди

- Футзал жамоамиз жаҳон чемпионатига тайёргарлик чоғида кучли жамоалар билан ўйнади. Биз Аргентина, Испания, Португалия сингари термалар билан ўйнадик. Мен жамоа ичида бўлмаганим учун бирон нарса дейишим қийин, лекин барча ҳиссиёт мана шу ўртоқлик ўйинлари билан кетди деган хавотирдаман. Чунки Гватемалага қарши расмий баҳсда эмоция кўзга ташланмади. Гватемалада эса шу нарса кўринди. Уларда вазни оғир футзалчилар ҳам бор экан, ўшаларнинг тажрибаси эвазига улар ютиб кетди. Бизда нима учун эмоция йўқолиб қолгани эса бош мураббийга бериладиган савол.


Ихтиёр Ропиев ким?

- Рақиб дарвозасига тўртта гол киритган бўлсак, шундан учтаси Ихтиёр Ропиев номига ёзилди. Ихтиёр Ропиев ким? У - ҳимоячи. Ҳимоячи учта гол урган экан, унда ҳужумчилар нима қилди деган савол юзага келади. Кўряпсизми, саволлар кўп. 


Бу камбэк эмас!

- Кўпчилик 1:4дан кейинги 4:4ни камбэк деяпти. Лекин камбэк қачон бўлади? Қачонки ютқаза туриб ютиб кетсанг ёки камида дуранг қилсанг. Биз эса якунда ютқазиб қўйдик, шу боис бу ўйинни ҳеч қанақасига камбэк деб бўлмайди. Камбэк қилган жамоа ҳисобни тенглаштириб сўнгра ютқазиб қўймайди. Ўйиндан кейин кўп танишларим менга қўнғироқ қилиб, Аҳад ака, зўр камбэк бўлди-я дейишди. Мен эса уларга ҳеч нима бўлмаганини, чунки барибир мағлубиятга учраганимизни айтдим. 


Кейинги рақиб ҳақида

- Энди кейинги турни 15 сентябрь куни Россия футзал жамоасига қарши ўтказамиз. Бу жудаям қийин ўйин бўлади. Россиянинг биринчи турда Миср билан қандай ўйнаганини кўрдим. Улар илк турда 9:0 ҳисобида зафар қучишди ва футзалчилари жисмонан бақувват бўлгани учун ўйиннинг бошидан прессинг қўллашди.

- Футзалда ҳам турлича тактика бор: ҳимоявий, ҳужумкор, қарши ҳужум, прессинг ва ҳоказо. Россияга ўхшаган кучли жамоалар асосан прессинг қилади. Майдонда тўрт нафар футзалчи ҳаракат қилса, учтаси бирданига прессинг қилади. Улар шу йўл билан рақибга нафас олишга бермайди. Мен Гватемала ва Мисрни мағлуб этиб, Россиядан кейин иккинчи ўрин билан чиқамиз деб ўйлагандим. Лекин биринчи ўйиндаги мағлубиятдан кейин мушкул вазиятга тушиб қолдик. 

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика