АПЛ клублари А Серия клубларига қараганда 500 баравар кўп (!) пул сарфлади
12 авг 16:39
Новости
АПЛ клублари А Серия клубларига қараганда 500 баравар кўп (!) пул сарфлади
Ушбу трансфер ойнасида Англия Премьер-лигаси клубларининг соф харажатлари Ла Лига клублариникидан 30 баробар, А Серия клублариникидан эса 500 баробар кўп бўлди.
11 август ҳолатига кўра, Англия Премьер-лигаси клубларининг трансфер учун ишлатган пуллари 2,3 миллиард еврони ташкил қилган. А Серия 834 миллион евро сарфлаган ҳолда иккинчи ўринни эгаллади. Кейинги поғонани Германия Бундеслигаси банд этиб, трансферлар учун 494 миллион евро сарф этди.
Клубларнинг трансферлардан тушган даромадлари:
Англия Премьер-лигаси — 1,3 млрд евро.
Италия А Серияси — 832 млн евро.
Германия Бундеслигаси — 466 млн евро.
Соф харажатлар (даромадлар чегирилган ҳолда):
Англия Премьер-лигаси — 1 млрд евро.
Италия А Серияси — 2 млн евро.
Германия Бундеслигаси — 28 млн евро.
Трансфер ойнаси 31 августда ёпилади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии