"Фенербахче" Йоахим Лёвга 3 йиллик шартнома таклиф қилди
25 дек 2021 16:28
Новости
"Фенербахче" Йоахим Лёвга 3 йиллик шартнома таклиф қилди
Германия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Йоахим Лёв фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.
"Фенербахче" 61 ёшли германиялик мураббийга 2024 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилди. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.
Бундан бироз олдин Истанбул клуби Витор Перейрани истеъфога чиқарганди.
"Фенербахче" Туркия Суперлигасида 18 турдан сўнг 4-ўринни эгаллаган ҳолда, етакчи "Трабзонспор"дан 16 очко ортда бормоқда.
Комментарии