Футболчилар муҳтож бўлган уюшма
28 янв 2014 10:51
Новости
Футболчилар муҳтож бўлган уюшма
Яқиндагина ҳамкасбим Нодирхўжа Юлдашев Қашқадарё вилоятига қилган ташрифида “Насаф”нинг собиқ футболчиси Камолиддин Кенжаев хонадонига бориб, унинг бугунги кундаги ҳолати билан танишди.
Кўп йиллар футбол ўйнаган Кенжаевнинг айни пайтда оғир аҳволда эканлигини таъкидлади. Шундан сўнг бир нарса тўғрисида ўйлаб қолдим. Нима учун бизда футболчи ва мураббийларнинг касаба уюшмаси тузилмаган? Анчадан буён шу савол мени ўйлантириб келарди. Унинг фойдали томонлари ва хорижда касаба уюшмалари футболчиларга қандай ёрдам бериши ҳақида маълумотларни излаб топдим.
Профессионал футболчилар уюшмаси “ФИФПро” деб номланишини ашаддий ишқибозлар яхши билишади. Бу уюшма жаҳон бўйлаб фаолият кўрсатади ва 60га яқин мамлакатда вакилларига эга. Истаганлар унга аъзо бўлишлари ёки ишни алоҳида ташкил этишлари мумкин. Энг узоқ вақт мобайнида ишлаб келаётган уюшма Буюк Британияда жойлашган. Бундай ташкилотлар футболчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бошқа ёрдам кўрсатиш ишлари билан шуғулланиб келади. Жаҳон бўйлаб “ФИФПро”нинг 85 мингдан ортиқ аъзолари мавжуд. Маълум бир ҳақ тўлаш эвазига доимий аъзо бўлинади ва турли ёрдамлар олиш имконияти юзага келади. Футболчиларнинг маошлари тўланмаган тақдирда ёки бошқа келишмоқчиликлар чиққан тақдирда касаба уюшмалари жамоалар ёки федерацияга босим ўтказади. Кучли бешлик давлатларида баъзида тур учрашувлари бўлиб ўтмаган ёки кечиктирилган ҳолатларга гувоҳ бўлганмиз. Демак, касаба уюшмаси шунчаки фаолият кўрсатмайди. Унинг аниқ мақсад ва вазифалари бор.
Футболчилар касаба уюшмаси ўйинчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятларини якунлагандан кейин футболда ишлаб қолишларини таъминлаш, жамоасиз қолган пайтда клуб топишга ёрдам бериш, ўқишларида имконият яратиш каби ишларни амалга оширади. Бунда умумий аъзолик учун қанчадир маблағ тўланади. Ўша маблағ эвазига касаба уюшмаси футболчиларнинг шартномаларидаги бандлар ва бошқа ҳолатлар бўйича ҳам ёрдамини аямайди. Масалан, шартнома тузишда клублар касаба уюшмалари белгилаб берган бандлар асосида барча маълумотларни аниқ ёзиб қўйишлари даркор. Футболчига шартнома имзолашда маслаҳатлар берилади, шартноманинг ўйинчи учун кўнгилсизлик келтириши мумкин бўлган жиҳатлари тўғрисида айтиб ўтилади. Агар футболчи маошини ололмаган тақдирда клубга қарши жазо чоралари қўллаш масаласини кўтариб чиқади. Бизда футболчиларга ҳеч бўлмаганда шу тарафлама касаба уюшмаси зарур. Кўпчилик ўйинчилар шартнома имзолашда фақат кўтарма пули, маош ва мукофот пули кўрсатилган қаторларга, шунингдек, шартноманинг муддатига эътибор қаратишади холос. Карточкалар олган ёки тартиб-интизомни бузганда маошидан қанча миқдорда пул ушлаб қолиниши, барча учрашувларнинг 70 фоизидан кам вақт давомида ҳаракат қилганда мукофот пули 50 фоизга қисқартирилиши ҳақидаги қаторларни ўқиб ҳам ўтирмайди. Натижада мавсум ярмига ёки охирига борганда баъзи жамоалар футболчилари пулларини келишилган миқдордан кам олганлари ҳақида ПФЛга мурожаат қилиб келишади.
Англияда шундай ҳолат мавжуд: АПЛда тўп тепаётган футболчилар касаба уюшмасига маошларининг маълум бир фоизини тўлаб боришади. Бунга жавобан уюшма ўша ўйинчига фаолиятини тугатгандан сўнг ҳар ойда тегишли суммада нафақа пули тўлаб боради. Айтайлик, бир неча мавсум АПЛда ўйнаган футболчи ўртача маош олган тақдирда кейинчалик ойига 1000 фунт атрофида олиб боради. Кўпроқ фоиз ўтказиб борилган ҳолатда нафақа пули миқдори ҳам ошади. Баъзида футболчилар бирор бизнесга қўл уришга ҳаракат қилиб, пулларидан айрилгани ҳақида ўқиб қоламиз. Шундай пайтда ўша ўйинчиларга нафақа пуллари асқотади. Сир эмас, баъзи собиқ футболчиларнинг анча ночор аҳволда юрганини кўриб турамиз. Шундай ҳодисалар юз бермаслиги учун касаба уюшмаси тузилиши ва унинг худди Англиядаги тартибда ишлаши ўйинчиларга ёрдам берган бўларди. Яъни, футболчи маошидан маълум бир фоизни уюшмага ўтказиб туради. Фаолиятини тугатгандан сўнг ҳар ойда нафақа пули олади. Ёки Кенжаев сингари жароҳат олган ўйинчиларга жароҳатни даволаш, операция қилиш сингари ҳолатларда моддий ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш мумкин. Жиддий жароҳат юзага келган тақдирда бир марта операция ва даволаниш жараёнига молиявий кўмак берилиши футболчиларга ҳам руҳий, ҳам иқтисодий тарафдан фойда келтиради. Турли хайрия учрашувлари ўтказиш орқали бошқа нарсалар учун пул ишлаб топиш ваколати уюшмага тақдим этилиши керак.
“ФИФПро” футболчиларнинг турли курсларга ўқиши юзасидан ҳам ёрдам кўрсатади. Менежерлик ёки футболда фаолиятни давом эттириш учун турли курсларда таҳсил олиш имконияти мавжуд. Ушбу уюшманинг энг яхши жиҳатларидан бири сифатида жамоасиз қолиб кетган футболчилар иштирокида махсус учрашув ташкил қилиб, ўша ўйинга кўплаб жамоалар вакилларини таклиф этишидир. Натижада футболчилар ўзларига янги жамоа топиш имкониятини қўлга киритишади. Баъзида бундай ишга футбол агентлари қўл уриб туришади. Тўғри, бизда бундай учрашувларни ташкил қилишнинг ҳожати бўлмас, чунки аксарият ҳолатларда футболчилар танишлари орқали бошқа жамоада ўз кучларини синаб кўришади. Лекин ўйинчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар ёрдамга муҳтож ҳолатларда зарур тавсиялар бериш, амалий кўмак кўрсатиш сингари жиҳатлар борасида олдинга қадам ташлашимиз зарурлиги кўриниб турибди. МДҲ давлатлари ичида Россияда уюшма анча яхши фаолият олиб бораётганини таъкидлаш лозим. Шунингдек, Қозоғистонда бунга катта эътибор қаратишга ҳаракат қилишяпти.
Бизда ҳозир вазият шундайки, оғир жароҳат олган футболчилар ҳеч кимга керак бўлмай қолмоқда. Натижада жароҳатдан кейин футболни ташлаб, бошқа ишга ўтиб кетишга мажбур бўлиб қолади. Албатта, эплаганлар ўйинчилик давридаёқ турли соҳаларга пул тикиш орқали молиявий ҳолатини яхши кўринишга келтириб олади. Бироқ аксинча вазиятда футбол туфайли бошқа соҳалар билан яхшироқ танишмаганлар ноқулай аҳволга тушиб қолишади. Уюшма эса айнан ўқитиш ва турли соҳаларга йўналиш бериш борасида ҳам тегишли маслаҳатлар бериши мумкин. Агарда футболчи ва мураббийлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи касаба уюшмаси тузилса, бу футболимизнинг олдинга қадам ташлаши учун қўйилган яна бир қадам бўларди. Бу иш бошида футболдаги ҳодисалардан яхши хабардор бўлган инсонлар бўлиши маъқулроқ.
Беҳзод НАЗАРОВ.

Комментарии