RU

Последние новости

20:24Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"  0 19:55"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин  0 19:39FUTSAL AWARDS – 2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди  0 19:27АПЛ. Шеркининг 83-дақиқада урган голи "Ман Сити"га меҳмонда "Ноттингем Форест" устидан ғалабани тақдим этди, "шаҳарликлар" турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олишди  16 19:02"Ал Насср" — "Ал Оҳдуд". Таркиблар маълум  0 19:00"Арсенал" — "Брайтон". Таркиблар маълум  1 18:21“Барселона” “Манчестер Сити” марказий ҳимоячисига кўз тикди  1 17:59Расман: “Нефтчи” Баҳодирхонов, Шокиров ва Жумаевни ўз сафига қўшиб олди  10 17:29Ўзбекистон U-20 терма жамоаси январда Туркияда йиғин ўтказади, таркиб ҳам маълум  5 17:13"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди  1 16:42Расман: "Нефтчи" Ғиёсов, Пўлатов ва Соҳибжоновни ўз сафига қўшиб олди  9 15:26Расман: Ўтган мавсум "Динамо"да ўйнаган Ратиньо "Нефтчи"га ўтди  10 14:38Винисиус шартномани узайтирмаса, "Реал" Витиньяни сотиб олиши мумкин. Бразилиялик футболчи учун 100 млн евро талаб қилинади, пул эса ПСЖ хавбекига сарфланади  2 14:15"Манчестер Юнайтед" 45 ой (!) ўтиб ғалаба қозонди...  3 13:47"Манчестер Юнайтед" А Сериядаги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши мумкин  1

Футболдаги сўқирлик Новости

Футболдаги сўқирлик

Теги :  Нефтчи
Футбол баҳори бошланишига оз қолди. Клубларимиз янги мавсумга тайёргарликни қизғин руҳда олиб боришмоқда.

Бир қатор мутахассислар Фарғонанинг "Нефтчи" клуби навбатдаги мавсумда Про-лигани "ёндириши" ҳақида гапиришяпти. Узун-қулоқ миш-мишларга кўра, ўз олдига катта мақсад қўйган жамоа катта пулларни сарфлашга шайланяпти. Албатта, ажойиб мухлислар, бой тарихга эга клубнинг юқори дивизионда ўйнаши яхши ва барчамиз учун қизиқ. Лекин, суньий равишда "ёндирилган" моторнинг қуввати қанчага етади? Юқоридан келаётган пуллар тўхташи билан тутаб-тутаб, ўчиб қолмайдими?

2 январь куни вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозаров ташаббуси билан жамоанинг янги бош мураббийи таништирилди. "Нефтчи" Илҳом Мўминжоновни танлади (ушбу мураббий Бозоровнинг Намангандаги ҳокимлик даврида "Навбаҳор"да фаолият юритган эди). Ўйлашимча, фарғоналиклар мураббий танлашда адашишмади. Мўминжонов ҳамда клубнинг айни пайтдаги ҳолати бир-бирига жуда мутаносиб — ҳар иккови ўрнидан туриши, ўзига тикилган кўзларга алланималарни исботлаши керак.

Лекин, кейинги воқелар "Нефтчи" раҳбарияти ривожланиш учун хато (менимча) йўлни танлагани тўғрисида таассурот қолдирмоқда (менда). Дастлаб, ўтган мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган футболчилардан фақат 4 нафари ушлаб қолинди ва таркиб кучайтирилиши эълон қилинди. Кейинроқ клуб машғулотларида Суперлига клубларида тўп тепиб келган Шавкат Муллажонов, Тоҳир Шамситдинов, Акбар Тўрев, Аъзам Аълиев, Шерзод Каримов кўриниш берди. Яна бир қатор тажрибали ўйинчилар билан музокара ўтказилаётгани ва легионер олиб келиниши ҳақида эшитяпмиз. Узун-қулоқ гапларга қараганда, кўпни кўрган футболчиларга жуда катта (Суперлига даражасига нисбатан юқори) маош таклиф қилинмоқда.

Афсуски, тарих ривожланишнинг бу йўли не қадар хатолигини исботлашдан, футбол кишилари ўша хатоларни такрорлашдан чарчамайди. Балки, тепадан келаётган пуллар оқими ҳеч қачон тугамайди, деб ҳисоблашар. Аммо, таркибида жаҳон чемпиони, "Олтин тўп" ғолиби ўйнаган клуб инқироз ёқасига келиб қолиши учун неча йил кифоя қилди?

Ўзгаришлар фақат бир кишининг эътибори туфайли содир бўлаётгани уларнинг муваққат эканидан дарак эмасми? Пул ажратилса, тўғри мақсадда фойдаланиш, узоқни кўзлаш вақти келгандир? 

Ўйлаб кўринг, мавсум ўртасида клубнинг молиявий аҳволи ёмонлашиб қолса, Фарғонага пул учун келган футболчилар неча кун қолишади? Умуман улар Фарғона футболи учун нима бера олишади? Мавжуд маблағни 1 йиллик ўйинчиларга эмас, жамоага қоладиган инфраструктурани яхшилашга сарфлаш, академия ҳақида ўйлаб кўриш маъқул эмасми? Шонли тарихи бор клубнинг 1 ой олдин "Турон" билан учрашувга қандай автобусда келганини ёдимизда-ку.

Афсуски, бу муаммо фақат "Нефтчи"ники эмас, ўзбек футболиники. Барчамиз бугунги кун билан яшашга ўрганиб қолганмиз. На ўтмишдан хулоса чиқарамиз, на келажак учун режа тузамиз. "Насаф", "Бунёдкор" сингари яқин тарихнинг "бойваччалари" бугун фақат академия туфайли мавжудлигини сақлаб тургани ҳақида ўйламаймиз. Барча раҳбарлар бу ҳақда фикр юритиб, хулоса чиқарадиган вақт келди назаримизда.

Бразилия термасининг собиқ сардори Фалькао шундай деган эди: "Футболдаги энг жиддий сўқирлик — фақат тўпни кўриш". Сиз қандай фикрдасиз? Энди ҳам майдон ташқариси ҳақида ўйламаймизми?

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Автор :
Рейтинг: +38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика