RU

Последние новости

02:00Қизиқарли ҳолат: ПСЖдан 19 метр узоқдаги жамоа Лига 1'га чиқди  1 01:54АПЛ. Де Брюйненинг ягона голи "Манчестер Сити"га ғалаба келтирди  34 01:21"Ливерпуль" Трентни "Реал"га қўйиб юборишга тайёр, фақат бир қанча шартлар билан  1 00:41Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" асосий рақобатчисини мағлуб қилди ва "учиб кетиш ҳудуди"дан узоқлашди  0 00:15Лаутаро Мартинесда ҳали имкон бор  0 23:43Илёс Зейтуллаев: "Ютганимизда бугун қаҳрамон бўлар эдик"  5 23:22Клублар ўртасидаги ЖЧ вақтида "Реал"ни бошқа мураббий бошқариши мумкин  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Ютқазаётган вақтимизда ҳам режамиздан чекинмадик ва ҳақли ғалабага эришдик"  2 22:28Суперлига. "Қўқон-1912" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бунёдкор" майдонида зафар қучди  33 21:59Ҳаким Фузайлов: "Амалдаги чемпиондан бир очко олдик, бундан хурсандмиз"  4 21:31Рўзиқул Бердиев: "Очко йўқотишга ҳақли эдик"  19 21:16"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 20:48Микель Артета: "Ливерпуль" чемпионликка ҳақли эди"  0 20:15Суперлига. Пешқадам "Насаф" "Хоразм"ни юта олмади  56 19:59Аббосбек Файзуллаев: "Ҳусанов мени "Сити"га таклиф қилмади"  18

Фарҳод Нуруллаев: "Қизилқум" автобуси Қаршида "Дамас" билан тўқнашиб кетгани рост" Новости

Фарҳод Нуруллаев: "Қизилқум" автобуси Қаршида "Дамас" билан тўқнашиб кетгани рост"

Сўнгги турни Қаршида “Насаф” футболчиларига қарши ўтказган “Қизилқум” жамоасининг йўл ҳаракати ҳодисасига дучор бўлганлиги хусусида турфа гап-сўзлар тарқалган эди.
Шу масала бўйича жамоа бошлиғи Фарҳод Нуруллаев футбол клуби матбуот хизматига қуйидагича маълумот бериб ўтди.
 
 — Ҳақиқатан ҳам “Насаф” — “Қизилқум” учрашувининг эртаси куни, аниқроғи, 30 июнь куни эрталаб тахминан соат 8 ларда Қаршидаги марказий кўчалардан бирида маҳаллий “Дамас” автомашинаси жамоамиз аъзолари жой олган “Мерседес” автобуси билан тўқнашган эди, — дейди Ф.Нуруллаев. — Бу йўл ҳодисасидан бирор киши жабр чеккани йўқ, ҳамма соғу саломат. Шу куннинг ўзида жамоамиз мураббийлар штаби аъзолари ва футболчилар Зарафшон шаҳрига етиб келишган. Айни пайтда барча диққат-эътиборни навбатдаги учрашувга пухта ҳозирлик кўришга қаратяпмиз.
 
Ҳозирда жамоа бош мураббийи Рустам Забиров Зарафшондаги ўқув-машғулотлар базасида футболчилар билан кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб бормоқда. Машғулотларда йигирма беш нафар футболчи фаол иштирок этаётир. Муҳими, “Қизилқум” жамоаси аъзоларининг “Динамо” билан бўладиган ўйин олдидан кайфиятлари кўтаринки, руҳлари тетик.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика