RU

Последние новости

01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  0 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  2 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8

ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Манчестер Юнайтед": Мюнхен фожиасига 56 йил тўлди Новости

ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Манчестер Юнайтед": Мюнхен фожиасига 56 йил тўлди

1958 йил 6 февраль... Бу санани нафақат «Манчестер Юнайтед» мухлислари, балки бутун футбол аҳли қайғу билан эслашади.
Ўша куни «Манчестер Юнайтед» жамоаси, журналистлар ва мухлисларни ўз бортига олган самолёт Мюнхен аеропортидан кўтарилиш вақтида ҳалокатга учради... Самолётдаги қирқ уч кишидан йигирма учтаси ҳалок бўлди... Бундан бир кун олдин «Манчестер Юнайтед» Белградда махаллий «Ред Стар» («Црвена Звезда») жамосига қарши ўйнаган ва ғалаба қозониб, Европа Чемпионлари Кубоги баҳсининг ярим финал йўлланмасини қўлга киритганди. Жамоани уйига олиб кетаётган самолет Мюнхен аеропортига ёқилғи тўлдириш учун қўнганди...

Ҳалокатдан омон қолганлардан бири - Билл Фоулкс шундай хикоя қилади: «Самолётнинг орқа қисми йўқ эди. Мен югурганча ташқарига чиқдим. Нима бўлганини тушунмасдан фақат олдинга қараб югурардим. Кейин ортга қарадим ва самолёт портламаслигига амин бўлгач, орқага қараб югура бошладим. Роджер Берн ўз ўриндиғига химоя боғичи билан боғланган эди, бошқа ўриндиқда эса Бобби Чарлтон қимирламасдан ётарди. Кейин Гари Грегг пайдо бўлди ва биз иккимиз муҳтожларга ёрдам бера бошладик. Икки жамоадошимиз оғир жарохатланган Мет Басбини ташқарига олиб чиқишди. Бобби Чарлтон ҳам хушига келиб, бизга қараша бошлади. Хамма жароҳатланганларни Мюнхендаги “Речц де Исар” касалхонасига олиб кетишди. Биз фалокатнинг қай даража даҳшатли эканлигини эртаси кунигина хис қилдик.

Палатага кирганимизда кислород маскаси тагида ётган Мет Басбини, оғир жароҳатланган Дункан Эдвардсни, боши боғланган Бобби Чарлтонни, қўллари бинт билан боғланган Жеки Бланчфлауерни кўрдик. Алберт Сканлон кўзларини юмганча жим ётарди. Рей Вууд контузия холатида, Кен Морганс ва Жонни Беррилар хам ўринларидан қимирлай олишмасди. Мен хамшира билан дўстларимнинг ҳолати ҳақида бир оз гаплашдим ва палатадан чиқа туриб, «-Қолганларни качон кўрсам бўлади?», деб сўрадим. Хамшира жавоб бериш ўрнига кўзини олиб қочди. Мен яна: «Қолганлар қани?», деб сўрадим. Шунда хамшира: «Қолганлар? Қолганлар йўқ, хамма мана шу палатада ётибди», деб жавоб берди. Ана шу жавобдан кейингина биз содир бўлган ҳалокат даҳшатини тўлиқ хис қилдик. Басби болалари энди йўқ эди».

Роджер Берн, Геофф Бент, Марк Жонс, Девид Плегг, Лиам Вилан, Эдди Колман ва Томми Тейлор ўша захотиёқ ҳалок бўлишди. Жамоа котиби Волтер Крикмер, мураббийлардан Том Карри ва Берт Воллейлар ҳам омон қолишмади. Дункан Эдвардс ва Жонни Беррилар оғир жарохат олиб, ўлим тўшагида ётишарди. Мет Басби кўп сонли жароҳатлардан азоб чекарди. У сафарга чиққан жамоа бошқарувидагилардан омон қолган ягона киши эди. Ўлим билан олишиб ётганлардан иккитаси ҳаётга қайтди. Дункан Эдвардс ва Кенетт Реймент касалхонада жон беришди.
Мет Басбининг яқин дўсти ва ассистенти Жимми Мерфи хикоя қилади: «Сафарга чиққанимизда мен ҳар доим Мет билан бирга ўтирардим. Бу гал эса, унинг илтимосига кўра, Югославияга учмадим. Тўғрисини айцам, ўша вақтларда мен Югославиядаги ўйиндан кўра чемпионтадаги ўйинлар ҳақида кўпроқ ўйлардим. Шунга қарамасдан Метнинг ёнида эмаслигимдан хафа эдим. Уэльсдан “Олд Траффорд”га қайтган куним, Метнинг котибаси Элма Жорж менга самолёт ҳалокатга учраганлиги ҳакидаги хабарни айтди. Бу хабар мени караҳт қилиб қуйди. Эшитган хабаримга ишонгим келмасди. Элма менга қараб туриб, йиғлаб юборди ва кўпчилик ҳалок бўлганлигини, бироқ ким ва неча кишилигини билмаслигини айтди. Унинг сўзларини эшитардим-у. бироқ маъносига тушунмасдим. Жимгина ўз офисимга келдим ва ўтириб йиғлаб юбордим».

Эртаси куни Жимми Мерфи Мюнхенга учди ва у ерда кўрган ҳолатдан юраги увишиб кетди: «Мет кислород маскада ётган эди. У менга: «keep the flag flying», деди. Дункан мени таниди. Бу даҳшатли, жуда даҳшатли!»

Басби ўзига келгач, шундай деди: «Биз барибир бу лаънати кубокни ютамиз! Ҳалок бўлган ўртоқларимиз ҳаққи-ҳурмати ютишимиз шарт!» Метнинг бу сўзларига жавобан Англия жамоларининг мураббийлари Манчестерга ўзларининг энг яхши ёш футболчиларини жўнатдилар: шу тариқа жамоага кейинчалик Европанинг энг яхши футболчисига бериладиган «Олтин тўп» совринини қўлга киритган шотландиялик Деннис Лоу ва ирландиялик Жорж Бестлар келиб қўшилди. Капитан Бобби Чарльтон эса жамоанинг йўлбошловчисига айланди.
1965 йилда манкунианликлар яна Англия чемпионига айланишди. 1968 йили эса улар ўзларига берган ваъданинг устидан чиқишди. Финал йўлланмаси учун курашда Мадриднинг Реал жамоасини мағлубиятга учратишди. Уйида 1:0 ҳисобида ғалаба қилган манчестерликлар Мадридда биринчи таймдан сўнг 1:3 ҳисобда мағлубиятга учраётган эдилар. Бироқ иккинчи таймда «Юнайтед» ҳисобни тенглаштирди, ҳал қилувчи голни эса ҳимоячи Билл Фоулкс киритди. О'йиндан сўнг Билл кўз ёшларини тийиб тура олмади. Финалда англияликларни Eйсебио бошчилигидаги «Бенфика» кутиб турарди. Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Қўшимча вақтда эса, Бобби Чарлтон, Кидд ва Жорж Бестларнинг саъйи-ҳаракатлари ўлароқ, ҳисоб 4:1 га айланди. Финал ҳуштаги янграгач, Мюнхен фожеасидан омон қолган Мет Басби, Билл Фоулкс ва Бобби Чарлтон қўл ушлашиб майдон марказига чиқишди. Бутун стадион уларни тик туриб олқишлади. Бу ҳақда Бобби Чарлтон шундай ёзган эди: «Ваъда бажарилди, мен ҳалок бўлган дўстларимга берган сўзимнинг устидан чиқа олдим. Бу менинг ҳаётимдаги энг муҳим ғалаба»...
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика