RU

Последние новости

02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  4 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  3 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  2 00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  4 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  3 21:55Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  74 21:35Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 21:15Фирмино учун янги чақириқ: Туркия клуби расмий таклиф билан чиқди  2 20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  1 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  1 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  37 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1

Футзал. Бешинчи куннинг энг яхшилари ва рамзий жамоаси Новости

Футзал. Бешинчи куннинг энг яхшилари ва рамзий жамоаси

Кеча футзал бўйича 2014-2015 йилги мавсум биринчи тур, бешинчи кунги беллашувлари бўлиб ўтди.
Бу дастлабки турга якун ясаб берувчи кун эди. Ҳар доимгидек кечаги куннинг энг яхшилари ва рамзий жамоасини тузиб чиқдик.

Энг кескин ўйин: “Ардус” – “Олмалиқ” 1:1

Кечаги кунга қадар айнан шу икки клуб юз фоизлик натижа билан карвонбошилик қилаётган эди. Учрашув эса кутилганидек кескин курашларга бой ўтди. Ҳар икки жамоа ҳам етакчиларга хос ўйин намойиш этди. Бу беллашувни биринчи турнинг энг яхши ўйини десак ҳам бўлади.



Энг қизиққон мураббий: Николай Одушев (“Ардус”)

Ўзининг асосий рақибларидан бири бўлган “Олмалиқ”қа қарши кечган учрашувда “Ардус” бош мураббийи Николай Одушев бир лаҳзага бўлсада ўйинни ҳотиржам кузатмади, бунга беллашувдаги юқори темп сабаб дейиш мумкин. Бундай баҳсларда ўриндиқда ўтириб кўрсатма беришнинг иложи йўқ, мураббий ҳам ўйинчилар сингари ўйиннинг ичига “кириб кетишади”.



Энг яхши ўйинчи: Сарвар Шоахмедов (“Локомотив”)

Биринчи турнинг сўнгги кунида Ўзбекистон футзал ассоциацияси биринчи турнинг энг яхши ўйинчисини аниқлаб, ғолибга махсус кубок топширди. Ўз навбатида биз ҳам Сарвар Шоахмедовни бешинчи куннинг энг яхши футзалчиси деб топдик.



Энг чиройли гол: Жавлон Аноров (“Олмалиқ”)

Иккинчи кун кетма-кет энг чиройли голни олмалиқликлар аъзоси Жавлон Аноров киритмоқда. У “Ардус” билан ўтган ўйинда тўпни қайчи услубида Николай Кравченко қўриқлаётган дарвозага йўллади. Бу гол тур безагига айланди.



Энг яхши дарвозабонлар: Рустам Умаров (“Олмалиқ”), Николай Кравченко (“Ардус”)

Бу сафар одатимиздан бироз чекинган ҳолда бир эмас, иккита дарвозабонни энг яхши деб топдик. Бу икки посбон жамоаларининг ўзаро ўйинида энг яхшилар бўлишди. Жуда кўплаб мураккаб зарбаларни ҳам қайтаришга муваффақ бўлишди. Бу учрашув дарвозабонларга аталди деса ҳам бўлади.



Энг яхши жамоа: “Дўстлик-AIN”

Аввалги тўртта ўйинда ғалаба нималигини билмаган қаршиликлар кечаги баҳсда “Пахтакор”ни тиз чўктиришди. Гарчи “шерлар” дастлабки турни муваффақиятсиз ўтказишган бўлсада, учрашувдан олдин ҳеч ким 8:0 ҳисобини кутмаган эди.



Энг омадсиз жамоа: “Бунёдкор”

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси беш кун ичида учинчи марта бу номга эгалик қилмоқда. “Нафис” билан баҳсда “қалдирғочлар” аввалига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишган эди, аммо кейинчалик ўз дарвозаларидан тўртта тўп олиб чиқишди. Пойтахтликларга очиқчасига омад етишмаяпти.



Энди эса куннинг рамзий жамоасини эътиборингизга ҳавола этамиз. Бу сафар иккита дарвозабонни рамзийга киритдик, сабабини эса юқорида келтириб ўтдик. Рустам Умаров асосий посбон бўлади, бунга биргина сабаб у жамоасининг голига ассицентлик қилди.

Дарвозабон: Рустам Умаров (“Олмалиқ”)
Ўйинчилар: Сарвар Шоахмедов (“Локомотив”), Фурқат Азизов (“Дўстлик-AIN”), Жамшид Ҳусаинов (“Нафис”), Рашид Жабборов (“Когон”)
Заҳирадагилар: Николай Кравченко (“Ардус”, дарвозабон), Бахтиёр Умаров (“Дўстлик-AIN”), Шахзод Бўриев (“Ардус”), Жавлон Аноров (“Олмалиқ”), Феруз Фахриддинов (“Насаф”).


Толибжон Қосимов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика