Фарруҳ Турдалиев: “Нефтчи" олдига жиддий вазифа қўйилган”
19 фев 2018 17:47
Новости
Фарруҳ Турдалиев: “Нефтчи" олдига жиддий вазифа қўйилган”
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Тошкентдаги ўқув-йиғин машғулотини якунлади. Жамоа дарвозабони Фарруҳ Турдалиев тайёргарлик тўғрисида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрдик. Кўплаб назорат учрашувлари бўлиб ўтди. Шу орқали мураббийларимиз футболчиларнинг қай ҳолатда эканликларини кўриб олишди. “Навбаҳор”, “Металлург”, “Бухоро”, “Қизилқум” жамоаларига қарши назорат учрашувларини ўтказдик. Клуб раҳбарияти олдимизга юқори вазифани қўйган. Фарғонада ҳам 1-2та ўртоқлик учрашувини ўтказсак керак. Жамоадаги ёш футболчиларни ҳисобга олмаганда таркиб деярли янги”, - дейди Фарруҳ Турдалиев.

Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии