RU

Последние новости

02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  10 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  3 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  3 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  36 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  2 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  104 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0

Фабио Полетто: “Бутун дунёда футзал ривожланиб бормоқда” Новости

Фабио Полетто: “Бутун дунёда футзал ривожланиб бормоқда”

Колумбияда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати гуруҳ баҳслари ўз ниҳоясига етди.

Озарбайжон терма жамоаси “Ғ” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди. “Плей-офф” босқичида Озарбайжон терма жамоаси Таиландга қарши баҳс олиб боради. ушбу учрашувдан олдин биз ижтимоий тармоқ орқали Озарбайжон терма жамоаси аъзоси Фабио Полетто билан боғланиб ундан интервью олдик.

“Гуруҳ босқичи биз учун жуда ҳам қийин кечди. Рақиблар ҳам анча кучли эди. Лекин, биз ўз ўйинимизни намойиш этдик ва чиройли футзал кўрсатдик. Энди, бор эътиборимизни кейинги босқичдаги ўйинга қаратамиз. Гуруҳдаги сўнгги учрашувда биз фақат ғалабани ўйлаб майдонга тушдик, чунки рақибимиз Эрон терма жамоаси эди. Ҳисобда дуранг натижа қайд этган бўлсакда, ўйин давомида устунлик биз тарафда бўлди. Ушбу натижа бизни гуруҳда иккинчи ўринни эгаллашимизни таминлади. “Плей-офф”даги рақибимиз жуда ҳам кучли терма жамоалардан бири. Улар гуруҳ босқичида ҳам яхши натижани қайд этди. Бизни олдинда жиддий баҳс кутмоқда деб ўйлайман. Лекин бизнинг терма жамоа бор эътиборини ижобий натижа қайд этишга қаратган. Жуда ҳам ажойиб турнир бўлиб ўтмоқда. Мундиалдаги барча терма жамоалар яхши ўйин кўрсатяпти. Бутун дунёда футзал ривожланиб бораётганини кўрсатмоқда”, - дейди Озарбайжон терма жамоаси аъзоси Фабио Полетто.


Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика