RU

Последние новости

13:30Суперлига. 20-тур дисквалификациялари: "Нефтчи", "Хоразм" ва "Сурхон"да йўқотишлар мавжуд  2 13:12Дуглас Луис АПЛга қайтмоқда  0 12:43Рустам Ашурматов қачон сафга қайтиши маълум  1 12:32АПЛ 1-турининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 12:04"Замонавий дарвозабон фақат сейв эмас, жамоа ўйини қуриш ва оёқда ўйнашни ҳам билиши керак" - Денис Иванков билан интервью   2 11:41Паулу Бенту Ўзбекистон терма жамоасида, "Қайрат" тарихий натижага жуда яқин, Кападзе олдидаги катта муаммолар - 20 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   5 11:25Рафинья "Олтин тўп"ни топшириш маросимида иштирок этадими?  4 11:22"Тушунишимча, ҳакам пенальтини ўзи белгиламаган, уни мониторга чақиришган" — "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви ҳакамлик муҳокамаси  11 10:49"Челси" футболчиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  1 10:27Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Чехия клубида амалиёт ўтайди  0 10:17Гарначо келажаги борасида бир қарорга келди  3 09:45"Рома"нинг янги футболчиси илк машғулотда жароҳат олди  4 09:17"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси ёзда жамоани тарк этади  1 08:50"Ливерпуль" асосан захирада қолиб кетаётган футболчисини 50 миллионга сотишга яқин  2 08:22Here we go. "Арсенал" "Тоттенхем" билан деярли шартнома имзолаган футболчини илиб кетди  6

Франция. Мавсум бошланишига 2 соат қолди (Превью) Новости

Франция. Мавсум бошланишига 2 соат қолди (Превью)

Теги :  Лига 12019-2020
Франция чемпионатининг 2019/2020 йилги мавсуми яна 2 соатдан сўнг йўлга чиқади.

Ушбу чемпионат бошланиши умуман олганда нафақат Франция, балки топ-5 чемпионатлари орасида АПЛ билан бирга биринчилардан бўлиб старт олмоқда. 

Дастлабки ўйин "Монако" ва "Лион" каби икки кучли жамоа ўртасида бўлса, яна ҳам баҳс қизиқарли бўлиши турган гап. 

Ҳар доимгидек, бу мавсум ҳам катта эҳтимол билан ПСДЖ клуби пешқадамлик учун асосий давогар бўлса, унга рақобат қилгувчи клублар сони ошиши мумкин. Булар қаторига "Марсель", "Монако", "Лилль" ва "Лион" жамоаларини қўшиш лозим. 

Ўтган мавсум сўнгги ўринларни қайд этган "Кан" ва "Генгам" қуйи лигага тушиб кетди, уларнинг ўрнини "Метц" ва "Брест" жамоалари тўлдирди. "Дижон" клуби эса ўтиш ўйинида ғалаба қозониб, Лига 1да жон сақлаб қолди. 

Бугунги кун тартибидан фақат "Монако" - "Лион" ўртасидаги баҳс ўрин олган. Эртага 6 та, якшанба куни эса қолган 3 та ўйин ўтказилади. Турни якунлаб берувчи ўйин ПСЖ ва Ним баҳси бўлади. 


Лига 1. Янги мавсумнинг дастлабки ўйини (Превью)


1-тур ўйинлари

09.08.19, жума  

Монако — Лион (23:45)


10.08.19, шанба  

Марсель — Реймс (20:30)

Дижон — Сент-Этьен (23:00)

Ницца — Амьен (23:00)

Монпелье — Ренн (23:00)

Анже — Бордо (23:00)

Брест — Тулуза (23:00)


11.08.19, якшанба

Лилль — Нант (18:00)

Страсбург — Метц (20:00)

ПСЖ — Ним (00:00)


Ҳалқаро майдон

Бу йили УЕФА Чемпионлар лигасида Франция шарафини 3 клуб ҳимоя қилади: ПСЖ, "Лилль" ва "Лион". Европа лигасида эса "Сент-Этьен", "Ренн", "Страсбург" клубларининг ўйинига гувоҳ бўламиз. 


Статистика (Ўтган мавсум)

Энг йирик ғалаба: ПСЖ - "Генгам" 9:0 (19 январь 2019)

Энг йирик меҳмондаги ғалаба: "Кан" - "Сент-Этьен" 0:5 (16 март 2019)

Энг узун ғалабали серия: 14 ўйин, ПСЖ

Энг узун мағлубиятсиз серия: 20 ўйин, ПСЖ

Энг узун ғалабасиз серия: 12 ўйин, "Монако"

Кетма-кет мағлубиятлар серияси: 6 ўйин, "Генгам"

Энг томошабоп ўйин: "Марсель" - ПСЖ 0:2 64,696 томошабин (28 октябрь 2018)

Энг кам томошабин келган ўйин: "Монако" - "Анже" 0:1 5,502 томошабин (25 сентябрь 2018)

Ўртача ҳар бир учрашувга: 22,833 томошабин

Тўпурар: Килиан Мбаппе 33 та гол (ПСЖ)

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика