UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  0 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   5 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  1 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  14 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  31 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  4

Лига 1. Янги мавсумнинг дастлабки ўйини (Превью) Янгиликлар

Лига 1. Янги мавсумнинг дастлабки ўйини (Превью)

Франция чемпионатининг очилиш учрашувида, "Монако" ўз майдонида "Лион" жамоасини қабул қилади.

Бу икки клуб ўтган мавсум умуман бошқа-бошқа даражада ҳаракат қилишган. "Лион" ПСЖ ва "Лилль"дан сўнг Лига 1да 3-ўринни олган бўлса, "Монако" қуйи лигага тушиб кетиш зонасидан 2 очко кўп тўплаган ҳолда, аранг жон сақлаб қолди. 


МОНАКО


"Монако" ўтган мавсум мағлубиятлар гирдобида қолиб кетишди. Қишки трансфер ойнасидан сўнг ҳам бу ҳолат давом этаверди. Кўплаб яхши даражадаги футболчилар жамоанинг ғалаба йўлини очиш мақсадида қўшилишди, аммо муваффақиятсизликка учрашди. Клуб Жардимнинг ўрнига Тьерри Анрини бош мураббий этиб тайинлади, аммо 4 ой ўтар-ўтмас бу қарор нотўғри бўлганини монегаскликлар раҳбарияти тушуниб етди. Натижада, Леонардо Жардим жамоага қайтди. Бу қарор оз бўлса-да ўзини оқлади ва "Монако" хавфли зонада базўр қутулиб қолди. Иқтидорли жамоа ва мураббий бир мақсад йўлида бирлашишлари керак. Албатта уларда Франция клубларининг топ-3 ёки бешталигида бўлиш учун катта салоҳият мавжуд. Мавсум олди улар Лига бирга тайёрланиш учун жуда кўп ўртоқлик ўйинлари ўтказишди. Дастлабки 4 та ўйиндан учтасида мағлубият қайд этилди ва ҳар ўйинда камида 1 та гол ўтказиб юборилди. Шунга қарамай, уларнинг сўнгги ўйинларида бир мунча мудофаада кучли ҳаракат қилишди ("Валенсия", "Порту", "Самдория" устидан ғалаба). 


06.07.19  Серкль Брюгге - Монако 1:4

07.07.19  Локерен - Монако 5:0 

13.07.19  Лозанна - Монако 2:1

19.07.19  Монако - Эвертон 0:1

20.07.19  Валенсия - Монако 0:1

25.07.19  Брага - Монако 0:0


Ёзги трансфер ойнасида "Монако" қилган катта харид бу Желсон Мартинш бўлди. У "Атлетико" сафидан 35 млн евро эвазига келиб қўшилди. Белгиялик ярим ҳимоячи Юри Тиеламанс эса "Лестер" клубига бориб қўшилди. Эртанги ўйинни Стеван Йоветич, Даниел Субашич ва Уиллем Губбелс сингари футболчилар жароҳат боис трибунадан кузатишади.   


ЛИОН


"Лион"да эса вазият бошқача бўлди. Улар ўтган мавсум ишончили футбол намойиш этишди ва Лига 1 етакчилари орасида бўлишлари лозимлигини кўрсатишди. 21-турдан сўнг ҳеч қайси клуб лионликлардан 3-ўринни тортиб ола билмади. УЕФА Чемпионлар лигасида ҳам кучли харакатер кўрсатишди. Гуруҳда мағлубиятсиз серия ва фақат плей-офф ўйинида "Камп Ноу" стадионида мағлубият. Франция кубогида эса финалга қадар етиб бориб, "Ренн" клубига имконият бой берилди. Бруно Генесио бош мураббий сифтида сўнгги 4 йил давомида "Лион" учун кўп фойдали ишлар қилди. У 1985-1995 йилларда айнан шу клубда футболчи сифатида тўп тепган. Кейинчалик мураббийлик соҳасида ҳам муваффақиятли ишлашни кўзлаган Бруно 2015-2019 йилларда "Лион" билан яхши натижа кўрсата олди (бир неча бор Лига 1 да совриндор ва Европа лигасининг 2016/2017 йилги мавсумида ярим финалга қадар етиб борди).



Генесио "Бейжинг Гоан"нинг бош мураббийи этиб тайинланди. "Лион" бошқарув рулини эса "Барселона", "Арсенал" ва "Манчестер Сити" жамоаларининг собиқ футболчиси Силвиньо қўлга олди.  

Emirates Cup Final мусобқасида "Арсенал" устидан қозонилган ғалабани айтмаса, янги устознинг қадамини қутлуғ келди деб айтиб бўлмайди. Чунки, "Лион" қолган барча ўртоқлик баҳсларида камида 2 та гол ўтказиб мағлубиятга учради. 


13.07.19  Лион - Серветт 1:2

20.07.19  Лион - Женоа 3:4

28.07.19  Арсенал - Лион 1:2

31.07.19 Ливерпул - Лион 3:1

03.08.19 Борнмут - Лион 3:0

Ёзги трансфер вақтида Мариано Диас ва Уиллем Губбелслар жамоани тарк этишди. Тангуй Ндомбеле ва Мусса Дембеле сингари футболчилар "Лион" сафига келиб қўшилди. 


Жамоаларнинг сўнгги 10 қарама-қаршилиги


Франция чемпионати 2019/2020 мавсумининг дастлабки ўйини 9 август куни Тошкент вақти билан 23:45да бошланади. 


Франция чемпионати 2019/2020

1-тур, илк ўйин

"Монако" - "Лион"

Луи II» (Монако) стадиони

Бош ҳакам: Буке Рудди (Амьен)

 

Монако

Лига 1 . 1-тур

09/08/2019, 23:45

3
:
0
Тугади

Лион

Мусса Дембеле - 5', Мемфис Депай - 36', Люка Тузар - 80'

Стадион: Stade Louis II, Monaco, 12663 томошабин

Бош ҳакам: Ruddy Buquet

45'
90'
27'  Сеск Фабрегас
30'  Сеск Фабрегас
33'  Диего Бенальо
46'  Лайл Фостер (Габриэль Боскилья)
54'  Фоде Балло-Туре
74'  Беньямин Хенрикс (Адама Траоре)
80'  Рони Лопес (Мусса Силла)
5'  Мусса Дембеле
5'  Бертран Траоре
33'  Уссем Ауар
36'  Мемфис Депай
36'  Тиаго Мендес
63'  Лео Дюбуа
77'  Уссем Ауар (Жан Лукас)
80'  Люка Тузар
80'  Тиаго Мендес
83'  Бертран Траоре (Максвел Корне)
86'  Юссуф Коне (Кенни Тете)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика