RU

Последние новости

20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  1 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  0 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  0 16:34Влахович фойдали таклиф сабаб А Серияни тарк этиши мумкин  0 16:08Леау Ла Лиганинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин  2 15:40Тер Штеген "Барселона"дан кетиши мумкин. Нега?  20 14:32Орзу йўлининг муваффақиятли якуни ёхуд ҳар қадамда тарихга кирган Кападзе   22 14:11"Реал" 39 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин?!  4 13:40ЦСКА бош мураббийи клубдан кетишга яқин  6 13:12"Ньюкасл" "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингерини харид қилиши мумкин  0 12:42Гвардиола Ямал ҳақида: "Афсусдаман, аммо Мессига ўхшаши бўлмайди. Бу имконсиз"  27 12:12Ўзбекистоннинг 17 клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди, аммо...  0 11:41Жака Италия гранди сафига ўтиши мумкин  3

Футзал. 3-тур. 2-кун. "Локомотив" – "Дўстлик AIN" 2:4 (+ фото) Новости

Футзал. 3-тур. 2-кун. "Локомотив" – "Дўстлик AIN" 2:4 (+ фото)

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 1-босқич 3-тур 2-кун беллашувлари доирасида пешқадам "Локомотив" мавсумдаги илк мағлубиятини тан олди.
Бунга қадар бўлиб ўтган 10та ўйиннинг барчасида зафар қучган "темирйўлчилар" кеча "Чирчиқ-Максам"ни мағлуб этган "Дўстлик AIN"га ютқазиб қўйишди - 2:4

Локомотив – Дўстлик-AIN 2:4
Голлар: Фаҳриддин Самегов 14, Фарҳод Мирахмедов 26 - Жасур Ўрунов 6, 19 Алишер Ибрагимов 19, 40.
“Локомотив”: Муродхўжа Азаматов, Константин Свиридов, Андрей Шлёма, Фарход Мирахмедов, Олег Холмуҳамедов, Фаҳриддин Самегов, Фурқат Азизов, Даврон Чориев, Зафар Азаматов, Дониёр Усмонов, Аббосжон Пўлатов, Олег Тукмаков, Ислом Комолжонов.
“Дўстлик-АИН”: Акмал Хазратқулов, Алишер Юсупов, Жасур Ўрунов, Дилмурод Тошматов, Алишер Ибрагимов, Шерзод Мустафоев, Шахбоз Аҳмедов, Улуғбек Мажидов.


Учрашувдан сўнг "Дўстлик-AIN" бош мураббийи Холбек Йўлдошев ўз фикрларини билдирди: "Ўйин ёмон бўлмади, рақиб кучли эди бироқ биз ғалаба қозона олдик. Футболчиларимнинг ҳарактидан тўла қониқиш ҳосил қилдим. "Локомотив"га кейинги ўйинларда омад тилайман".

- Кеча "Максам-Чирчиқ"ни, бугун "Локомотив"ни мағлуб этдинглар. Бироқ мавсум давомида 5та мағлубиятга учрагансизлар. Бунга сабаб нима?
- Ўша вақтда жамоада камчиликлар бор эди. Сафимизга янги ўйинчиларни қўшиб олдик. Таркибимиз тўлиқ Қашқадарё вилояти футболчиларидан ташкил топган. Футболчиларимизнинг тўрттаси жароҳат сабаб бу турда ўйнай олишмаяпти, шу боис захира ўриндиғимиз у қадар узун эмас.

Толибжон Қосимов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика