RU

Последние новости

11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  13 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3

Футзал. ЖЧ-2008. Бразилияликлардан иборат ярим финалчилар ҳамда нотаниш аёл туфайли қаҳрамонга айланган Франклин Рузвельт ҳақида ҳикоя қиламиз Новости

Футзал. ЖЧ-2008. Бразилияликлардан иборат ярим финалчилар ҳамда нотаниш аёл туфайли қаҳрамонга айланган Франклин Рузвельт ҳақида ҳикоя қиламиз

Футзал бўйича мундиал тарихи ҳақидаги маълумотлар билан таништириб борамиз.

Футзал бўйича ФИФА таснифидаги олтинчи жаҳон чемпионатига 2008 йилнинг 30 сентябрь–19 октябрь кунлари Бразилия мезбонлик қилди. Бу сафарги турнида жамоалар сони 16 тадан 20 тага оширилди. Биринчи босқичда эса жамоалар анъанавий тўрттадан эмас, бештадан ўзаро гуруҳларга бўлинишди. Иштирокчи жамоалар сонининг ошиши конфедерацияларга ҳам таъсирини ўтказди, шу жумладан, Осиё футбол конфедерациясига 4 та йўлланма тақдим этилди ва бу чипталар ўша йили қитъа чемпионатида дастлабки тўрт ўринни эгаллаган Эрон, Таиланд, Япония ва Хитойга насиб этди. Афсуски, Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалга чиқиш йўлида бразилиялик мураббий Фариньа қўл остидаги Хитойга имкониятни бой бериб қўйиб, мундиалга йўл ололмади.

Ливия ва Соломон ороллари мундиалда дебют қилди, бироқ уларнинг иштирокчи кўнгилдагидек чиқмади, жумладан, Океания вакили мезбон Бразилиядан жавобсиз 21 та гол қабул қилиб олди, Россияга қарши ўйинда эса 2:31 ҳисобида тор-мор келтирилди. 


Ушбу мундиалда томошабинлар жаҳон чемпионати тарихида энг кўп гол урилган ўйинга гувоҳ бўлишди: Россия 31–2 Соломон ороллари. Худди шу ўйин яна иккита рекорд қайд этди: энг йирик ҳисоб (29 гол фарқи) ва бир футзалчи томонидан бир ўйинда энг кўп гол урилган ўйин (Россия терма жамоаси аъзоси Пула, 9 гол).

Мусобақада мезбонлар ўзларининг тўртинчи чемпионликларини нишонлашди. Паулу де Оливейра бошчилигидаги Бразилия ўз майдонида ўтган мусобақада барча рақибларини тор-мор келтирди. Биринчи ва иккинчи босқичнинг 7 ўйинида рақиблар дарвозасига 58 та тўп киритиб, ўз дарвозаларидан бор йўғи 4 бор тўп олиб чиқди.

Финалда эса "чарм тўп сеҳргарлари" ўзларининг азалий рақиби Испанияга қарши кураш олиб борди. Бу Фалькао жамоадошлари асосий вақтда юта олмаган ягона ўйинга айланди. Мазкур мундиалда тарихда илк маротаба финал учрашувида пенальтилар серияси ўтказилди. Пенальтилар сериясида 10 мингдан зиёд мухлис қаршисида Бразилия аввалги икки мундиалдаги мағлубиятлар учун ўч олди - 4:3, жаҳон кубоги Бразилияда қолди. 

Шахсий совринларнинг деярли барчасини бразилияликлар йиғиштириб олишди. Фақатгина мусобақа тўпурари номи асли бразилиялик бўлган Россия терма жамоаси аъзоси Пулига насиб этди (16 гол). 

"Жаҳон чемпионатида бунчалик кўп гол уриб, турнирнинг энг яхши тўпурари бўламан деб умуман ўйламагандим", деди 27 ёшли футзалчи Пули мусобақадан сўнг.

Бразилия терма жамоаси етакчиси Фалькао эса 15 та гол билан иккинчи бўлди. Футзалчи финалда тўпиғидан жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди. Шунга қарамай, у мундиалнинг энг яхши ўйинчиси дея эътироф этилди.

"Жудаям бахтлиман. Тўпиғимни шикастлаб олиб, жамоамга ғалаба қозонишда ёрдам бера олмаганимдан афсусдаман. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман. Тўрт йил олдин мен барча шахсий совринларни қўлга киритдим, лекин жаҳон чемпиони бўлишни жуда хоҳлардим. Ҳозир эса турнирнинг энг яхши футболчиси унвонини қўлга киритдим ва иккинчи тўпурар бўлдим, бу жуда катта ютуқ. Мен бундан ортиғини талаб қила олмайман", деди Фалькао ўйиндан кейин.

Умуман олганда, кўплаб бразилиялик футболчилар хориж жамоаларининг етакчилари бўлди. Жумладан, Россияда Сирило ва Пула турнирнинг энг яхши тўпурари сафидан ўрин олди. Парагвайда Робсон Фернандес бор эди. Испанияда Фернандао, Марсело ва Даниэль Ибанес тўп тепди. Италия эса ҳаммадан ошириб юборди: жамоа ихтиёридаги 14 нафар футзалчининг барчаси Бразилияда туғилганди. Ҳаммаси бўлиб 38 нафар бразилиялик футзалчи турнирда иштирок этди.

Иккинчи босқичда мусобақани тарк этган Парагвайдан ташқари, ўз таркибига бразилияликларни қабул қилган барча жамоалар мусобақанинг ярим финалига чиқишга муваффақ бўлишди.

Жаҳон чемпионлиги бўйича хет-трик қайд эта олмаган Испания эса Бразилиядан қуруқ қўл билан қайтамади — айни дамда Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи ҳисобланган Хосе Венансио Лопес шогирдларига "Fair Play" соврини топширилди.

Мусобақанинг яна бир эътиборга молик жиҳати, Осиё футзали афсонаси, Эрон терма жамоаси аъзоси Воҳид Шамсаи чемпионатда ўз ўйини билан барчанинг диққатини тортди ва Жаҳон чемпионатининг энг кучли 10 футзалчиси сафига киритилди. Унинг жамоадоши Мустафо Назари эса бразилиялик Тьягодан кейин мундиалнинг энг яхши дарвозабони номинациясида иккинчи поғонадан жой олди.


1-босқич

"A" гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Бразилия440049-112
Россия430150-159
Япония420213-246
Куба410316-253
Соломон ороллари40046-690


"B" гуруҳи 

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Парагвай430119-59
Италия430112-69
Португалия430115-89
Таиланд41037-153
АҚШ40045-240


"C" гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Украина431017-710
Аргентина431013-510
Гватемала420214-96
Миср41039-123
Хитой40045-250


"D" гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Испания431013-310
Эрон431014-910
Чехия420210-106
Ливия40137-141
Уругвай40136-141


2-босқич 

"A" гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Бразилия33009-39
Италия31119-84
Эрон311110-104
Украина30037-140


"B" гуруҳи

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТўплар нисбатиОчко
Испания330011-49
Россия31119-114
Аргентина30216-72
Парагвай30128-121


Ярим финал доирасидаги Испания — Италия учрашуви драматик тарзда ўтди. Ўйиннинг асосий вақти дуранг билан якунланди. Қўшимча бўлимлар якунланиб, жамоалар пенальтилар сериясига йўл олишига 1 сониядан ҳам камроқ вақт қолганда (0,3 сония) италияликлар рақиб ҳужум ташкил этаётган пайтда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйиб, Испанияга финал йўлланмасини совға қилди. (ВИДЕО)

Ярим финал

Россия — Бразилия 2:4

Испания — Италия 3:2

3-ўрин учун 

Россия — Италия 1:2

Финал

Бразилия — Испания 2:2 (пен. 4:3)


Қизиқ томони, пенальтилар сериясида жамоанинг турнир давомидаги асосий дарвозабони Тиаго эмас, захира посбони Франклин Рузвельт (Америка Қўшма Штатларининг 32-Президенти эмас) қаҳрамонга айланди. Бунинг ҳам қизиқ тарихи бор. Ҳодисани дарвозабоннинг ўзи ҳикоя қилади.

Ўшанда ақлбовар қилмайдиган воқеа содир бўлганди. Мен жаҳон чемпионатларида асосий дарвозабон сифатида иштирок этганман. Жамоадошим Тьяго учун эса бу дастлабкиси эди. Сиз учун биринчи жаҳон чемпионати пайтида эса кўзларингизни уйқу келмайди. Биз аввалги икки мундиалда Испанияга мағлуб бўлдик, бироқ Тиагога қараганда камроқ ташвишланардим. Финал олдидан уяли телефондан фойдаланишга рухсат берилмади ва хоналаримиздаги телефонлар ўчирилди, чунки бош мураббийи бутун диққатимиз финалга қаратилишини истарди. Мен асосий дарвозабон Тьяго билан бир хонада яшардим. Бизни телефонда кўп безовта қилишмасди, лекин финалдан олдин тўсатдан хонада телефон жиринглади. Иккимиз ҳам ҳайрон бўлдик. Шеригимга "Илтимос, қўнғироққа жавоб бер", дедим. Ў гўшакни кўтарди ва "Франклин, сени сўрашяпти", дея жавоб қайтарди.

Кўпчилик буни билмайди, лекин терма жамоа бош мураббийи мендан хафа эди, чунки у бир пайтлар бошқарган "Улбра" клубига ўтишни рад этгандим. У мен билан машғулотларда ҳам гаплашмасди, фақат зарурат туғилганда, майдонда суҳбатлашардик. 

Телефонда мен билан Италияда бирга ўйнаган Вагнер йўқлаётганди. У қайси меҳмонхонада яшашимизни билиб олиб, қандайдир тарзда мен билан боғланди. У "Безовта қилганим учун кечир, лекин бу ерда сен билан бир аёл гаплашмоқчи", деди. Унинг мени топгани ғалати туюлди ва "Яхши, муаммо йўқ" дедим. У Бразилия шаҳри яқинидаги ишчилардан бири экан. У шундай деди: "Мен сени танимайман, сен шуғулланаётган спорт тури ҳақида ҳеч нарса билмайман, лекин сўнгги икки кеча сени тушимда кўрдим. Тушимда шу аъён бўлдики, эртага Худо сенга мададкор бўлади". Мен шундай дедим: "Аммо эртага майдонга тушмайман, дарвозани Тьяго қўриқлайди". У аввалги сўзини такрорлади: "Эртага Худо сенга мададкор бўлади". Телефон гўшагини қўйишим билан Тьяго ўгирилиб қаради: "Франклин, машғулотларда пенальтиларни қанчалик яхши қайтараётганингни кўрдим. Агар ўйин пенальтиларгача борса, ўз маҳоратингни кўрсатишни хоҳламайсанми?" Мен бироз иккиланиб қолдим. Бироқ ҳалиги бегона аёлнинг сўзлари ёдимга тушиб, "Яхши, бажараман", дедим. Бироқ миямда бошқа ўй пайдо бўлди: "Жин урсин, буни мураббийга қандай айтаман? Ахир у мени ёқтирмайди".

Одатда, захира дарвозабони бўлганингизда, ўзингизни бўшашгандек ҳис қиласиз. Аммо аёлнинг финалдан бир кун аввал Худонинг мени қўллаб-қувватлаётгани ҳақида айтгани гапи диққатимни олганди. Майдонга тушишни унчалик хоҳламасдим, лекин бу воқеа қандайдир тарзда содир бўлишига ишонардим. Бош мураббийга гапиришга қўрқардим, бироқ Испания ҳисобни тенглаштиргандан сўнг дарҳол ўрнимдан туриб, бор жасоратимни тўпладим ва мураббийга "Агар ўйин пенальтиларгача борса, мен майдонга тушаман", дедим. У мен ҳайрат, шу билан бирга, ғазабланиб қаради ва "Чинданми?" деб сўради. У менга нисбатан ўзининг жамиики ҳақоратомуз сўзларини ишлатди (кулади). Лекин охир-оқибат у қароримга қарши чиқмади. Чунки мен у бошқараётган жамоа аъзоси эдим ва мураббий менга ишонч билдирди. Қўшимча вақт якунига етиши билан Тьяго мен томон югурди ва майдонга тушишим кераклигини айтди. Мураббий эса ҳалиям мени бўралаб сўкаётганини ёдимдан чиқаролмайман.

Тўғрисини айтсам, дастлаб рақиб пенальтиларини қайтаришни уддалай олмайман деган қўрқув бор эди. Қолаверса, оиламнинг ҳам шу ерда эканлиги ҳадикни янада оширди. Бироқ ўша аёлнинг айтган сўзлари туфайли Худо мен билан бирга эканлигини ва қўллаб-қувватлашини ҳис қилдим. Торраснинг зарбасини қайтарганимда "Худога шукур, биз жаҳон чемпиони бўламиз", деб ўйладим. Ари сафимизда энг яхши пенальти тепадигани эди, шу боис у энг охирги зарбани беришга қарор қилди. Бироқ у гол ура олмади ва зарба йўллаш навбати рақибга келди. Мен дарвозага турдим ва қўлларимни очиб, Худодан рақиб тепган тўпни қайтаришда мадад сўрадим. Ва бу воқеа содир бўлди! Биз жаҳон чемпионатида ғолиб чиқдик, бироқ менга қўнғироқ қилган аёлни бошқа учратмадим. Эҳтимол, у сўзларимни ўқиса, яна мен билан боғланар. Финалдан сўнг ғалабани нишонлаш учун ресторанга бордик ва у ерга афсонавий футболчи, "феномен" Роналдо ҳам ғалабани нишонлаш учун ташриф буюрган эди. Мен ресторанга рафиқам билан келдим, Роналдо эса ёнимга келди ва мени бағрига босганча, "Франклин, сен билан суратга тушмоқчиман", деди. "Ҳазиллашаяпсанми", дедим. "Сен билан суратга тушмоқчиман" — такрорлади у. Роналдо жуда камтар инсон ва барчамиз билан яхши муносабатда эди.

Ўтказилган жойи: Бразилия
Ўтказилган шаҳарлар: 2 (Рио-де-Жанейро, Бразилиа)
Ўтказилган санаси: 30 сентябрь - 19 октябрь, 2008 йил
Иштирокчилар: 20 (6 қитъадан)
Мухлислар ташрифи: 292161 (ҳар ўйинга 5217)
Урилган голлар: 387 (ҳар ўйинга 6.91та гол)
Тўпурар: Пула (Россия, 16та гол)
Энг яхши ўйинчи: Фалкао (Бразилия)
Энг яхши дарвозабон: Тиаго (Бразилия)
"Fair-Play" соврини: Испания

Турнирдаги энг чиройли 10 та гол

Совриндорлар
Чемпион
- Бразилия
Иккинчи ўрин - Испания
Учинчи ўрин - Италия
Тўртинчи ўрин - Россия


Футзал. Футбол бўйича Европа чемпионлари иштирок этган илк жаҳон чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз

Футзал. ЖЧ-1992. Пеле томоша қилган ҳамда онасининг қорнида тўп тепишни бошлаган ялангоёқ болакайнинг энг яхши ўйинчига айлангани ҳақида ҳикоя қиламиз

Футзал. ЖЧ-1996. Бразилия "требл" қайд этди

Футзал. ЖЧ-2000. Ўзбекистоннинг дастлабки уриниши, 29 та гол ўтказган мезбон ҳамда бир ўйинда икки дарвозабонидан айрилиб, учинчи посбон билан Бразилиянинг гегемонлигига чек қўйган чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз 

Футзал. ЖЧ-2004. Турнир остонасида қоқилган Ўзбекистон ҳамда бразилиялик футболчилар билан финалга қадар етиб борган Европа мамлакати ҳақида ҳикоя қиламиз 


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика